Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

16 ноябрдан бензин ва дизель ёқилғиси 200 сўмга қимматлашиши мумкин

22.10.2018

Читать на русском языке


Вазирлар Маҳкамасининг «Ёқилғи-энергетика ресурслари нархлари ва тарифларини ўзгартириш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасидан ўтмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, автобензин чакана нархлари сўнгги марта 2017 йил 15 ноябрдан оширилган эди (ВМнинг 14.11.2017 йилдаги 913-сон қарорига қаранг). Ўшанда нархлар 30–43% оширилган, бу Тошкент шаҳри ва минтақаларда ягона нархларни жорий этиш йўли билан вилоятлардаги сурункали бензин тақчиллигини бартараф этиш учун амалга оширилган мажбурий чора эди. Дизель ёқилғиси нархи эса сўнгги йилда икки марта оширилди. Сўнгги бор бу 2018 йил 1 мартда рўй берди (ВМнинг 28.02.2018 йилдаги 149-сон қарорига қаранг). Шу тариқа, 2017 йил ноябрдан бошлаб дизель ёқилғиси чакана нархлари 57,6–58,5%га ошди.   

 

Янги нархлар сезиларли даражада ўзгармайди. 2018 йил 16 ноябрдан мотор ёқилғисининг қуйидаги чакана нархлари белгиланиши мумкин:  

  • Аи-80 русумидаги автобензин – 4 000 сўм/литр (ҳозир – 3 800 сўм/литр, ўсиш 5,3%ни ташкил этади);
  • Аи-91 русумидаги автобензин – 4 500 сўм/литр (ҳозир – 4 300 сўм/литр, ўсиш 4,6%ни ташкил этади);
  • дизель ёқилғиси – 4 800 сўм/литр (ҳозир – 4 600 сўм/литр, ўсиш 4,3%ни ташкил этади);
  • ЭКО дизель ёқилғиси – 4 900 сўм/литр (ҳозир – 4 700 сўм/литр, ўсиш 4,2%ни ташкил этади).

 

Автомобиль 100 км га ўрта ҳисобда 7 литр бензин сарфлаганда ушбу масофани босиб ўтиш харажатлари 1 400 сўмга (10 литр сарфлаганда – 2 000 сўмга) ошади.

 

Уруш қатнашчилари ва ногиронлари, уларга тенглаштирилган шахслар, шунингдек I ва II гуруҳ болаликдан ногиронлар ҳамда меҳнатда майиб бўлиш ва касб касаллиги туфайли ногиронлар учун автобензин сотиб олишга харажатларнинг бир қисми учун ойлик пул компенсацияси миқдорини 66 700 сўмгача ошириш режалаштирилмоқда (компенсация тўлаш тартиби тўғрисида батафсил – бу ерда).   

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Самир Латипов.



В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах