Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

«Norma» дастурида янги имкониятлар! Синаб кўринг – сизга маъқул бўлади...

09.04.2015

Яқин кунларда фойдаланувчилар бир қатор муҳим янгиликлар билан тўлдирилган Норма тизимларининг янгиланган дастурий қобиғини оладилар. Ишлаб чиқувчи дастурчилар гуруҳининг: “Қулай! Бошқаришга осон! Интуитив тушунарли!” шиори тўлиқ равишда унда жамланган. Мамнуният билан Сизга дастурий такомиллашувларни энг фойдалисидан бошлаб тақдим этамиз.

 

1.

  Кўплаб ҳаволаларга эга ҳужжатларни кўриб чиқишда асосий матндан узоқлашмаган ҳолда улардан биттасини ёки бир нечтасини очиш зарурияти вужудга келади. Энди бунинг имконияти бор. Очилган ҳужжатдаги ҳаволани сичқонча билан “тортсангиз” кифоя – экран бўлинади ва ҳавола олиб борадиган матн асосий матннинг ёнида кўринади. Бир вақтнинг ўзида тўртта ҳужжатни шу тарзда очиш мумкин. Унга ҳожат қолмаса – кераксиз ойналарни ёпиш етарли ва экран дастлабки кўринишга қайтади.

 


 

Яна шуни қўшимча қилиш керакки, ҳаволаларни кўп ойна кўринишида акс эттириш дастаги муаллифлар – Норма ишлаб чиқувчиларининг ноу-хауси.    Бошқа ўхшаш дастурларда  бундай имконият йўқ.

2.

Бошқа янгилик кўп ойналилик билан боғлиқ. Ойналар ўртасига ўтиш учун панель қўшилди. Бундай панелни қаерга жойлаштирган яхши? Янгиликларни синаб кўрган фокус-гуруҳнинг фикри ҳар хил бўлди. “Браузерлардаги каби юқорида бўлгани яхши, – дейишди айримлар. – Интернет фойдаланувчилари шунга ўрганган”. “Э,  йўқ, панель пастда бўлиши керак, - бошқалар бунга қўшилишмади. – У ер бўшроқ-ку!” Мунозара нима билан тугади? Экраннинг юқори қисмидаги менюда “Ойналар/Ойналар хатчўпи”ни очинг ва ўзингиз хоҳлаган жойга: хоҳланг – юқорига, хоҳланг – пастга ўтиш панелини жойлаштиринг. Истасангиз  уни бутунлай яшириш ҳам мумкин.

 


 

3.

Эҳтимол, қидирув натижаларини, одатда қидирув дастурлари томонидан ана шундай кўрсатилади,  браузерларда кўриб чиқиш одатига истеъмолчиларимизнинг қатъий талаблари асос бўлгандир: “Кўриб чиқилган ҳужжатлар рўйхатини дарҳол кўринадиган қилсангиз-чи, уларда адашишмасин ва такрор унга киришмасин”. Биз розимиз – бу қулайроқ.

Амалга оширдик.

 


 

4.

«Norma» компаниялар гуруҳининг кўпгина дастурий маҳсулотлари фойдаланувчилари анчадан буён дастур интерфейси орқали экспертларга – дастурий маҳсулотлар ва иқтисодий ҳамда ҳуқуқий мавзудаги материаллар муаллифларига индивидуал саволлар билан мурожаат қила олишарди. “Жавоб берамиз!” хизмати бўлимининг norma.uz сайтида ҳам очилиши уларнинг имкониятларини кенгайтирди.

Биринчидан, “Жавоб берамиз” тугмаси ёрдамида интерфейсда norma.uz сайтига кириш мумкин. Батафсил “Маълумот” Сизга бунинг учун керакли барча ҳаракатларни бажаришга ёрдам беради.

Иккинчидан, – бу алоҳида аҳамиятга эга, – сайтда рўйхатдан ўтиш вақтида ўзингиз учун яратган логин ва паролингизни компьютерингиздаги дастурга киритиб, дастурнинг ўзидан экспертлар билан барча ёзишмаларни олиб боришингиз мумкин.  Шунинг учун мўлжалланган янги махсус “Саволлар” хатчўпида алоҳида жилдларда Сизнинг ҳали кўриб чиқилаётган  саволларингиз, жавоби бор саволлар, шунингдек, “Жавоб берамиз” хизмати томонидан рад этилган  саволлар кўрсатилади. Саволлар рад этилганда бунинг сабаби тушунтирилади, одатда улар маълумот хизматига мурожаат қилиш қоидаларига риоя қилинмаганлиги сабабли бўлади. Яна хатоларни такрорламаслик учун ушбу тушунтирувларни сақлаб қўйган маъқул.

Ундан қандай фойдаланиш ҳақида бу ерда иллюстрациялар ёрдамида батафсил айтилган. Юқорида келтирилган барча дастурий янгиликларни фойдаланувчилар ўз компьютерларида апрелда, бизнинг сервис-менежерларимиз компания офисига бориб-келишгандан кейин  кўрадилар. Тизимларни Интернет тармоғи орқали янгиловчилар учун эса norma.uz порталида дастурни янгилаш модулини юклаш учун ҳавола жойлаштирилади.

“Компания янгиликлари”  бўлимида хабарларимизни кузатиб боринг.