Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак исправить 4 типичные ошибки с онлайн-ККТ в комиссионной торговле Когда могут оштрафовать при несвоевременном представлении налоговой отчетности Как предприятию оценить свою платежеспособность и финансовую устойчивость Как оформить дополнительный ЭСФ Как оформить дополнительный ЭСФ

Norma.uz портали. 2015 йилда амалга оширилган ишлар

02.03.2016

Norma.uz портали – қонунчиликдаги ўзгаришлар хабарчиси ва нафақат шундай.

 

Сайтнинг мўлжалланган аудиторияси – компаниялар раҳбарлари, иқтисодчилар, бухгалтерлар, юристлар. Ҳисобот даври мобайнида қонунчиликдаги ўзгаришлар шарҳи билан бир қаторда таҳририят айнан улар учун катта миқдордаги шарҳлар ва эксперт материалларини тайёрлади.

 

Norma.uz порталида ойда ўртача 160 минг сеанс ва саҳифаларни 430 мингдан ортиқ кўриб чиқиш кузатилди. Бегим кунлари сайтга 6 минг нафардан зиёд ўзига хос ташриф буюрувчилар  киради.

 

Norma.uz порталида ҳуқуқий ва иқтисодий мавзудаги мақолалар, «NORMA HAMKOR»нинг  янги дастурий маҳсулотлари ва аллақачон ишлаётган маҳсулотларнинг такомиллашуви, нашриёт янгиликлари, «NORMA» ўқув курслари ва вебинарлари тўғрисидаги ахборот, ҳамкорлар таклифлари, фойдаланувчилар ва обуначилар учун акциялар ҳамда бонуслар  чоп этилади.  Порталнинг ҳафталик материаллари тематикаси ва даврийлиги билан бу ерда танишиш мумкин.

 

Порталнинг 2015 йилда ривожланишига  ҳар куни НҲҲ шарҳлари, бетакрор муаллифлик материаллари ва рус тилидаги версия мақолаларининг таржималари чоп этиладиган ўзбек версиясининг ишга туширилиши янги туртки берди.

 

Ҳисобот даври мобайнида обуначиларимизнинг  Фейсбук, Твиттер, Google + ижтимоий тармоқларидаги сони ҳам сезиларли равишда ортди. Янги мақолаларнинг анонслари эълон қилинадиган Фейсбукдаги саҳифамиз катта шуҳрат қозонди. Йил давомида обуначиларимиз сони мингдан зиёдга ошди ҳамда бизнинг 3 минг нафар кишилик мўлжалланган аудиториямизни ташкил қилади.  Реал вақт режимида янги материаллар тўғрисида хабарнома олиш – бу ҳақиқатан ҳам қулайдир!

 

Биз билан бирга бўлган, муваффақиятларимиздан қувонган, иш натижаларидан фойдаланган ва буни ўзи учун фойдали деб топган барчага миннатдорлик изҳор қиламиз! Кўп йиллар давомида биз билан бўлган ёки фақатгина охирги йилни биз билан ўтказган, балки яқиндагина бизга қўшилган барчага ташаккур билдирамиз! Биз билан бирга эканлигингиз учун раҳмат!

 

2016 йилда norma.uz портали ривожланиш йўлини давом эттиради. Биз ахборий маҳсулотларимиз фойдаланувчилар, обуначилар ва сайтга ташриф буюрувчилар учун юқори даражада фойдали бўлишига интиламиз. Сизнинг фаровонлигингиз – бу бизнинг саъй-ҳаракатимиз учун энг аъло мукофот. Биргаликда мукаммаллик сари интиламиз!

 

Маҳсулотларимиз ўқувчилари, обуначилари,

фойдаланувчиларига ҳурмат ва миннатдорлик билан,

Norma.uz портали жамоаси

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах