Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Какие услуги можно получить от таможенников через ЕПИГУ Как применять комбинированную ставку таможенной пошлины Как рассчитать НДС при сдаче в аренду недвижимости
Публикации

25.07.2018 Қандай расмийлаштирсангиз, шундай тўлайсиз
Ходимларимиздан бири касалхонада ётди. Даволаниш тугагандан кейин у келгусида даволаниши учун зарур дори воситалари ёзилган тиббий хулосани тақдим этди. Шу хулоса асосида ходим дори-дармонларни харид қилиш учун моддий ёрдам берилишини сўраб мурожаат қилди. Дори воситаларини олишга моддий ёрдамга ЖШДС солинадими?
далее...»»
25.07.2018 Аванс тўловлари ушланмайди
Корхона (ЯСТ тўловчиси) экспорт билан шуғулланади, тушум чет эл валютасида келиб тушади, фаолияти – лицензияланмайдиган. Улгуржи савдога лицензия олишни режалаштирмоқдамиз. Лицензия олингандан кейин банк экспорт бўйича тушумдан 5%лик аванс тўловларини бюджетга ундирадими?
далее...»»
25.07.2018 Имтиёз йўқотилади
Жорий йилда ШЖБПҲга бадалларни ихтиёрий равишда ўтказиб келган ишлаётган пенсионер мазкур пулларни шу йилнинг ўзида олиш ҳуқуқига эгами?
далее...»»
25.07.2018 Муассислар учун ЖШДС
Муассис чиқиб кетаётганда корхона унинг устав капиталидаги улушини ўзи сотиб олди. Энди корхона мазкур улушни қолган муассислар – жисмоний шахслар ўртасида бепул тақсимламоқчи. Устав фондидаги корхонанинг улушидан текинга олинган улушга қайси ставкада ЖШДС солинади?
далее...»»
25.07.2018 Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони
«Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»
далее...»»
25.07.2018 Озиқ-овқат бозорларида савдо шохобчаларини онлайн-аукцион орқали ижарага олиш мумкин бўлади
ҚҲТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг «Озиқ-овқат товарлари бозорларида турғун савдо шохобчалари ва савдо жойларини тақсимлашни янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.
далее...»»
25.07.2018 Жарималар ҳозирча ундирилмаяпти
МЧЖ балансида енгил автомобиль бор. ВМнинг 4.09.2017 йилдаги 693-сон қарорига мувофиқ юридик шахсларга тегишли автомобиллар ҳайдовчилари кейинчалик тегишли сертификатни олиш билан бирга малакасини ошириб бориши керак. ВМҚда белгиланишича, 2018 йилнинг 1 июлидан бошлаб автомобилни мазкур сертификатсиз бошқарганлик учун маъмурий жавобгарлик юкланмоқда. Юридик шахснинг енгил автомобилини сертификатсиз бошқараётган ҳайдовчига нисбатан қандай маъмурий жавобгарлик жорий этилади? Ташкилотга нисбатан ҳам жарималар қўлланиладими?
далее...»»
25.07.2018 Суд қарори ижро этиш учун мажбурий
2017 йил сентябрда менинг айбим билан ЙТҲ содир бўлганди. ДЙҲХХ ходимлари баённома тузишди. Мен кўрсатилган суммани дарҳол бериб, жабрланувчига зарарни ўз ҳисобимдан қоплаб бергандим. Суд қарорига кўра мен 1 ЭКИҲ миқдорида жарима тўлаб, жабрланувчининг зарарини қоплашим керак эди. Суғурта компаниясига мурожаат қилмадим. Декабрь ойида Мажбурий ижро бюросидан суд қарори бажарилмагани тўғрисида хат келди. Менинг тушунтиришларимдан кейин улар жабрланувчининг даъвоси йўқлиги ҳақида аризани сўрашди. Жабрланувчи Бухоро шаҳрида яшагани туфайли уни топиб бўлмади. 2018 йил 25 майда МИБдан яна хат келди. 30 майда мен МИБга жабрланувчининг даъвоси йўқлиги тўғрисидаги аризани тақдим этдим. Шундан кейин МИБнинг давлат ижрочиси маъмурий суднинг қарорини кечиктириб бажарганим учун менга ЭКИҲнинг 5 баравари миқдорида талабнома тақдим этди.
далее...»»
25.07.2018 Меҳнат инспекциясига келишувларсиз текширув ҳуқуқи берилиши мумкин
ҚҲТБТ порталида Президентнинг «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва меҳнат муҳофазаси механизмларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.
далее...»»
25.07.2018 Пенсияга ҳам устама борми?
Сайёр учрашувлар ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мурожаатлари таҳлили ўз натижасини бермоқда. Хусусан, Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепцияси лойиҳаси доирасида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ишловчи пенсионерларнинг барчасига тўлиқ миқдорда пенсия тўлашни таклиф этмоқда. «Пенсия иши»нинг янги сонида шу ҳақда ўқинг. Ўқувчиларнинг саволларига «Норма маслаҳатчи» эксперти ва Пенсия жамғармаси мутахассисларининг жавоблари ҳам шу ерда.
далее...»»
25.07.2018 Янги ҳужжатларни тақдим этамиз
Тақдим этилаётган, шунингдек сўнгги пайтда қабул қилинган бошқа ҳужжатларнинг тўлиқ матни билан «Norma» АҚТ ва nrm.uz сайтида танишиб чиқишингиз мумкин.
далее...»»
25.07.2018 Қўшничилик ҳақини бузиб
Қўшнимиз катта юк машинасини бошқаради. Баъзан машинани уйнинг ён бўйидаги майдончада қолдиради. Бундай машиналарни уйга туташ ҳудудга қўйиш мумкинми?
далее...»»
25.07.2018 Эвакуаторчига ишониб топширса бўладими
Эвакуатор ходими қандайдир махсус ҳужжатларга эга бўлиши керакми?
далее...»»
25.07.2018 Суғурта пулини олиш учун
Амаким йўналишли таксида кетаётганда жароҳатланди. Ҳозир йўловчиларни ташиш билан шуғулланувчи барча корхоналарга ўз жавобгарлигини суғурталаш мажбурияти юклатилишидан хабарим бор. Суғурта тўловларини олиш учун у қаерга мурожаат қилиши лозим?
далее...»»
25.07.2018 Тонировкалашга рухсат беришни таклиф этмоқдалар: 16,5 млн сўмдан ортиқ ҳақ тўлашга тўғри келади
ҚҲТБТ порталида «Тонировкаланган (қорайтирилган) ойнали транспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарор лойиҳаси муҳокама қилинди.
далее...»»
25.07.2018 Шартномада қайд этилган
Биз квартирани сотдик. Шартномада уни бўшатиш муддати – битим расмийлаштирилгандан кейин 30 кун ўтгач деб аниқ белгилаб қўйилган. Квартирада ҳеч ким прописка қилинмаган. Харидорларимиз квартирани илгарироқ бўшатишимизни талаб қилишаяпти. Шундай қилишга ҳақлимилар?
далее...»»
