Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Чем вам поможет ценовая политика и как ее составить на 2022 год Малый бухгалтерский глоссарий в картинках. Часть III Когда можно не платить проценты, если у вас отсрочка или рассрочка по земельному налогу Как зарегистрировать допсоглашение в Е-ijara

2022–2024 йилларда инвестициялар борасида нималар режалаштирилмоқда

27.09.2021

Читать на русском языке

Президентнинг «Ўзбекистон Республикасининг 2022 – 2024 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

 

Лойиҳа билан қуйидагиларни тасдиқлаш таклиф этилмоқда:

  • 2022–2024 йилларда капитал қўйилмаларни ўзлаштиришнинг йиғма прогноз параметрлари. Уларда 1 025,5 трлн сўм миқдоридаги марказлашган ва марказлашмаган инвестициялар, жумладан 41,4 млрд АҚШ доллари миқдоридаги хорижий инвестициялар ўзлаштирилиши назарда тутилган.
  • 2022–2024 йилларда инвестициялар ва кредитларни ўзлаштириш ҳамда жалб қилишнинг прогноз параметрлари.
  • 230 та янги ишлаб чиқариш қуввати ва 50 мингдан зиёд иш ўрни яратилишини назарда тутувчи 2022 йилда йирик ишлаб чиқариш объектлари ва қувватларини ишга тушириш бўйича манзилли дастур.
  • 2022 йилда инвестиция ва кредитларни ўзлаштириш бўйича йиғма манзилли дастур, шунингдек унинг чораклар кесимидаги ижросининг прогноз кўрсаткичлари.
  • 2022 йилда Ўзбекистон Республикаси давлат кафолати остида хорижий кредитлар жалб қилган ҳолда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг манзилли дастури.
  • 2022 йилда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар жалб қилган ҳолда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг манзилли дастури ва бошқалар.

 

2022 йил 1 январдан мазкур Дастур доирасида тасдиқланган лойиҳаларнинг амалга оширилиши устидан назорат тўлиқ «Инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилишини назорат ва мониторинг қилиш» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали олиб борилиши таклиф этилмоқда.

 

2022 йил 15 январга қадар вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ҳокимликлар – лойиҳалар ташаббускорлари ҳар бир инвестиция лойиҳаси бўйича уларни амалга оширишнинг ойлар кесимидаги комплекс тармоқ жадвалларини ахборот тизими орқали ишлаб чиқадилар.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Лола Абдузимова.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_