Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКрупные налогоплательщики все ТТН за апрель 2024 года должны оформить в электронном виде Можно ли вернуть НДС по безнадежной задолженности Как передать учредителю квартиру в счет дивидендов Как хранить бухгалтерские документы

Товар-моддий захиралар ҳисоби қандай юритилади

25.04.2018

Моддий бўлим бухгалтери хатога йўл қўймаслик учун нималарга эътибор қаратиши лозим? Ушбу саволга «TRI-S-AUDIT» компанияси мутахассиси Вера Тюрина жавоб беради.   


Товар-моддий захиралар ҳисобини юритишда хато қилинишига аксарият ҳолларда бухгалтерлар шартномаларни диққат билан ўқиб чиқмасликлари сабаб бўлади. Кўпинча бошқа активларга мулк ҳуқуқи ўтиши пайти назардан четда қолади. Оқибатда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритишда қўпол хатоларга ва нотўғри маълумотлар қайд этилишига олиб келадиган кўплаб жиддий муаммолар юзага қалқиб чиқади.  


АВ томонидан 15.03.2010 йилда 2086-сон билан рўйхатдан ўтказилган Қайта ишлашга берилган хом ашё билан боғлиқ операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ҳисоби юритиладиган қайта ишлашга берилган хом ашёни расмийлаштириш чоғида бухгалтерлар кўп қийинчиликларга тўқнаш келадилар. Сабаби – ҳужжат талабларини англамайдилар, кўп ҳолларда эса билмайдилар. 


Текшириш чоғида бухгалтер товар қарзлари бўйича битим тузаётганда бошқа активнинг баланс қийматини нотўғри белгилаганлиги далиллари аниқланади.


Сўнгги пайтда активларни товар-хом ашё биржаси орқали сотиб олиш билан боғлиқ хатолар сони кўпайиб бормоқда. Бошқа активлар таннархини шакллантиришда клиринг компанияси тўлайдиган биржа йиғимлари ва воситачилик ҳақи ҳисобга олинмаяпти.


Корпоратив пластик карталар воситасида сотиб олинадиган товар-моддий захиралар (ТМЗ) ҳисобини юритиш, шунингдек улар бўйича ҳисоботларни бухгалтерияга тақдим этиш муаммоли жиҳатлигича қолмоқда.


Умуман олганда товар-моддий захиралар ҳисобини юритишни ташкил этиш мавзуси – катта ва мураккаб. Саволларингиз бўлса, «Norma» профессионал ривожланиш марказида 11 май куни ўтказиладиган семинарда уларни сиз билан биргаликда кўриб чиқишга тайёрман. Бу ерда ёзилиш мумкин.

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_