Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Татьяна Кулик: «Касбий даражам аттестат билан тасдиқланди»

11.06.2018

Читать на русском языке

Намангандаги «Namangan-Avtotexxizmat» МЧЖда ажойиб ҳодисанинг гувоҳи бўлдик. Моддий бухгалтер Татьяна Куликни Bir.uz аттестатини олганлиги билан табриклашаётган эди. Шу муносабат билан у мухбиримизнинг саволларига жавоб берди.

 

– Татьяна, Вir.uz тизимида аттестациядан ўтиш ташаббуси кимдан чиқди?

 

– Ўзим ташаббус кўрсатиб, ўқув тестларидан ва аттестациядан ўтдим. Аттестациядан муваффақиятли ўтгунга қадар ўзим мустақил ҳаракат қилдим.

 

Вir.uz тизими хизматлари учун ҳақ тўлашда раҳбариятдан ёрдам сўрамадингизми?

 

– Аввало, бу менинг ўзим учун керак эди. Шу боис кимнингдир ёрдамидан фойдаланишни хаёлимга ҳам келтирмадим.

 

– Ютуқларингиз ҳақидаги хабарни жамоада қандай қабул қилишди?

 

– Раҳбарият ҳам, ходимлар ҳам – ҳамма хурсанд бўлди, ютуқларим билан табриклашди ва келажакда яна ютуқларга эришишимга тилакдош бўлишди.

 

– Лавозимингизни оширишни таклиф қилишдими?

 

– Бош бухгалтер бўлиш учун яна ўқиб ўрганиш керак. Бу кўп билим талаб қиладиган жуда масъулиятли ва мураккаб иш. Вақти келиб бош бухгалтер ҳам бўларман. Бунда менга Вir.uz тизими ёрдам беради деб ўйлайман.

 

– Аттестатга эга бўлиш сиз учун қанчалар муҳим?

 

– Ўрта махсус маълумот, олий маълумот тўғрисидаги дипломларга эга бўла туриб, мутахассислик бўйича ишламаслик ҳам мумкин-ку. Менинг ҳолатимда айнан шундай бўлган. Мен техник мутахассислик бўйича ўрта махсус маълумотга эгаман, лекин бухгалтер бўлиб ишлайман. Мутахассис ўзи ишлаётган мутахассислигини тасдиқлайдиган ҳужжатга эга бўлиши керак деган фикрдаман. Bir.uz тизимида аттестациядан ўтгач, бундай ҳужжатга эга бўлдим. Савдо саноат палатаси, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент молия институти, «Norma» профессионал ривожланиш маркази каби ташкилотлар томонидан ташкил этилганлиги боис унинг нуфузи баланд. Энди моддий бухгалтерман деб баралла айта оламан. Ҳужжатга эга бўлиш истаги мени доимо олдинга ундади.

 

– Аттестациядан ўтиш қийин бўлмадими?

 

– Йўқ, мен малакани тасдиқлайдиган ҳужжатга эга бўлишни хоҳлардим ва шу мақсадга эришишга интилдим. Шуни таъкидлашим жоизки, оддийгина аттестатга эмас, балки ундан ҳам кўпроқ нарсаларга эга бўлдим. Зарур касбий кўникмалар ва билимларни эгалладим. Илгари мен ўқув курсларига қатнаб, саволларга жавоб топишга бир неча бор уринганман. Бироқ уринишларим натижа бермаган. Ўқитувчи менинг амалиётга доир саволимга жавоб бериши учун тайёргарлик кўриб олиши, қонун ҳужжатларини кўриб чиқиши кераклигини айтарди. Аттестацияга тайёрланаётганимда, Bir.uz. тизимида ўқув тестидан ўтдим. Бу машғулотлар мени қизиқтирган саволларга жавоб олишимга ва ҳаволалар бўйича норматив ҳужжатларни ўрганишимга имкон берди. Энди мен юридик жиҳатдан ҳам билимларга эга бўлдим.

 

Олег Гаевой.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах