Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Янги ҳужжатлар – ҳар иш кунида!

01.12.2017

 

Интернет тармоғи* орқали янгиланадиган «NORMA. ЎзР Қонунчилиги» АҚТ фойдаланувчилари учун яхши янгилик!

 

1 декабрдан бошлаб тизим сизнинг ҳужжатлар базангизни ҳар куни автоматик тарзда янгилайди**!

 

Қонун ижодкорлиги жадаллашди: янги ҳужжатлар деярли ҳар куни қабул қилиниб, расман эълон қилинмоқда. Фойдаланувчиларда эса улардан дарҳол фойдаланиш имконияти бўлиши даркор.


Сиз фақат бир маротаба янгилашлар жадвалида “Ҳар куни” режимини белгилашингиз ҳамда қулай вақтни кўрсатишингиз лозим бўлади. Қолган барча жараённи дастур автоматик режимда бажаради.


 

Бу қандай бажарилади?

 

Агар сизда тармоқ ва/ёки якка фойдаланувчи АҚТ версияси ўрнатилган бўлса


1. "Янгилашни қабул қилиш” нишончасини босинг:


 

2. Пайдо бўлган ойнада “Созлаш”га киринг:



3. “Жадвал” бўлимини танланг. “Автоматик тарзда янгилашни ўрнатиш”га белги қўйинг. Шундан кейин  - “ҳар куни”ни ва қулай вақтни белгиланг. Янгиланиши лозим бўлган дастурларга белги қўйинг ва “ОК”ни босинг:



“Автоянгилаш – ҳар куни” режими ўрнатилди.

 

Агар Сиз АҚТнинг флэш-версиясидан фойдалансангиз

 

Флэш-версия дастурлари бирмунча ўзгача тарзда янгиланади: Сиз мустақил равишда ҳар сафар амалга оширадиган интерфейс орқали ҳар куни янгилашни текшириш йўли билан.

 

Янгилашдан фойдаланиш имконияти мавжуд бўлганда тизим автоматик тарзда янгилаш таомилини бажаради.


Буни икки усулда бажариш мумкин:


1-вариант

 

 1. "Янгилашни қабул қилиш” нишончасини босинг:


 

2. Пайдо бўлган ойнада зарур маҳсулотни танланг ва “Давом этиш”ни босинг:


 

2-вариант

 

Шунингдек, Сиз вазифалар панелининг ўнг тарафидаги «Norma» нишончаси орқали ҳам янгилашдан фойдаланиш имконияти мавжудлигини текшириб кўришингиз мумкин.


1. «Norma» нишончасини босинг:



 

2. Очилган менюда “Янгилаш”ни танланг ва тушувчи кичик менюда “АҚТни янгилаш”ни босинг:


 

Агар Сизда созлаш билан муаммо ёки қайсидир дастурий маҳсулотни янгилаш бўйича саволлар вужудга келса, бизга - “Ягона маълумот хизмати”га (+99871)200-00-90 телефон рақами орқали қўнғироқ қилинг.

 


* Норма Плюс/Стандарт ойда 1 марта, ойда 2 марта ва ҳафтада 1 марта янгилаш билан.

 ** Дам олиш ва байрам кунларидан ташқари (алоҳида муҳим норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар чиққан тақдирда дам олиш кунлари ҳам янгилаш амалга оширилиши мумкин).


 

 

 

 

 

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах