Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как устранить «уязвимость» персонального кабинета налогоплательщика Какими бухгалтерскими проводками отражаются расчеты с поставщиками и подрядчиками Какие налоговые последствия возникают при экспорте товаров
Публикации

02.10.2019 «Хатокор тадбиркор»нинг режаси иш бермади
Божхона органлари божхона чегаралари орқали олиб ўтилаётган товарларнинг ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси (ТИФ ТН) кодларини ўзгартириш билан боғлиқ қонунбузарлик ҳолатларига қарши самарали кураш олиб боришмоқда.
далее...»»
02.10.2019 «Махсус рейс»
18 сентябрь куни эрта тонгда «Келес» темир йўл чегара-божхона постига кириб келган йўловчи поезди шу турдаги одатий поездлардан фарқ қилади. Чунки у йирик немис сайёҳлик компанияларидан бири томонидан уюштирилган махсус туристик поезд ҳисобланади.
далее...»»
02.10.2019 Баркамол авлод тарбиясида
Бугун мамлакатимизда юқори малакали кадрларни тайёрлаш масаласи устувор вазифага айланди. Юртбошимиз томонидан ёшларга берилаётган юксак эътибор, уларни соғлом фикрли авлод сифатида вояга етказиш учун яратилаётган шарт-шароитлар қалбимизни ғурур-ифтихорга тўлдиради.
далее...»»
02.10.2019 Қайта ишлаш режимига расмийлаштиринг
Йил бошида божхона тўловларини тўлаш бўйича имтиёздан фойдаланган ҳолда корхонамиз эҳтиёжлари учун совутгич ускунасини олиб келдик. Бу ускуна Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда импорт божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган технологик жиҳозлар рўйхатига киритилган. Демак, имтиёзлар ҳозирча ўз кучида қолган. Ускунанинг битта мажмуаси ишдан чиқди. Уни таъмирлатиш учун божхона тўловларисиз Россияга олиб чиқса бўладими?
далее...»»
02.10.2019 Рўйхат асосида
Ташкилот телекоммуникация воситалари – видеокузатув камераларини ишлаб чиқаради ва уларни монтаж қилиш ҳамда объектларга ўрнатиш хизматларини кўрсатади. Юқорида кўрсатилган фаолият учун солиқ ва божхона имтиёзлари борми ҳамда қайси ҳуқуқий норма ва ҳужжатлар асосида ташкилот уларни қўллай олади?
далее...»»
02.10.2019 Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи мисоллар ва ҳисоб-китобларда
Ушбу тавсияда «Norma» МЧЖ экспертлари ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари таркибига кирувчи тўловларни қандай ҳисоблаш ва ҳисобга олишни тушунтирадилар.
далее...»»
02.10.2019 Битирувчини ишга олдингизми – ЯИТ бўйича имтиёзни қўлланг
Президентнинг 24.05.2017 йилдаги ПФ-5052-сон ва 5.07.2017 йилдаги ПФ-5106-сон фармонларига мувофиқ корхона битирувчиларни таълим муассасасини тамомлагандан кейин 3 йил ичида ишга олганда, Солиқ кодексида назарда тутилмаган ЖШДС ва ЯИТ бўйича имтиёзларни қўллашга ҳақли бўладими?
далее...»»
02.10.2019 Дивидендлар товарлар билан тўланганда ҚҚС ҳисоби
Умумбелгиланган солиқларни тўловчи корхона муассисга (жисмоний шахсга) дивидендлар ҳисобига омбордаги товарни таннархи бўйича реализация қилади. Товар таннархи – 100 минг сўм, ҚҚС (20%)* – 20 минг сўм, дивидендлардан солиқ - 5% бўлганда, тўланадиган дивидендлар суммасини қандай тўғри ҳисоблаш мумкин? Тўғри ҳисоб-китоб қилганмизми: тўланадиган дивидендлар суммаси – 126,32 минг сўм, улардан дивидендлардан солиқ - 6,32 минг сўм, товар қиймати ҚҚС билан – 120 минг сўм? Дивидендлар товар билан тўланганда ҚҚС дивидендларни тақсимлаш суммасига киритилиши лозимми?
далее...»»
02.10.2019 Кирувчи ҚҚСни ҳисобга олиш ҳуқуқи
20%лик ставкада* ҚҚС тўловчи ташкилот жорий йилнинг августида кейинчалик тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш учун бино (меҳмонхона) қурилишини бошлайди. Қурилиш муддати – 2 йил. Қурилиш ишларидан ташқари бошқа фаолият билан шуғулланмайди. Бино (меҳмонхона) қурилиши давомида етказиб берувчилардан олинган хизматлар ва ТМЗ бўйича кирувчи ҚҚС қайси счётда ҳисобга олинади? Ушбу ҚҚСни қайси ҳолатларда ҳисобга олиш мумкин?
далее...»»
02.10.2019 Тўлов манбаининг мажбурияти
Корхона жисмоний шахсдан нотурар жойни харид қилди. Орадан бироз вақт ўтиб, ДСИдан сотувчининг солиқларини тўлаш ҳақидаги талабномани олдик. 1. Корхона хусусий нотурар жойини сотган жисмоний шахс учун ЖШДС тўлаши лозимми? 2. Тўлаши керак бўлса, солиқ қандай ҳисобланади?
далее...»»
02.10.2019 Авто лизинги: ҚҚСни ҳисобга киритиш
Фирма лизинг шартномаси бўйича автотранспорт сотиб олди. Солиқ кодексининг 218-моддасига мувофиқ ҚҚС ҳисобга олинади. Лизинг ускуналари ва лизинг тўловлари бўйича ҚҚСнинг ҳисобга олиниши бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?
далее...»»
02.10.2019 Автомобиль дивидендлар сифатида
Корхона умумбелгиланган солиқларни тўловчи ҳисобланади. Муассисга дивидендлар тўлаш ҳисобига автомашина берилди. Дивидендларнинг тақсимланмаган қисми суммаси 219 789 473,68 сўмни ташкил этади. Автонинг қолдиқ қиймати – 174 000 000 сўм, ҚҚС – 34 800 000 сўм, дивидендлардан солиқ – 10 989 473,68 сўм тўланган. Ушбу операциялар бўйича қандай проводкалар амалга оширилади?
далее...»»
02.10.2019 Бухгалтерия ҳисобида акс эттирилмайди
Қарз олувчи фоизсиз қарз шартномасини тузиш чоғида бошқа даромад олади, у МБнинг қайта молиялаштириш ставкаси бўйича йиллик 16% ставка бўйича ҳисобланади. Ҳисобланган даромад қарз олувчининг бухгалтерия ҳисобида қайси проводкалар билан акс эттирилади?
далее...»»
02.10.2019 Арзонлаштирилган товарни реализация қилишда ҚҚС
Ташкилот (2019 йилнинг бошидан умумбелгиланган солиқлар тўловчиси) қоғоз ва картонларни улгуржи сотади. Ташиш, омборга жойлаш, ортиш ва тушириш чоғида товар қисман шикастланади, бу ҳолат омбор мудири томонидан ёзма маълумотда қайд этилади. Шикастланишлар сабабларини, уларнинг яхлит бир вараққа нисбатини аниқлаш ҳамда реализация қилиш мумкин бўлган нархини белгилаш учун комиссия тузилади, яъни товар арзонлаштирилади. Айрим ҳолатларда товарни реализация қилиш нархи олинган нархидан паст бўлиши мумкин. 1. Товарларни арзонлаштиришни тўғри расмийлаштиряпмизми, у бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади? 2. Арзонлаштирилган товарлар олинган нархидан паст нархларда реализация қилинишига қўшилган қиймат солиғи қандай солинади?
далее...»»
02.10.2019 ҚҚС бўйича ҳисоботда реализация қилиш оборотлари
Қўшилган қиймат солиғини тўловчилар сони ортиб бормоқда. Уларнинг барчаси ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботини тўлдирадилар. Бироқ ҳар доим уни тўлдириш бўйича саволлар юзага келади. Улардан бири қуйидагича: ҚҚС ва соддалаштирилган ҚҚС* бўйича ҳисоботда таннархидан паст нархда реализация қилиш ва бепул бериш қандай акс эттирилади?
далее...»»
02.10.2019 Касбидан шараф топиб…
Математика – жиддий фан. Божхона хизмати ходимининг машаққатли касбида бу жиддий фанни четлаб ўтиб бўлмайди албатта. Бугун Давлат божхона қўмитаси Божхона институтида мазкур жиддий фандан божхона хизмати подполковниги Баётбек Отаниёзов дарс беради.
далее...»»
02.10.2019 Кузги-қишки мавсумга тайёрмисиз?
Президентимизнинг «Республика иқтисодиёти тармоқларини 2019–2020 йил куз-қиш даврида барқарор ишлашига тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида (30.07.2019 йилдаги ПҚ-4407-сон) олдимизда турган, ёнғин чиқиш хавфи кучли бўлган мавсумда амалга ошириладиган чора-тадбирлар белгилаб берилди.
далее...»»
02.10.2019 Қайта ташкил этишда ишдан бўшатиш ва ишга қабул қилиш
Бир ташкилот бошқасига қўшиб юборилганда ходимларни ишдан бўшатиш ва ишга қабул қилиш қандай расмийлаштирилади?
далее...»»
02.10.2019 Ҳарбий пенсионер учун меҳнат дафтарчаси
Ташкилотда меҳнат дафтарчасига эга бўлмаган ҳарбий пенсионерлар ишлайди. Ёшга доир пенсия, кўп йиллар ишлаганлик, шунингдек ногиронлик пенсияси расмийлаштирилган. Ишлайдиган ҳарбий пенсионерлардан меҳнат дафтарчаларини талаб этиш зарурми ёки янгисини очиш керакми? Ёки улар пенсияни қайта расмийлаштирмаслиги сабабли пенсия гувоҳномасининг ўзи етарлими?
далее...»»
02.10.2019 Меҳнат стажи ва фриланс
Фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича ишлайдиган жисмоний шахс бу ҳақда меҳнат дафтарчасига ёзув киритишни сўради. 8 йил ичида 30 та атрофида шартномалар тузилган. Фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар бўйича ишлайдиган жисмоний шахснинг меҳнат дафтарчасига бу ҳақда ёзув киритиладими?
далее...»»