Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

«Менинг шаҳрим» абитуриент ва бизнесмен учун

30.04.2015

 

«Норма» профессионал ривожланиш марказида «Менинг шаҳрим» сериясидаги маҳсулотлар ва мазкур лойиҳанинг янгиликлари ҳамда унинг келгуси режаларига бағишланган матбуот-анжумани бўлиб ўтди.


 

 

− Кўпчилигимиз бош қаҳрамонлар имтиҳон топширишга тайёргарлик кўрган «Ы» операцияси ва Шурикнинг бошқа саргузаштлари» фильмидаги лавҳани яхши эслаймиз, − ўқишга кирувчилар учун электрон кириш тестларини ишлаб чиқувчи компания − «GISinfo» МЧЖ директори Элбек Рихсиев тадбирни шундай бошлади. – Албатта, ҳар ким тайёргарлик усулини ўзи мустақил танлайди, бироқ бугун замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда абитуриентларни қай тарзда сифатли тайёрлашни тақдим қилмоқчимиз.

 

«Менинг шаҳрим» лойиҳасининг раҳбари Юлия Петлякова кўргазмали мисолларда ушбу сериядаги дастурий маҳсулотларнинг имкониятларини очиб берди. У дастурнинг барча режимларини тақдим этди, саволларни шакллантириш ва текшириш манбалари, харидорга бонус тариқасида қоладиган салмоқли қўшимча ахборот ҳақида гапирди. Сўзининг якунида Ю. Петлякова журналистларни маҳсулотларнинг шу қаторига кирувчи дастурларнинг жами рўйхатини ўз ичига олган лойиҳанинг сайти – mg.uz билан таништирди ва уларни харид қилиш имкониятлари ҳақида тўхталиб ўтди.

 

 

 

Матбуот-анжуманида Тошкент шаҳри харитасининг янги имкониятлари ҳақида батафсил гапирилди. «Менинг шаҳрим. Менинг бизнесим» лойиҳасида жорий қилинган такомиллашувлар туфайли у тадбиркорларга нафақат шаҳар харитасида зарур объектларни топиш ва уларга йўналишлар чизиш, балки ўз нишонларини қўйиш, турли бизнес-топшириқларни ҳал қилиш учун ўз каталогларини яратиш имконини берадиган бетакрор маркетинг дастагига айланди.

 

«Менинг шаҳрим» сериясидаги маҳсулотлар маҳаллий бозорда анча вақтдан бери мавжудлигига қарамай, матбуот-анжумани қатнашчилари ушбу дастурларнинг имкониятларига катта эътибор қаратдилар.

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах