Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Нестыковки в «Asl Belgisi»: что учесть в работе с маркированной продукцией Какую помощь может получить работник в связи со смертью родственникаКак уплачивать налог на прибыль у источника выплаты с доходов нерезидентовКак уплачивать земельный налог и представлять отчетность
Публикации

17.04.2018 Уруғликдан «иш унмади»
Фарғона вилояти божхона бошқармаси ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирда Қирғизистонга йўл олган Ф.Ж. бошқарувидаги юк автомашинасини тўхтатишди.
далее...»»
17.04.2018 Маъмурий органлар билан муносабатлар шаффофлашади
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ташаббуси билан вилоят Адлия бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган амалий ўқув-семинари «Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида»ги Қонуннинг (8.01.2018 йилдаги ЎРҚ-457-сон) мазмун-моҳиятини ўрганишга бағишланди.
далее...»»
17.04.2018 Самарқанд: коррупцияни енгиш йўлида
Бугун коррупцияга қарши курашиш халқаро миқёсда долзарб масалага айланиб бормоқда. Шунинг учун мамлакатимиз миллий қонунчилигида ҳам бу борада бир қатор ҳужжатлар қабул қилинган.
далее...»»
17.04.2018 Ҳар хил товарлар – турли параметрлар
Илгари тиббий буюмларнинг бир қисмини истеъмол товарлар сирасига киритар эдик. Улар дори-дармон воситаларидан алоҳида расмийлаштирилар эди. Сўнг уларни истеъмол товарлари тоифасидан чиқардик. Уларни ИМ-40 режимида божхонада расмийлаштиришда бирлаштириш мумкинми ёки алоҳида декларациялаш талаб этиладими?
далее...»»
17.04.2018 Фақат чет элликлар вақтинча олиб кирадилар
Мен Ўзбекистон фуқаросиман, Алматида яшайман, яқинда Тошкентга сариқ рақамли ўз автомобилимда келмоқчиман. Қозоғистонда яшашга рухсатномам бор. Ўз машинамда (транспорт менинг номимга расмийлаштирилган) чегара орқали мени ўтказадиларми?
далее...»»
17.04.2018 Рўйхатлар бўйича текширинг
Қишлоқ хўжалиги ускуналарини импорт қилишга имтиёзлар берилганми?
далее...»»
17.04.2018 Божхона ишдан ташқари вақтда ишлагани учун йиғим
Божхона брокерлари уюшмаси товарни вақтинча сақлаш божхона режимига жойлаштиришда бунинг учун белгиланган жойлардан ташқаридаги ва (ёки) божхона органларининг иш вақтидан ташқари вақтдаги божхона расмийлаштируви учун йиғимларни ҳисоблаш ва ундириш масаласи бўйича Давлат божхона қўмитасига мурожаат қилди.
далее...»»
17.04.2018 Юридик шахс мол-мулкни ижарага берганда
Ҳар бир тадбиркорлик фаолияти субъекти балансида турган мол-мулкни ижарага беришга қонуний жиҳатдан ҳақли. Мулк ижараси – ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш (ФКнинг 535-моддаси).
далее...»»
17.04.2018 Жисмоний шахсдан автомобилни ижарага олиш: қандай қилиб тўғри расмийлаштирилади
Корхона ўз ходимидан ҳам, четдаги жисмоний шахслардан ҳам автомобилни ижарага олиши мумкин. Бунинг учун, одатда, оператив ижара шартномаси расмийлаштирилади. У ёзма шаклда тузилади (ФКнинг 539, 565-моддалари).
далее...»»
17.04.2018 Тажриба лойиҳа: энди НКМ йўқолмайди, ундаги маълумот ҳам!
Бугун Хоразм вилоятининг марказий ҳудудларида жойлашган 50 та чакана савдо ва пуллик хизмат кўрсатиш шохобчаларида тажриба-синов тариқасида онлайн назорат-касса машиналари (НКМ) ўрнатила бошланди. Бу билан эндиликда НКМ орқали харидорларга берилган чеклар ҳақидаги маълумотларни қасддан ўзгартириш, тушум суммасини камайтириш, рўйхатдан ўтмаган НКМдан фойдаланиш, аппаратни бузиш ёки иккиламчи бухгалтерия юритиш каби салбий ҳолатларга узил-кесил чек қўйилади.
далее...»»
17.04.2018 ШЖБПҲ: битирувчининг даромадидан бадал қандай ҳисобланади
2016 йил июлда коллеж битирувчиси илк бор бизга ишга кирди. У коллежни 2016 йил июнда тугатган. Унинг иш ҳақи – 600 000 сўм. Президентнинг 5.07.2017 йилдаги ПФ-5106-сон Фармонига мувофиқ, таълим муассасасини тамомлаганига 3 йил бўлмаган, биринчи марта ишга қабул қилинган ёшлардан даромад солиғи биринчи йил учун 50%, иккинчи ва учинчи йиллар учун эса 25%га камайтирилади. ШЖБПҲ қандай ҳисобланади?
далее...»»
17.04.2018 Қурилиш соҳасида ҚҚС қачон ЯСТ суммасини
Компаниямизнинг асосий фаолият тури – қурилиш. Алоҳида-алоҳида ҳисоб юритамиз: танлов савдолари асосида марказлаштирилган манбалардан молиялаштириладиган (1.04.2017 йилдан) объектлар бўйича ҚҚСсиз ва ҚҚС билан қурилиш-монтаж ишлари (ҚМИ). Мисол: ҚҚСсиз ҚМИ – 985 000 000, ҚҚС билан ҚМИ – 90 000 000 сўм (75 000 000 – 15 000 000 (ҚҚС – 20%)). Жами ҳисобга киритиладиган (етказиб берувчилардан ҚМИ учун), солиқ солинадиган оборотга тўғри келадиган ҚҚС суммаси – 2 000 000 сўм. Бюджетга тўланиши лозим бўлган ҚҚС – 13 000 000 сўм. Тўланиши лозим бўлган ҚҚС суммасига камайтириладиган ЯСТ суммасини қандай қилиб тўғри ҳисоблаш мумкин?
далее...»»
17.04.2018 Мулк ҳуқуқининг ўтиши: қайси пайтдан ҳисобланади
«А» корхонаси «Б» корхонасининг устав фондига 2 гектарлик ер участкасига эга бинони киритди. Мол-мулкни қабул қилиш-топшириш далолатномаси 2017 йил 9 октябрда расмийлаштирилган. Таъсис ҳужжатларидаги ўзгартиришлар 2017 йил 13 октябрда рўйхатдан ўтказилган. «Б» корхонаси кадастр ҳужжатларини 2018 йил январда қайта расмийлаштирган. «Б» корхонаси ЯСТни энг кам миқдор – ер солиғининг 3 бараварини инобатга олиб ҳисоблаётганда 2 гектарлик майдонга эга ер участкасини қайси пайтдан бошлаб ҳисобга олиши лозим? «А» корхонаси ЯСТни ҳисоблашда бошқа корхона устав фондига берилган ер участкасини қачон ҳисобга олмай қўяди?
далее...»»
17.04.2018 Тўқимачиларга – ноль даражали ставкадаги ҚҚС
Президентнинг 28.03.2011 йилдаги ПҚ-1512-сон қарори 1-1-бандига мувофиқ, 2020 йил 1 январгача «Ўзбекенгилсаноат» АЖ корхоналарига ҚҚСни ноль даражали ставкада ҳисоблаган ҳолда тўқимачилик ярим тайёр маҳсулотларини (йигирилган ип, газлама, трикотаж полотно, пахта йигиришдан чиққан чиқиндилар, аксессуарлар ва фурнитура) сотиб олишга рухсат берилган эди.
далее...»»
17.04.2018 Истеъмол учун хавфли эмасми?
Сифатли маҳсулот тановул қилсангиз, дилингиз яйрайди. Аммо бунинг акси бўлса-чи? Тобингиз қочиб, пулингизни соғлиғингизни тиклашга сарфлайсиз. Масалан, сут маҳсулотларидан бўлган сметанага бир томчи йод қўшилганда ранги ўзгармаса, истеъмолга яроқли. Агар ранги ўзгарcа, соғлиқ учун зарарли.
далее...»»
17.04.2018 РАСМИЙ ҲУЖЖАТЛАР
  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори – «Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида».   Идоравий меъёрий - ҳуқуқий ҳужжат : – ЎзР Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, МВнинг «Йиллик меҳнат таътили
далее...»»
17.04.2018 Бош бухгалтер: вакансия очиқ
Корхона бош бухгалтери ёки бухгалтерия хизмати раҳбари – ташкилотчи ҳамда исталган компания фаолиятидаги мураккаб ва муҳим вазифаларни ҳал этувчи мутахассис. Шу сабабли бош бухгалтерга анча юқори талаблар қўйилади. Бош бухгалтер фаолиятининг ҳуқуқий жиҳатлари: малакаси, меҳнат муносабатлари хусусияти, моддий, маъмурий ва жиноий жавобгарлик масалалари – қонун даражасида мустаҳкамланган. «Молия ишлари раҳбари» нималар билан шуғулланиши эса кўп жиҳатдан компанияга боғлиқ. Баъзан бир неча йўналишдаги ишни бир йўла бажаришига тўғри келади. Шундай экан, бош бухгалтер қандай мезонларга мувофиқ келиши керак? Иш берувчи билан меҳнат муносабатлари қандай йўлга қўйилиши мумкин? Унинг асосий ҳуқуқ ва мажбуриятлари қандай? Ташкилотнинг жадал ривожланишини таъминламаса ҳам, ҳеч бўлмаганда барқарор ва зарар кўрмай ишлашига ёрдам берадиган айрим муҳим жиҳатларга тўхталиб ўтамиз.
далее...»»
17.04.2018 Янги ҳужжатларни тақдим этамиз
Тақдим этилаётган, шунингдек сўнгги пайтда қабул қилинган бошқа ҳужжатларнинг тўлиқ матни билан «Norma» АҚТ ва nrm.uz сайтида танишиб чиқишингиз мумкин.
далее...»»
17.04.2018 Турар жойни топшириш далолатномаси нотариал тасдиқланиши шарт
2017 йил январь ойида бизнинг МЧЖга янги муассис аъзо бўлиб, турар жойни устав фондига ҳисса сифатида қўшди. Жамият номига янги кадастр олиш учун турар жойни қабул қилиш-топшириш далолатномасини нотариал тасдиқлашимизга тўғри келди (бунинг учун турар жойнинг баҳоланган қийматидан 1% миқдорида давлат божини тўладик). Муассис таъсисчилар таркибидан чиқиб, ушбу турар жой кўринишидаги улушини олмоқда. Кадастр ҳужжатларини жисмоний шахс (чиқиб кетаётган муассис) номига қайта рўйхатдан ўтказиш учун турар жойни қабул қилиш-топшириш далолатномасини яна нотариал тасдиқлаш керак бўладими? Кадастр органининг муассис чиқиб кетаётганда нотариал тасдиқланган турар жойни қабул қилиш-топшириш далолатномасини тақдим этиш тўғрисидаги талаби тўғрими?
далее...»»
17.04.2018 Уй гаровга қўйилган ипотека
Тадбиркор банкдан кредит олиш мақсадида оиласи учун асосий турар жой ҳисобланмайдиган (яъни участкадаги бу уйда ҳеч ким прописка қилинмаган) кўчмас мулкни (яшаш учун мўлжалланган уйни участкаси билан) гаров сифатида қўйиши мумкинми?
далее...»»