Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
О техническом фильтре при сдаче отчетности по НДС: итоги обсуждения с Налоговым комитетом Нужно ли командировочное удостоверение для выплаты командировочных Во что обойдется неиспользование водомера при заборе воды из скважины Как уплачивать сборы за право реализации алкогольной продукцииКакие льготы предусмотрены при уплате социального налога

Монографияни босмага қандай тайёрлаш мумкин

26.10.2018

Читать на русском языке


Илмий ишларни босиб чиқариш – ҳар бир олимнинг ҳаётидаги муҳим ҳодиса. Бироқ босмага тайёрлаш илмий фаолиятдан чалғитади ва муаллифлар учун ҳақиқий бош оғриғи бўлиши мумкин. TOP PRINT иқтисодий-ҳуқуқий нашриёти уларга ёрдам бериш ниятида ўз хизматларини таклиф этади.

 

Нашриёт монографиялар, исталган услубий қўлланмалар, ўқув адабиётларини босмага тайёрлаш ишларини ўз зиммасига олишга тайёр. Аспирантлар ва докторантларга каталоглар ва авторефератларни босмага тайёрлаш: оператив ва сифатли саҳифалаш, макетларни босмага тайёрлашни таклиф этамиз.

 

Ҳуқуқий, иқтисодий ва молиявий мавзулардаги нашрлар муаллифларига нашриёт маслаҳат хизматларини кўрсатиши мумкин, бунда монографиянинг ўзини ёзишда ёрдам берибгина қолмай, балки таҳрир қилиш, саҳифалаш, мусаҳҳиҳлик ва матбаа хизматлари масалаларида ҳам йўл-йўриқлар кўрсатилади.

 

Бундан ташқари, нашриёт мутахассислари нашрлар (мавзусидан қатъи назар) муаллифларига қуйидаги хизматларни кўрсатишга тайёрлар:

  • таҳрир қилиш;
  • босма учун китобнинг электрон макетини тайёрлаш;
  • саҳифалаш;
  • мусаҳҳиҳлик;
  • матбаа бўйича маслаҳатлар.

 

Китобингизга расмий мақом бериш учун УДК, ББК, муаллифлик белгиси ва ISBN – китобнинг халқаро серия рақамини бериш хизматлари таклиф этилади. Шунингдек мажбурий нусхалари қонун ҳужжатларига мувофиқ тарқатилади.

 

Бизга (998 71) 200-00-90 телефон рақами орқали қўнғироқ қилинг ёки Ўзбекистон, 100105, Тошкент ш., Миробод тумани, Таллимаржон кўчаси, 1/1 манзили бўйича мурожаат қилинг.

 


 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Курс валют

2025-05-07
  • USD:12924.92 (+0.00) сум
  • EUR:14620.67 (+0.00) сум
  • RUB:159.94 (+0.00) сум