Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

«Norma» нашриётининг янги маҳсулотлари сотувда

30.04.2015

 

2015 йил апрель ойида «Norma» Иқтисодий-ҳуқуқий нашриёти «Солиқ қонунчилигида янги. 2015 йил» ва «Ўзбекистон  Республикасининг «Масъулияти  чекланган  ҳамда  қўшимча  масъулиятли  жамиятлар  тўғрисида»ги  қонунига шарҳлар» деб номланадиган иккита китоб чиқарди.

 

 

1.«Солиқ қонунчилигида янги. 2015 йил» (рус тилида)

 

Тўпламга 2015 йил 1 апрелдан кучга кирадиган ўзгартишлар ҳисобга олинган Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 4 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги ПҚ-2270-сон Қарори киритилган.

 

 

Олдинги даврлар учун солиқ солишни регламентга солиш масалаларида солиқ мажбурияти вужудга келган пайтда амалда бўлган қонун ҳужжатларига амал қилиш керак.

 

 

 

Китобнинг чакана нархи  – 25 минг сўм.

 

 

 


 

 

 

2.   «Ўзбекистон Республикасининг «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги қонунига шарҳлар» маълумотномаси (ўзбек тилида)

 

Китобда Ўзбекистон Республикасининг «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Қонунига 2015 йил 20 февраль ҳолатида киритилган барча ўзгартишларни ҳисобга олган ҳолда моддама-модда шарҳлар берилади.

 

Мазкур маълумотномани тузишда амалдаги қонунчилик нормаларидан фойдаланилган.

 

Китоб раҳбарлар, бухгалтерлар, олимлар ва амалиётчи судьялар, адвокатлар, юрисконсультлар, аудиторлар, иқтисодиёт ва юридик олий ўқув юртлари ўқитувчилари, аспирантлар, талабалар, шунингдек барча ахборот олишни хоҳловчилар учун мўлжалланган.

 

Китобнинг чакана нархи – 29 минг сўм.

 

Ушбу нашрларни реализация бўлимидан сотиб олиш мумкин, манзил: Тошкент ш., Навоий к., 22-уй (йўл чизмаси). Тел.: 244-18-99, 244-44-29, 244-89-17; моб.: (99890) 961-33-95, (99890) 961-32-40.

 

«Norma» Иқтисодий-ҳуқуқий нашриёти иқтисодий-ҳуқуқий тематикадаги бошқа китобларни ҳам таклиф этади. Уларнинг тўлиқ рўйхати билан ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

 

Шунингдек эслатиб ўтамизки, «Солиқ ва божхона хабарлари-Норма маслаҳатчи», «Налоговые и таможенные вести» + «Норма» + «top» газеталари тўплами обуначилари ва «Norma» дастурий маҳсулотлари фойдаланувчиларига электрон китобларни харид қилганда каталогда кўрсатилган нархидан 50 фоиз миқдорида чегирма тақдим этилади.