Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак рассчитать отпускные и компенсацию за неиспользованный отпуск по новому ТК Агрегаторы такси и предприниматели, оказывающие услуги такси, налаживают выдачу чеков Госпрограмма на 2024 год: что получит бизнес Как руководителю контролировать бухгалтера, не обладая тонкостями знаний бухгалтерского учета
  • www.norma.uz
  • НҲҲ лойиҳалари
  • Давлат ҳисобидан жалб этилган адвокатлар учун тўлов ҳақи миқдорини табақалаштириш режалаштирилмоқда
.

Давлат ҳисобидан жалб этилган адвокатлар учун тўлов ҳақи миқдорини табақалаштириш режалаштирилмоқда

11.09.2023

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди. 

 

Маълумот учун: қонун билан давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эга шахслар рўйхати белгиланган.

 

Давлат ҳисобидан юридик ёрдам фақат Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатувчи адвокатлар реестрига киритилган адвокатлар томонидан кўрсатилади.

 

Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатувчи адвокатлар реестрига киритилиш истагини билдирган адвокат давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида шартнома тузиш учун «Юридик ёрдам» ахборот тизими орқали Адлия вазирлигига электрон тарзда мурожаат қилади

 

Лойиҳа давлат ҳисобидан юридик хизмат кўрсатилганда қуйидаги тўлов миқдорларини белгиламоқда:

Т/р

Амалга оширилган иш номи

Ҳақ миқдори (БҲМга нисбатан)

1

Иш ҳужжатлари билан танишиб чиққанлиги, иш материалларидан нусхалар олганлиги, ишонч билдирувчи шахс (ҳимоя остидаги шахс) билан учрашувлар ўтказиб, ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар берганлиги учун.

30 %

2

Терговга қадар текширув, суриштирув, тергов жараёнида, биринчи инстанция судларида, шунингдек, апелляция, кассация тартибида кўрилаётган ишларда юридик ёрдам кўрсатилган ҳар бир кун учун.

50 %

3

Гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчи томонидан ҳимоячидан воз кечиш билан боғлиқ процессуал ҳаракатларда иштирок этганлиги учун ҳар бирига (ушбу ҳолатда 1 бандда кўрсатилган ишлар амалга оширилганлиги учун пул тўланмайди).

30 %

3.

Судга ариза ва шикоятлар киритганлик учун(ҳар бир инстанция учун алоҳида тўланади).

50 %

4

Далиллар тўпланганлиги ва ваколатли органларга тақдим этилганлиги, шу жумладан, юборилган адвокатлик сўровлари, юридик ёрдам кўрсатиш учун зарур бўлган масалалар юзасидан экспертларнинг ёзма хулосалари, мутахассисларнинг маълумотнома-маслаҳатлари олинганлиги, ишга тааллуқли ахборотдан хабардор бўлган шахсларни сўровдан ўтказиш ва уларнинг розилиги билан ёзма тушунтириш олинганлиги (далиллар тўпланганлигидан келиб чиққан ҳолда бир маротаба тўланади).

50 %

5

Муваффақият гонорари (иш ишонч билдирувчи/ҳимоя остидаги шахснинг фойдасига ҳал бўлганида, шунингдек, шахс жазодан озод этилган ёҳуд оқланган ҳолларда тўланади).

100 %

 

Шунингдек хизмат сафари билан, жумладан яшаш ва йўлкира билан боғлиқ ҳаражатларни қоплаб берилиши белгиланмоқда. «Иқтисодий» тариф бўйича темир йўл ва авиачипта нархининг 100 %, «бизнес» тарифи бўйича чипта нархининг 70 % қоплаб берилади.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.


 

Собир Нурбердиев.