Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Можно ли учесть убытки прошлых лет в период карантина – читать на buxgalter.uzНалоговые льготы для малого бизнеса с учетом №УП-5996 – читать на buxgalter.uzЧто делать, если офисы снова «закроют» - читать на buxgalter.uzЧто делать, если «дебиторка» мешает исполнить обязательства – читать на buxgalter.uzРешить проблему «опаздывающих» ЭСФ можно в договоре с контрагентом – читать на buxgalter.uz Календарь главбуха: чек-лист на июнь – читать на buxgalter.uz

2020 йилда нималар режалаштирилмоқда

19.02.2020

Читать на русском языке

 

2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш доирасида ишлаб чиқилган 2020 йилги Давлат дастури лойиҳаси муҳокамага тақдим этилган. 

 

Лойиҳага мувофиқ 2020 йилга қуйидагилар режалаштирилган:

 

а) давлат ва жамият қурилиши тизимида:

  • 1 майдан бошлаб Қонунчилик палатаси ва Сенат фаолиятига фуқаролар мурожаатлари асосида Интернет тармоғида парламент ва депутат сўровларини шакллантириш, сайловчилар билан бевосита мулоқот қилиш учун электрон портал ва мобил иловадан фойдаланиш имконини берувчи «Электрон парламент» тизимини жорий этиш;
  • 1 июлдан бошлаб Қонунчилик палатаси мажлисларида Ҳукумат аъзолари ва тармоқлар раҳбарларининг БМТ Барқарор ривожланиш мақсадларини бажариш, илм, маърифат ва «рақамли иқтисодиёт»ни ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисидаги ахборотларини мунтазам равишда эшитиш тартибини жорий этиш;
  • 1 августдан бошлаб жисмоний ва юридик шахслар, бизнес омбудсман, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва вилоят Кенгашларига Конституциявий судида кўриб чиқиш учун масалаларни киритиш ҳуқуқи тақдим этиш;

 

б) Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш соҳасида:

  • 1 майга қадар Олий Мажлис ва Президентга ҳисоб берадиган коррупцияга қарши курашиш бўйича мустақил органни тузиш;
  • 1 апрелдан бошлаб 1995 йилгача Ўзбекистонга келган ва шундан буён доимий истиқомат қилаётган шахсларга Ўзбекистон фуқаролиги автоматик тарзда бериш тартибини жорий этиш;
  • 1 октябрдан бошлаб талабгорларга адвокатлик мақомини Адвокатлар палатаси томонидан бериш механизмларини жорий қилган ҳолда адвокатлик фаолиятини Адлия вазирлиги томонидан лицензиялаш тартибини бекор қилиш;
  • 1 декабрдан бошлаб маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриш ваколатларини жиноят ишлари бўйича судлар ваколатига ўтказиш;

 

в) иқтисодиётни ривожлантириш ва инвестицияларни фаол жалб қилиш соҳасида:

  • давлат томонидан пахта ишлаб чиқариш режасини, унинг нархи ва мажбурий сотиш режасини белгилаш амалиётини бекор қилиш, шунингдек давлатга мажбурий ғалла сотиш режасини 35%га камайтириш;
  • лицензиялар ва бошқа рухсат берувчи ҳужжатларни камида икки баробарга қисқартириш;
  • 1 июндан бошлаб маҳаллий экспорт қилувчиларга юкларни автомобиль ва ҳаво транспорти орқали экспорт қилиш бўйича уларнинг харажатлари бир қисмини қоплаш учун субсидиялар, шунингдек тадбиркорларнинг инфратузилма барпо этиш бўйича харажатларининг бир қисми учун компенсация тўлаш механизмларини жорий этиш;
  • камида 800 мингта кенг полосали интернет портларини яратиш ва 12 минг км оптик толали алоқа линияларини ётқизиш;

 

г) ижтимоий ривожланиш соҳасида:

  • йил охирига қадар 6 ёшли болаларни мактабга тайёрлаш тизимини жорий этган ҳолда мактабгача таълим билан қамраб олиш даражасининг 69%га етказилишини таъминлаш;
  • 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларига давлат гранти асосида ўқишга қабул қилиш бўйича давлат буюртмаси параметрларини босқичма-босқич икки баробарга ошириш;
  • олий педагогик таълимнинг 6 та йўналиши бўйича ўқиш муддатини 3 йилгача қисқартириш;
  • 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчиларининг юкламаси мақбуллаштириш, ОТМларда асосий мутахассисликка алоқаси бўлмаган фанлар сонини икки баробар қисқартириш;
  • мажбурий тиббий суғурта тизимини жорий этишга тайёргарлик якунига етказиш (2021 йилда ушбу тизимни тажриба тариқасида Сирдарё вилоятида ишга тушириш);

 

д) хавфсизликни, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, шунингдек, ташқи сиёсат соҳасида:

  • 1 сентябрга қадар киберхавфсизликнинг ҳуқуқий асосларини шакллантириш бўйича чоралар кўриш, шу жумладан 2020–2023 йилларга мўлжалланган киберхавфсизликка доир миллий стратегия
    ва «Киберхавфсизлик тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш;
  • БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига
    2021–2023 йилларга сайланиш учун Ўзбекистон номзодини илгари суриш;
  • 20 сентябрда Самарқанд шаҳрида Инсон ҳуқуқлари бўйича Иккинчи Осиё форумини ўтказиш;
  • «Дўстлик ҳафталиги» ва «Дўстлик» халқаро форум-фестивалини ўтказиш.

 

2020 йилги Давлат дастури лойиҳаси 20 февралгача муҳокама қилинади. Шарҳлар ва таклифларни ҳаволадан ўтиб қолдириш мумкин.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_