«Корхонанинг устав фонди – белгиланиши, шакллантириш, ҳисобга олиш тартиби. Таъсисчилар билан ҳисоб-китоблар» – «Norma» ПРМда 13 декабрь куни бўлиб ўтадиган бонусли семинар шундай номланади. Тадбир корхоналар раҳбарлари, бош бухгалтерлар, молиявий директорлар, аудиторлар ва солиқ маслаҳатчилари учун қизиқарли бўлади.
- www.norma.uz
- Компания янгиликлари
- ПРМда семинар: устав фонди ва у билан боғлиқ барча масалалар
ПРМда семинар: устав фонди ва у билан боғлиқ барча масалалар
07.12.2016

Семинарнинг мақсади – устав капиталини шакллантириш ва фойдаланиш билан боғлиқ бутун саволлар мажмуини ҳисобга олиш ҳамда солиқ солишнинг ўзига хосликларини таҳлил этишдан иборат.
Семинарни Надежда Коваленко, “Kreston Tashkent” МЧЖ аудитори, бухгалтерия ҳисоби соҳасида 20 йилдан ортиқ, аудит соҳасида эса 10 йилдан зиёд иш стажига эга сертификатланган аудитор олиб боради.
Семинар иштирокчилари қуйидаги мавзулар билан танишадилар:
- устав капиталини моддий ва номоддий активлар билан шакллантириш тартиби;
- устав фондига пулсиз ҳиссаларнинг пул баҳоси тамойиллари;
- чет эл валютасида ифодаланган устав фондини шакллантиришда юзага келадиган курс фарқини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби;
- юридик ҳамда жисмоний шахсларга дивидендларни ҳисоблаб ёзиш, солиқ солиш ва тўлашнинг ўзига хосликлари;
- солиқ органлари билан низоларга сабаб бўлувчи масалалар;
- корхоналар ва уларнинг муассислари учун солиқ хатарлари.
«Norma» ПРМнинг бонусли семинарлари анъанага кўра соат 9:30 дан 13:00 гача ўтказилади. Тадбирнинг батафсил дастури билан қуйидаги ҳаволада танишишингиз мумкин, шу ернинг ўзида иштирок этиш учун электрон аризани тўлдириш мумкин. Янада тўлиқроқ маълумот олиш ва рўйхатдан ўтиш учун қуйидаги телефонлар орқали мурожаат қилиш мумкин: (99871) 283-46-05 ёки 200-00-45. Эслатиб ўтамиз, «Norma» профессионал ривожланиш маркази семинарларида фақат олдиндан рўйхатдан ўтган ҳолда иштирок этиш мумкин.
Фойдаланувчилар ва обуначилар учун семинарларда бепул қатнашиш лимити қуйидаги қоидалар бўйича ҳисобланади:
- СБХ/НТВ + Норма маслаҳатчи/Норма газеталари обуначилари учун – 1 та тўплам учун 2 та бонусли семинар + газетанинг кейинги ҳар бир тўплами учун 1 та семинардан;
- NORMА АҚТ фойдаланувчилари учун – 1-электрон маҳсулот учун 2 та бонусли семинар + кейинги ҳар бир маҳсулот учун 1 та семинардан;
- 1UZ фойдаланувчилари учун – 1-дастурий маҳсулот учун 1 та бонусли семинар.
Агар ташкилот ўзига тааллуқли бўлган барча бонуслардан фойдаланиб бўлган бўлса, унинг вакиллари 50% чегирма билан семинарларда қатнашишлари мумкин. Ушбу сумма 75 минг сўмни ташкил этади. Бошқа хоҳловчилар учун ҳозирда ўтказилаётган акция доирасида 40% чегирма (90 минг сўм) тақдим этилади.
Мавзуга оид материаллар:
НҲҲ лойиҳалари: бизнесни янги қоидалар бўйича рўйхатдан ўтказиш
Бизнеснинг қандай ташкилий-ҳуқуқий шаклини танлаган маъқул?
Читайте в свежих номерах

- Почему осложняется ликвидация представительств иностранных компаний в Узбекистане
- Как заполнять и отправлять годовую декларацию о совокупном доходе через персональный кабинет налогоплательщика
- Как уплачивать налог на прибыль у источника выплаты с доходов нерезидентов
- Как вести учет в маркетплейсе
- Новые лимиты для беспошлинного ввоза товаров «физиками»

- Утвержден порядок организации повышения квалификации специалистов отечественных предприятий за рубежом
- Составление штатного расписания для инженерно-технического состава
- Как совместителя перевести на основное место работы
- Сделать выбор
- О справках, пособиях, пенсии для самозанятых, накоплениях в наследство и выезде на ПМЖ…