Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКрупные налогоплательщики все ТТН за апрель 2024 года должны оформить в электронном виде Можно ли вернуть НДС по безнадежной задолженности Как передать учредителю квартиру в счет дивидендов Как хранить бухгалтерские документы Как хранить бухгалтерские документы

Наргиза Юсупхўжаева: «Мустақил баҳо олишни истагандим»

02.02.2018

«Exito Print» ХК матбаа корхонаси бош бухгалтери Наргиза Махсудхўжаевна Юсупхўжаева ─  BIR.UZ аттестатини қўлга киритган бешлик орасидан ўрин эгаллашга муваффақ бўлди.  Биз ундан бир нечта саволларимизга жавоб беришини илтимос қилдик.

 

Сиз BIR.UZ тизимининг 17 та электрон сертификати ва 2-тоифали бош бухгалтер аттестати соҳибисизБуларнинг бари Сизга нега керак?

 

Ўз билимим ва касбий малакамнинг ҳаққоний баҳосини олиш қизиқ туюлди. BIR.UZ – оддий тестлаш эмас, таълим берувчи тестлаш экани яхши. Камчиликларни дарҳол бартараф этиш имкони мавжуд.

 

17 та сертификат. Бу Сиз қайсидир ихтисосликлар бўйича тестлашдан икки маротаба ўтдингиз, дегани. Нега?

 

Баъзи ихтисосликлар бўйича аввалига ўзбек тилида, кейин эса рус тилида тестларни ечдим. Шу боис ҳам уларнинг сони кўпайиб кетди.

 

Вақт масаласи нима бўлди, ахир, амалиётчи бухгалтерсизку?

 

Кечқурунлари ишладим. Мен BIR.UZ билан ишлашга эҳтиёжим борлигини сездим. Чунки шунчаки тестларни ечганим йўқ, кўп нарсани ўргандим ҳам.

 

Бухгалтерлар учун ойлик иш ҳақи, ходимлар билан ҳисоб-китоблар бўйича тест саволларини осонгина ечдим, чунки касбий фаолиятимда бу билан шуғулланишимга тўғри келади. Ёзда «Norma» ПРМнинг «Ягона солиқ тўлови» курсидан ўтдим. ЯСТ бўйича вазифаларни ечишда бу менга жуда катта ёрдам берди. Моддий бухгалтерларга мўлжалланган вазифаларни ечишда эса талай қийинчиликларга дуч келдим.  Аммо ўқув материаллари туфайли мен кўп нарсани ўргандим, ҳозирда моддий бухгалтернинг касбий вазифаларини осонгина еча оламан. 

 

Малака имтиҳонида қатнашиш учун ҳақни ўзингиз мустақил равишда тўладингиз. Иш берувчининг кўмагидан фойдаланишга ҳаракат қилмадингизми?

 

Корхонамиз раҳбари тўловни амалга ошириш истагида эди, бироқ буларнинг бари биринчи навбатда менинг ўзим учун зарур. Тизимнинг демо версиядан фойдаланиш имконияти тақдим этилган палладаёқ сертификатларни олишга улгургандим, имтиҳонда қатнашиш учун ўзим ҳақ тўладим.  Ўз касбий маҳоратимга яна бир бор мустақил баҳо олишни истагандим. 1-тоифали бош бухгалтер ва бошқа ихтисосликлар бўйича аттестатларни олиш режам ҳам йўқ эмас. Шунинг учун кейинги имтиҳонларда ҳам албатта қатнашаман.

 

Директор муваффақиятларингиз билан қизиқдими?

 

Ҳа, албатта қизиқди. Натижаларни кўриб ҳайратга тушди.  У ўқишни ташламаслигимни тавсия этмоқда.

 

Имтиҳонда Сиз учун энг қийини нима бўлди?

 

Вазиятларга оид вазифаларни ечишга қийналдим. Ҳозир менга қийинчилик туғдирган вазифалар нима ҳақида эканлигини эслашим қийин бўлади. Бироқ шуни яхши эслайман:  шундай вазият юзага келдики – «Мен йиқилдим!» — деб ўйладим.  Аммо аслида вазият мен ўйлагандан яхши бўлиб чиқди.

 

Сизнинг фикрингизча BIR.UZ тизими бошқа мутахассисларга нимаси билан фойдали бўлиши мумкин?

 

Ҳақиқатан ҳам профессионал ўсишга кўмак бериши билан. Дарвоқе, кўпгина дугоналаримга тестдан ўтишни маслаҳат бердим.

 

Улар орасида маслаҳатингизга амал қилганлари топилдими?

 

Ҳа, кўплари. Улар ҳозирда таълим берувчи тестларнинг вазифаларини ечиш билан машғул.

 

Олег Гаевой