Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzДва мнения о порядке выплаты компенсации за задержку выплаты дохода работникам Как уведомления по итогам автокамерала отличать от «неавтокамеральных» Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за апрель 2024 года Как работать с резервом по сомнительным долгам Как работать с резервом по сомнительным долгам

Солиқ кодекси лойиҳасини қандай яхшилаш мумкин

23.10.2019

Читать на русском языке

“Янги Солиқ кодекси – вазифалар, муаммолар, истиқболлар” конференцияси учун медиа-майдонни Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси (ЭОАВМА) тақдим этди. Тадбирда корхоналар раҳбарлари ва бош бухгалтерлари, аудиторлар ва солиқ маслаҳатчилари, Олий Мажлис депутатлари, Молия вазирлиги ва ДСҚ вакиллари иштирок этдилар. Конференция ўтказилган санада “Солиқ ва божхона хабарлари” газетасининг 25 йиллик ва “Норма” компаниясининг 20 йиллик юбилейи нишонланди.

 

Конференцияни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси раиси  Адҳам Шодмонов очди. У тадбирда эксперт ҳамжамиятининг иштироки Солиқ кодексининг лойиҳасини яхшилашга ёрдам беришини таъкидлади.

 

СКдаги концептуал ўзгаришлар ҳақида Молия вазирлиги Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаменти бошлиғининг биринчи ўринбосари Эркин Гадоев сўзлаб берди. Бу ўзгаришлар қуйидаги мақсадларга йўналтирилган:

  • солиқ қонунчилиги нормалари қўлланилишини максимал соддалаштириш, номувофиқликлар ва коллизияларни бартараф этиш, инсофли солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш;
  • солиқ назоратини ўтказишнинг янги тартиби;
  • солиқларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш механизмини такомиллаштириш, шунингдек солиқ солишнинг барча элементларини аниқлаштириш ва тартибга солиш;
  • корхоналарнинг иқтисодий рақобатбардошлилигини ошириш ва СКни халқаро нормалар билан уйғунлаштириш мақсадида ҚҚС ва фойда солиғини такомиллаштириш;
  • ЯТТ, ҳунармандлар, оилавий тадбиркорлик субъекти аъзоларини қатъий белгиланган солиқни тўлаш ўрнига ЖШДСни тўлашга ўтказиш.

 

ДСҚнинг Солиқ низоларини судгача ҳал қилиш бошқармаси бошлиғи Тимур Исмаилов ўз маърузасида солиқ органларининг қонунга хилоф равишда қўшимча солиқлар ҳисоблаганлиги ёки молиявий санкциялар қўлланганлиги, тадбиркорлик субъектлари томонидан ортиқча тўланган солиқлар суммалари ўз вақтида қайтарилмаганлиги учун жавобгарлиги оширилишини таъкидлаб ўтди. Солиқ назоратининг шакллари ва механизмларини такомиллаштириш йўли билан ДСХО билан солиқ тўловчиларнинг ўзаро муносабатларининг янги тартиби жорий этилади. Асосий мақсад – инсофли солиқ тўловчиларга ёрдам бериш ва “хуфиёна” фаолият субъектларини аниқлаш.

 

Ўз БАМУ Кенгаши раиси ўринбосари,  «Fineks» МЧЖ директори Борис Фроянченко СКнинг баъзи муаммоли масалалари бўйича таклифлари билан ўртоқлашди. У кодекс лойиҳасини солиқ кодексидаги номувофиқликлар ва ноаниқликларни белгилаш мезонлари,  унинг мураккаб масалаларини ҳал қилишнинг механизми, солиқ назоратининг  шаффоф ва мантиқий тизими билан тўлдиришни таклиф этди.

 

Солиқ маслаҳатчиси Гулнора Эргашева қуйидагилар ҳисобига солиқ тўловчилар ва солиқ органлари ҳуқуқ ва мажбуриятларини мувозанатлашни таклиф қилди:

  • солиқ текширувлари, хронометраж ва камерал текширувлар ўтказишда солиқ органи нима қилишга ҳуқуқи борлигини аниқ кўрсатиш;
  • идоравий НҲҲларга ҳавола нормаларни чиқариб ташлаш;
  • солиқ органлари томонидан хатлов ва ўлчашни амалга оширишни тақиқлаш.

 

«Tax consensus» МЧЖ директори Иродахон Аббосхонованинг чиқиши трансферт нархларни белгилашга бағишланди. Трансферт нарх ўзаро боғлиқ тарафлар ўртасидаги битимларда шаклланади ва мустақил шахслар ўртасида битим тузишда қўлланилиши мумкин бўлган нархдан фарқ қилади. Эксперт трансферт нарх белгилаш юзасидан солиқ назоратини амалга оширишга бюджет маблағларини камайтириш ва ташқи савдо битимлари олдида ички савдо битимлари камситилишига йўл қўймаслик бўйича таклифлари билан ўртоқлашди.

 

Конференция иштирокчилари солиқ консультанти, «Finatex consult group» МЧЖ директори Ирина Подольскаянинг ҚҚСни такомиллаштириш бўйича таклифларини киритди. Уларнинг маъноси - корпоратив банк карталари орқали тўлов амалга ошириладиган битимлар бўйича ҳисобварақ-фактура расмийлаштирмаслик. Ҳисобварақ-фактура ўрнини босадиган касса чеки етарли.

 

«Vigorus» консалтинг компанияси аудитори ва директори Светлана Голосова фойда солиғини тартибга солувчи нормага ўзгартиришлар киритишни таклиф қилди. Хусусан, у харажатларнинг “иқтисодий асосланганлиги” тўғрисидаги ноаниқ формулировкани чиқариб ташлашни таклиф этди, чунки уларни субъектив талқин қилиш солиқ маъмуриятчилигида номақбул оқибатларга ва солиқ тўловчилар ҳуқуқлари бузилишига олиб келиши мумкин.

 

«Mika Trade» хусусий корхонаси бош бухгалтери Татьяна Чернова солиқ тўловчиларга ахборот жиҳатдан кўмак бериш юзасидан сўзга чиқди. У Солиқ кодексини солиқ солиш бўйича услубий кўрсатмалар, Молия вазирлиги ва ДСҚнинг тушунтиришлари, солиқ тўловчиларнинг саволларига жавобларни мажбурий эълон қилиш тўғрисидаги норма билан тўлдириш зарур, деб ҳисоблайди.

 

«Арбитражный дом Мухамедбаева» СМТ директори  Абдуғани Муҳамедбоев солиқ тўловчиларни назорат қилувчи органларнинг субъектив ҳаракатларидан ҳимоя қилиш мақсадида банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни 10 кундан ортиқ бўлган муддатга тўхтатиб туришни суд тартибида амалга оширишни таклиф қилди. Солиқ қарздорлигини мажбур шахснинг мол-мулки ҳисобига ундириш ва солиқ тўловчининг қасддан қонунга хилоф ҳаракатини белгилашни ҳам шу тартибда амалга оширишни таклиф этди.

 

«Налоговые и таможенные вести» газетасининг бош муҳаррири Михаил Перпер конференцияга якун ясади. Унинг сўзларига кўра, барча таклифлар ва танқидий фикр-мулоҳазалар яқин вақтда умумлаштирилади ва кодекс ишлаб чиқувчилари ва Қонунчилик палатаси депутатларига берилади.  

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах