Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

«Акфа» университети мутахассисларни хорижий ОТМ дастурлари бўйича тайёрлайди

12.10.2018

Читать на русском языке


ҚҲТБТ порталида Тошкент шаҳрида янги халқаро ОТМни ташкил этиш муҳокама қилинмоқда. Бакалавриат ва магистратура дастурлари бўйича ўқитиш фундаментал, тиббиёт, аниқ ва гуманитар фанлар соҳасида, шунингдек бошқа йўналишлар бўйича олиб борилади.

 

Университет масъулияти чекланган жамият шаклида ташкил этилади ва Ўзбекистон Республикаси резиденти ҳисобланади. Агар лойиҳа маъқулланса, бу меҳнат бозорининг ҳақиқий эҳтиёжларидан келиб чиқиб талабаларни қабул қилиш квоталарини мустақил равишда белгилаш ҳуқуқига эга бўлган Ўзбекистондаги биринчи ОТМ бўлади.

 

Университет ўқув-услубий раҳбарлик қилиш ва таълим жараёнини юритишни етакчи хорижий ОТМ билан ҳамкорликда битимлар асосида таъминлайди. Ўқитишни ҳамкорлар – хорижий таълим муассасаларининг ўқув режалари ва дастурлари бўйича инглиз тилида амалга ошириш таклиф қилинмоқда. Бунда Ўзбекистон таълимининг давлат талаблари ва стандартлари инобатга олиниши керак. Бугунги кунга қадар мамлакатимизнинг барча ОТМ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган стандартлар ва дастурлар бўйича ишлайди ёки унинг дастурлари бўйича кадрлар тайёрлаш амалга ошириладиган хорижий ОТМ (хорижий ОТМ филиаллари) жумласидан битта ҳамкорга эга.

 

Шунингдек, хорижий ҳамкорлар билан келишилган ҳолда университетга абитуриентларни қабул қилиш ва битирувчиларни аттестация қилиш қоидаларини белгилаш ҳуқуқини бериш таклиф қилинаётир. Ўқитиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади. Битирувчиларга Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат деб тан олинадиган белгиланган намунадаги диплом берилади.

 

ОТМ Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Кўкча Дарвоза кўчаси, 1-берк кўча, 10-уй манзилидаги Шайхонтоҳур тиббиёт коллежи биносида жойлаштирилади. Коллеж ўқувчилари яшаш жойи бўйича бошқа шу каби ўқув юртларига ўтказилади.

 

Лойиҳа рад этилиши, ўзгартирилиши ёки унга қўшимча киритилиши мумкин.

 

Олег Гаевой.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_