25.07.2018 Немис тажрибаси
Германия, Беларусь ва Латвиядан келган кўчмас мулкни профессионал бошқариш бўйича халқаро экспертлар бизнинг уй-жой соҳасидаги ходимлар учун энг қимматли бўлган тажрибалари билан ўртоқлашиш мақсадида ташриф буюрдилар. Хатога йўл қўймасдан, уларнинг тажрибасини идрок қилиб ва ўзимизда қўллаб кўриб, синалган йўлдан боришимиз, бу билан мақсадга тезроқ эришишимизни кўзладилар. Собиқ Иттифоқ маконидаги бир қатор мамлакатлар ушбу тажрибани ўрганиб, уни миллий шароитларига мослаштирганларидек, биз ҳам худди шу йўлни танламоғимиз даркор. Ой давомида 2 турда ўтказилган «Қозоғистон ва Ўзбекистонда уй-жойларни профессионал бошқариш» Pro House лойиҳаси доирасида Тошкентда бўлиб ўтган семинарларда бошқарувчиларимиз ушбу тажриба билан танишиш имконига эга бўлдилар. Уни «Шарқий Европада уй-жой хўжалиги» (WO, Берлин ш.) ташаббуси Евроиттифоқ молиявий кўмагида амалга оширмоқда. Немис томонидан – Европа уй-жой ва кўчмас мулк таълим маркази (ЕВZ) ҳамда Германия кўчмас мулк бошқарувчиларининг мувофиқлаштирувчи иттифоқи (DDIV), бизнинг томондан – Ўзбекистон уй-жой фондини профессионал бошқарувчи ва унга хизмат кўрсатувчи ташкилотлар уюшмаси ҳамкорлар ҳисобланади. Ўзбекистон УКХ соҳасини ислоҳ қилиб, уй-жой соҳасидаги қонунчиликни янгилаётганлиги инобатга олинса, бу айни вақтида юз берган ҳодисадир. Шу сабабли семинарлар мавзуси ислоҳотда белгиланган устувор вазифалар билан ҳамоҳанг бўлди. Яшаш учун мўлжалланган кўчмас мулкни бошқариш бўйича халқаро экспертларнинг Ўзбекистон уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Музаффар Солиев билан учрашуви ушбу тажриба бизга қўл келиши борасида умид уйғотди. УКХ вазирлиги раҳбари мутахассисларга янги уй-жой қонунчилигини ишлаб чиқишда иштирок этишни таклиф қилди.
далее...»»
25.07.2018 Янги ҳужжатларни тақдим этамиз
Тақдим этилаётган, шунингдек сўнгги пайтда қабул қилинган бошқа ҳужжатларнинг тўлиқ матни билан «Norma» АҚТ ва nrm.uz сайтида танишиб чиқишингиз мумкин.
далее...»»
25.07.2018 Шартларга риоя қилинганда тўловлар талаб қилинмайди
Қозоғистонлик ҳамкорлар минтақавий конференцияда иштирок этиш учун ўзларининг микроавтобусларида келишмоқчи. Шу транспорт билан Самарқандга туристик саёҳат уюштириб, муқаддас қадамжоларга ташриф буюришмоқчи. Буни божхонада қандай расмийлаштириш керак? Бунинг учун ҳақ тўлаш зарурми?
далее...»»
25.07.2018 Божхонада олиб қўйилган товарлар нима қилинади
Тошкентда охирги ойлар мобайнида турли жойларда Санкт-Петербург божхоначилари томонидан РФ ҳудудида мусодара қилинган товарларнинг (Финляндия ва Беларусда ишлаб чиқарилган чарм куртка ва пойабзалларнинг) сотуви тўғрисидаги эълонлар ёпиштирилган. Суд қарорига кўра буларнинг ҳаммаси Россия мулк идорасининг ҳудудий бошқармаси эгалигига ўтган ва эндиликда «фуқаролик савдо хизмати» ушбу товарларни Ўзбекистон ҳудудида арзонлаштирилган нархда сотмоқда. Тутуриқсиз эълон. Шунга қарамай, шаҳарнинг бир қанча жойларида чарм ўрнини босувчи материалдан тайёрланган туфли ва курткаларни одамлар икки баравар қиммат нархда сотиб олишган. Товарларни божхона хизмати қандай мусодара қилади? Ўзбекистон қонунчилигига биноан мусодара қилинган товарлар қандай реализация қилиниши мумкин? Бизда Санкт-Петербург божхонаси билан ҳамкорлик битимлари ўрнатилганми?
далее...»»