Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

ПРЕЗИДЕНТНИНГ ВАЗИФАЛАРИ БОШ ВАЗИР Ш.МИРЗИЁЕВГА ВАҚТИНЧА ЮКЛАНДИ

08.09.2016

УзАнинг хабар беришича, 2016 йил 8 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, таклиф этилган Вазирлар Маҳкамаси аъзолари, вазирликлар ва идоралар раҳбарлари, бошқа ташкилотларнинг, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари иштирокида Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди.

Сенат Раиси Н.Йўлдошевнинг таклифига биноан, Бош вазир Ш.Мирзиёевнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида раҳбарлик лавозимларидаги кўп йиллик тажрибасини, аҳоли ўртасидаги ҳурмат-эътиборини инобатга олган ҳолда, Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси ва Сенати Ўзбекистон Республикаси Президентининг вазифа ва ваколатларини бажаришни Бош вазир Ш.Мирзиёев зиммасига вақтинча юклаш тўғрисида қўшма қарор қабул қилди.

 

Марказий сайлов комиссиясига «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги Қонунга тўлиқ мувофиқ ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови ўтказилишини ташкил этиш тавсия қилинди.

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Курс валют

2017-11-21
  • USD:8085.11 (+15.82) сум
  • EUR:9487.07 (+83.93) сум
  • RUB:136.65 (+0.39) сум
Общество с ограниченной ответственностью ООО «Toprint» Мирабадского района г. Ташкента, (ИНН 206957405) ИЗВЕЩАЕТ об уменьшении уставного фонда с
2 110 000 000 сумов до 594 387 000 сумов.