Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как швейно-трикотажным, обувным и кожгалантерейным предприятиям получить налоговые льготы Какие преференции получат импортеры овец и коз из Монголии Какие преимущества дает договор уступки права требования и его особенности – Buxgalter Pro
Публикации

22.07.2025 Иш тажрибасиз ёш номзодларни қандай қилиб тўғри баҳолаш мумкин
  Ёш ходимлар – зумерлар ҳақида нималарни билиш керак Ёш зумерлар (Z авлоди) технология ва интернет асрида дунёга келган, бу уларнинг иш ҳақидаги тасаввурларига таъсир қилади. Улар замонавий рақамли воситалар билан ишлашга одатланган, шу сабабли улар учун замонавий платформалар ва иловалардан
далее...»»
22.07.2025 Ҳаракатланиш ва қатнов хусусиятига эга ишлар учун устамалар қандай тўланади
Тавсияга Президентнинг 02.06.2025 йилдаги ПФ-91-сон Фармонига асосан ўзгартиришлар киритилган.
далее...»»
22.07.2025 БМТ Бош Ассамблеяси Ўзбекистонни кўкаламзорлаштириш бўйича резолюция қабул қилди
БМТнинг Нью-Йоркда бўлиб ўтган Бош Ассамблеяси Ўзбекистон Республикаси томонидан илгари сурилган «Ўрмонларни барқарор бошқаришга мувофиқ равишда ўрмонларни кўпайтириш ва қайта тиклаш бўйича ҳаракатлар ўн йиллиги» резолюциясини бир овоздан қабул қилди. Ҳужжат 2027 йилдан 2036 йилгача бўлган даврни ўрмонларни тиклаш бўйича ҳаракатлар ўн йиллиги деб эълон қилади ва жаҳон ҳамжамиятини мазкур соҳада фаол чоралар кўришга чақиради, деб хабар беради Экология вазирлиги матбуот хизмати.
далее...»»
22.07.2025 Экология вазирлиги дарахт экиш мониторинги платформасини ишга туширди
Экология, атроф-муҳит муҳофазаси ва иқлим ўзгариши вазирлиги (Экология вазирлиги) томонидан «Яшил макон» платформаси ишга туширилди. У мамлакатнинг қайси туманларида дарахтлар экилгани, уларнинг турлари ва сони тўғрисидаги очиқ маълумотларни ўз ичига олади. Экология ва атроф-муҳит ҳолатига бефарқ бўлмаган фуқароларга платформада жойлаштирилган 200 миллион дарахт экиш жараёнини назорат қилиш имкони берилди. Бу яшил кўчатлар экиш жараёнининг шаффофлиги ва очиқлигини кафолатлайди.
далее...»»
22.07.2025 Тротуарлар, велосипед йўлкалари ва яшил майдонлар бўйлаб ҳаракат тақиқланди
10.04.2025 йилдаги ЎРҚ-1055-сон Қонун билан Ўзбекистонда транспорт воситаларининг тротуарлар, велосипед йўллари ва яшил майдонлар бўйлаб ҳаракати учун жавобгарлик белгиланди. Шунга мувофиқ Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-моддасининг номи ва диспозицияси янги таҳрирда баён этилди.
далее...»»
22.07.2025 Сейсмик хавфсизлик чоралари кучайтирилади
2017 йилдан бошлаб мамлакатда аҳолининг турмуш шароитларини яхшилашга ёрдам берувчи 11 410 та кўп квартирали уй қурилди. Давлат раҳбари сейсмик хавфсизлик чораларини кучайтириш бўйича таклифлар тақдимотида янги қурилишлар сифатига эътиборни кучайтириш вазифасини қўйди. Қайд этилишича, шу муносабат билан кўп квартирали уйларнинг зилзилага бардошлилигини ошириш ва ер силкинишларида аҳоли хавфсизлигини таъминлаш бўйича чоралар кўрилмоқда. Давлат лойиҳа институтлари мутахассислари томонидан жойларда тадқиқотлар ва вилоятлардаги сейсмик вазиятни таҳлил қилиш ишлари олиб борилди. Шу асосда сейсмик хавфсизлик тизимини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.
далее...»»
22.07.2025 Хусусий қурилиш назорати янги тартибда ўтказилади
2025 йил 1 июлдан Ўзбекистонда якка тартибдаги уй-жойлар, кичик ҳажмдаги нотурар бино ва иншоотларни қуриш ва реконструкция қилиш ишларини назорат қилиш хусусий сектор томонидан олиб бориладиган тартиб ишга туширилди. Хусусий назорат тизими механизмларини шакллантириш Президентнинг «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат назоратини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони (14.04.2025 йилдаги ПФ-66-сон) билан белгиланган. Ҳужжатда қайд этилишича, мазкур тартибни жорий этиш, жумладан қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат назоратини такомиллаштиришга қаратилган. Бу қандай ишлайди?
далее...»»
22.07.2025 Қўшни ўзганинг мулкига зарар етказганда нима қилиш керак?
Кўп квартирали уйларда аҳоли нафақат умумий, балки қўшниларнинг шахсий мулкига ҳам зарар етказиши мумкин бўлган вазиятлар тез-тез учраб туради. Масалан, қўшнилар орасидаги низолар сабабларидан бири – турар жойни ноқонуний қайта режалаштириш бўлиб, бу қўшни квартиранинг ҳолатига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Бу сув тошиши, чакка ўтиши бўлиб, уларда пастки қаватдаги квартирадаги таъмирлов ёки мол-мулк шикастланиши мумкин. Аҳоли орасида яхши муносабатлар ўрнатилган ва масалани тинчлик билан ҳал қилиш мумкин бўлса, бу – яхши. Лекин баъзан қўшни ўзганинг мулкига етказилган зарарни қоплашдан қатъий равишда бош тортса-чи.
далее...»»
22.07.2025 Аҳоли БКларнинг ишидан норози: муаммолар, сабаблар, ечимлар
«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати кўп квартирали уйларни (ККУ) бошқариш тизими ҳолати ва унга аҳолининг муносабатини кенг қамровли ўрганиб чиқди. Тадқиқот объектлари сифатида бутун республика бўйича 109 та бошқарувчи компания (БК) ва 371 та кўп квартирали уй олинди. Бундан ташқари, 2 340 нафар респондент (ККУдаги жой эгалари) орасида сўровнома ўтказилди, унда бошқарувчи компанияларнинг хизматлари уй эгаларининг талабларига мос келиш-келмаслиги аниқланди. Тадқиқот учун Президентнинг «Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори (19.06.2025 йилдаги ПҚ-5152-сон) асос бўлди. Мазкур соҳада ислоҳотлар ўтказилишига қарамай, турли идораларга ККУ бошқарув органларининг иши устидан фуқароларнинг кўплаб шикоятлари тушмоқда.
далее...»»
22.07.2025 Заргарлик соҳасини қўллаб-қувватлашга 100 млрд сўм ажратилади
Президентнинг 26.06.2025 йилдаги ПҚ-207 қарори билан заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш соҳасини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланди.
далее...»»
22.07.2025 Барча қамоққа олинганлар тиббий кўрикдан ўтказилади
Президент томонидан 26.06.2025 йилдаги «Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида»ги Қонунга қамоққа олинганларга нисбатан қийноққа солиш ҳолларининг олдини олишга қаратилган қўшимча киритиш ҳақида»ги ЎРҚ-1072-сон Қонун имзоланди.
далее...»»
22.07.2025 Банкларни санация қилиш ва тугатишнинг ҳуқуқий асослари белгиланди
23.06.2025 йилдаги «Банкларни санация қилиш ва тугатиш тўғрисида»ги ЎРҚ-1070-сон Қонуни қабул қилинди. Қонуннинг таъсири банклар, банклар гуруҳлари ва банк акцияларининг назорат пакетига эгалик қилувчи холдинг компанияларига татбиқ этилади. Қонун 3 ойдан сўнг кучга киради.
далее...»»
22.07.2025 БЮД тақдим этиш муддати
Бизнинг юкимиз яшил йўлак орқали ўтиб, аллақачон божхона омборига жойлаштирилган. Божхона инспектори декларация тақдим этиш муддатини 5 кун деб кўрсатишимизни айтди. Шу тўғрими?
далее...»»
22.07.2025 Фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштириш
Тиббий препаратларни сертификатлаш қандай ҳужжат билан тартибга солинишини айтиб берсангиз. Бундай сертификатлашни қайси ташкилот амалга оширади? Бу қандай амалга оширилади?
далее...»»
22.07.2025 Товарнинг кузатув ҳужжатларидан фойдаланган ҳолда...
Бизга 5 минг долларига тенг миқдордан ошмайдиган товарларни олиб чиқишда божхона юк декларациясини тўлдирмаслик мумкинлиги айтилди. Шу тўғрими? Бу қайси норматив ҳужжатда кўрсатилган ва ушбу товарларни қандай ҳужжатлар асосида олиб чиқиш мумкин?
далее...»»
22.07.2025 Ваколатли шахс иштирок этиши шарт
Божхона кўригидан ўтказиш тўғрисида қарор қандай қабул қилинади? Уни ўтказишда кимлар иштирок этиши керак? Бу ҳақда қайси ҳужжатда қайд этилган?
далее...»»
22.07.2025 ЖБТда муҳим учрашув
Брюсселда Божхона қўмитаси раиси А.Мавлоновнинг Жаҳон божхона ташкилоти Бош котиби Ян Сондерс билан учрашуви бўлиб ўтди.
далее...»»
22.07.2025 Экспорт битими бўйича ҳужжат айланиши жадвали қандай ишлаб чиқилади
2025 йил 19 майдан бошлаб ташқи савдо контрактлари бўйича ҳужжат айланиши фақат «E-contract» ахборот тизими орқали амалга оширилади. Маълумотларни «ТИФ-Контракт» дастури, «Контракт» ААТ ва «EXIM» портали орқали узатишнинг имкони йўқ.
далее...»»
22.07.2025 НКТ орқали реализация қилинадиган товар ва хизматларга солиқ имтиёзи қандай қўлланилади
Тавсияга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилган: ● 24.12.2024 йилдаги ЎРҚ-1014-сон Қонун; ● ВМнинг 28.04.2025 йилдаги 263-сон қарори.
далее...»»
22.07.2025 ЎзР ИЛМА директорининг «Электрон тижоратда курьерлик хизмати фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи

Идоравий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжат


далее...»»