Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzДва мнения о порядке выплаты компенсации за задержку выплаты дохода работникам Как уведомления по итогам автокамерала отличать от «неавтокамеральных» Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за апрель 2024 года Как работать с резервом по сомнительным долгам

Norma компанияси маҳсулотлари онлайн қобиқда

25.10.2016

Norma компанияси ўз маҳсулотлари учун NRM.UZ онлайн майдон ташкил этди. Тадбиркорлар, бухгалтерлар, юристлар, кадрлар бўйича мутахассислар орасида оммабоп бўлган ўрнатиладиган ахборот электрон тизимларни энди глобал тармоқдан ҳам топишингиз мумкин.

Диққат!!! Муаллифлик таржималари, шарҳлар, маълумот ахборотлар ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ҳаволалардан бир кунлик бепул фойдаланиш ҳуқуқини тақдим этамиз! 

 

Янги сайтнинг афзалликларидан бири – Тарифлар бўлимидир. Унда фойдаланувчи ўзини қизиқтирган соҳа бўйича маҳсулотларнинг стандарт комплектини танлаши ёки уни тўлдириб олиши мумкин.  Маҳсулотни ва ундан фойдаланиш муддатини танлаётганда автоматлаштирилган ҳисоблагич дарҳол унинг нархини ҳисоблаб беради. Тўлов суммаси чегирма билан тақдим этилади. Комплектга қанча кўп маҳсулот кирса, нарх шунча арзон бўлади. Мисол учун Normaнинг барча 9 та маҳсулоти киритилган VIP тарифига энг катта 35% чегирма амал қилмоқда. Фойдаланиш ҳуқуқи учун жисмоний шахслар Click тўлов тизими орқали, юридик шахслар – шартнома тузиш йўли билан тўловни амалга оширишлари мумкин.

 

Таъкидлаш жоизки, сайтда стандарт комплектларни харид қилиш мажбурий қилиб белгиланмаган. Демак, ҳатто биргина маҳсулотни ҳам бемалол фойдаланувчи учун қулай бўлган исталган муддатга сотиб олиш имконияти мавжуд. 

 

NRM.UZ лойиҳаси бета – тестлаш* тартибида ишга туширилди.

 

Norma.uz порталидан NRM.UZ сайтига асосий саҳифанинг чап томонида жойлашган "On-line ЎзР қонунчилиги базаси” тугмачаси орқали ҳам кириш мумкин.

 

 

______________________________________

Бета-тестлаш – бу фойдаланувчиларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифлари асосида барча камчиликларни аниқлаш ва бартараф этиш учун деярли тайёр ҳолатга келган интернет-майдондан фаол равишда фойдаланиш дегани.

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах