|
15.12.2025
Компьютерлар импорт қилинганда божхона қийматига нимани қўшиш мумкин
Таҳририят 40 минг АҚШ долларига 100 та компьютерни уларнинг ишлашини таъминлайдиган операцион тизим билан импорт қилади. Шартнома ва спецификацияда операцион тизимни ҳисобга олган ҳолда компьютерларнинг умумий нархи ва қиймати кўрсатилган. Унинг қиймати алоҳида кўрсатилмаган. Ушбу вазиятда божхона қийматига нималар киради? далее...»» |
|
15.12.2025
БЮДни топширишда валюта курси
Яқинда декларант бўлдим, шунинг учун саволим сизни ажаблантириши мумкин, лекин унга жавоб беришингизни сўрайман. Товарларга декларация топширишда валюта курси қайси санага қўлланилади? – Масала ҳақиқатан ҳам нозик ва барча ТИФ иштирокчилари учун муҳим. Бу савол кўпинча тадбиркорлар далее...»» |
|
15.12.2025
Шахсий фойдаланиш учун товарларни олиб кириш
Агар товар тадбиркорлик фаолияти учун эмас, балки ўз эҳтиёжлари учун олиб кирилаётган бўлса, якка тартибдаги тадбиркор маҳсулотнинг мажбурий талабларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этмасдан товарни (масалан, ётоқ мебелини) олиб кириши мумкинми? Ушбу ҳолатда расмийлаштиришнинг соддалаштирилган тартиби амал қиладими? Божхона товарни шахсий фойдаланиш мақсадидалиги ёки тижорат мақсадидалигини қай йўсинда аниқлайди? далее...»» |
|
15.12.2025
Ижарачи ижарага олинадиган мол-мулкка капитал қўйилмаларни қандай ҳисобга олади
Тавсияга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилган: • 07.02.2025 йилдаги 1025-сон ЎРҚ; • 24.09.2025 й. АВ рўйхат рақами 3593-1-сон, иқтисодиёт ва молия вазирининг 26.08.2025 йилдаги 282-сон буйруғи. далее...»» |
|
15.12.2025
Ишлаб чиқаришда яроқсиз маҳсулотни ҳисобга олиш
Яроқсиз маҳсулотнинг қандай турлари мавжуд Яроқсиз маҳсулот – бу сифати бўйича белгиланган стандартлар ва техник шартларга мос келмайдиган буюмлар, қисмлар, ярим тайёр маҳсулотлар ва бошқа маҳсулотлар. Уларни тўғриламасдан ёки қўшимча ишлов бермасдан тўғридан-тўғри ишлатиш мумкин эмас. далее...»» |
|
15.12.2025
Чет эл фуқаросининг солиқ мақоми
Тавсияга Президентнинг 04.10.2025 йилдаги ПФ-180-сон Фармонига мувофиқ ўзгартиришлар киритилган. далее...»» |
|
15.12.2025
Қўшиб олиш шаклидаги қайта ташкил этишни қандай ўтказиш керак
Тавсияга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилди: • 15.02.2024 йилдаги ЎРҚ-908-сон Қонун; • Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари ҳамда уларнинг таркиби ва мазмуни тўғрисидаги янги низом 04.11.2024 йилдаги АВ рўйхат рақами 3567-сон; • 2025 йил майдан кучга кирган 07.02.2025 йилдаги ЎРҚ-1025-сон Қонун. далее...»» |
|
15.12.2025
Директор «тарғибот» хизматлари учун ўз картасидан ҳақ тўласа…
IT Park резиденти бўлган корхона блогерларни жалб қилиб, СММ орқали ўз дастурий таъминотини реклама қилмоқда. Уларнинг аксарияти ўз хизматларига тўлов иловаси орқали ҳақ тўлашни сўраяпти. Директор ўз банк картасидан тўлайди, биз эса «бизнесни ривожлантириш мақсадида» унинг харажатларини қоплашимиз керак. Бундай харажатларни қандай қилиб тўғри таснифлаш мумкин? Уларни қандай ҳужжатлар билан расмийлаштириш керак? Корхона ва ходим учун қандай солиқ оқибатлари юзага келади? далее...»» |
|
15.12.2025
МИБ қарзни тўлашни талаб қилса…
Солиқ тўловчининг кабинетига МИБнинг ходим учун қарздорликни сўндириш тўғрисидаги талаби келиб тушди. Ходимнинг таъкидлашича, у қарзни аллақачон тўлаган, бироқ МИБ веб-сайтида қарз фаол ҳолатда акс эттирилган. Қолаверса, бу борада ходим билмайдиган қандайдир суд қарори борлиги маълум бўлди. Бу вазиятда қандай йўл тутишимиз керак ва охир-оқибат унинг маошидан ортиқча маблағ тўласак, нима бўлади? далее...»» |
|
15.12.2025
Қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчилар учун 9 та муҳим янгилик
2028 йил 1 январгача қурилиш материаллари ишлаб чиқариш учун айрим хом ашё турларини импорт қилишда божхона божидан озод қилинади. Рўйхат – тайёрланиш жараёнида. далее...»» |
|
15.12.2025
Келиб чиқиш сертификати бўлмаган товарлар учун божлар қандай ҳисобланади
2026 йил 28 февралдан келиб чиқиш мамлакати тасдиқланмаган товарлар учун бож ундириш тартиби ўзгаради. Икки баравар оширилган ставкалар ўрнига импорт қилувчилар қўшимча божхона тўловини тўлайдилар. Божхона брокерлари уюшмаси томонидан ташкил этилган давра суҳбатида Божхона қўмитаси вакиллари ушбу механизм амалда қандай ишлаши ҳақидаги саволларга жавоб беришди. далее...»» |
|
15.12.2025
Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингида нималар ўзгармоқда
2025 йил 5 декабрдан бошлаб янгиланган электрон тизим бизнес фаолиятини солиқ интизоми ва молиявий барқарорликнинг 26 та мезони бўйича баҳолашни бошлади. Улардан 5 таси янги ва 11 таси такомиллаштирилган. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар берди. далее...»» |
|
15.12.2025
Давлат ижтимоий суғуртаси: ихтиёрий ва мажбурий
09.12.2025 йилдаги «Давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида»ги ЎРҚ-1101-сон Қонун қабул қилинди. далее...»» |
|
15.12.2025
Фуқаролик-ҳуқуқий шартномаларни ташкилотда сақлаш муддати
Корхона муайян ишни бажариш ёки хизмат кўрсатиш учун жисмоний шахсни жалб этганда фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар тузилади. Фуқаролик шартномаси бўйича муносабатлар алоҳида хусусиятга эга: шартнома тарафлар – ташкилот ва жисмоний шахс ўртасидаги мажбуриятларни тартибга солади. Фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар амал қилиш муддати тугагандан сўнг қанча вақт сақланиши кераклиги мақолада тушунтириб берилди. далее...»» |
|
15.12.2025
Ушлаб қолиш мумкин эмас...
Ходим жорий ой учун маошининг 50% миқдорида бўнак олган, кейин касал бўлиб қолган ва ой охиригача «касаллик таътилида» бўлган. Иш ҳақи миқдори ҳисоблаб чиқилганда, ойлик иш ҳақи бўйича ортиқча тўлов 440 минг сўмни ташкил этган. Ҳисобланган «касаллик варақаси» суммасидан иш ҳақи бўйича ишлаб топилмаган бўнакни ушлаб қолиш мумкинми? далее...»» |
|
15.12.2025
Ходим ўз ойлигини бошқага ўтказиб бериши мумкинми?
Ташкилотда ходим ўз иш ҳақини ташкилотимиздаги бошқа ходим ёки ўзининг аёли номига очилган банк картасига ташлаб бериш бўйича ариза билан мурожаат қилмоқда. Агар унинг иш ҳақи ўзининг картасига ўтказилса, кредит тўловлари бўйича пул ечиб олинишини маълум қилди. Ушбу вазиятда ходим аризасида кўрсатган реквизит бўйича иш ҳақини бошқа ходим ёки ўзининг аёли номига очилган банк картасига ташлаб берсак бўладими? Ҳужжатлаштириш тартиби қандай? далее...»» |
|
15.12.2025
Чет эллик норезидентлар билан ФҲШ тузиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги олий таълим муассасаси чет эллик норезидентлар билан таълим хизматларини кўрсатиш бўйича меҳнат шартномасини эмас, балки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома тузиши мумкинми? далее...»» |
|
15.12.2025
2026–2030 йиллар учун янги бош жамоа келишуви: кадрлар бўйича мутахассис нималарни эътиборга олиши керак
Вазирлар Маҳкамаси, Касаба уюшмалари федерацияси ва Иш берувчилар конфедерацияси 2026–2030 йилларга мўлжалланган янги Бош жамоа келишувини имзолади. Бу шуни англатадики, кадрлар бўйича мутахассислар жамоа шартномалари, ИМТҚ ва бошқа локал ҳужжатларни қайта кўриб чиқишлари керак бўлади. Бу меҳнатга ҳақ тўлаш, иш шароитлари ва ижтимоий кафолатлар бўйича янги йўналишлар билан боғлиқ. Локал ҳужжатларда айнан нимани қайта кўриб чиқиш кераклиги ва энди ҳужжатларни ишлаб чиқишда нималарга эътибор қаратиш лозимлиги ҳақида нашрда ўқинг. далее...»» |
|
15.12.2025
«Ақлли шаҳар» нима ва у дунёнинг турли мамлакатларида қандай қурилмоқда?
Яқинда Президентимиз «ақлли шаҳар» яратиш бўйича Урганч тажрибасини Ўзбекистон бўйлаб жорий этишни буюрди. СИ ва лойиҳалаштириш экспертлари Gazeta учун обзорда бундай шаҳар турли мамлакатларда қандай кўринишда бўлиши, нимадан иборатлиги ва унинг қурувчилари олдида қандай муаммолар турганини айтиб ўтди. далее...»» |
|
15.12.2025
Кашанда қўшнидан маънавий зарар учун товон ундиришнинг имкони бўлмади
Кўп қаватли уйда яшовчи аёл қўшниси – кашанда бир хоним билан фаол кураш олиб борди. Тамаки тутуни унинг квартирасига кириб, ҳидидан бўғилаётганини айтди. У бошқарувчи ташкилотга, полицияга, прокуратурага, уй-жой инспекциясига мурожаат қилди. Аммо уринишлари, ҳатто судга мурожаат қилганида ҳам кутилган натижани бермади, деб ёзади Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш агентлиги. далее...»» |



