Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Давлат хизматчилари учун одоб-ахлоқ қоидалари ишлаб чиқилди

15.12.2021

Читать на русском языке

ҚҲТБТ порталида Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Давлат хизматчиларининг одоб-ахлоқ кодекси лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилган.

 

Кодекс 6 боб ва 53 моддадан иборат, у  тегишли давлат органлари ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан давлат хизматчиларининг каcбий фаолиятини амалга ошириш учун одоб-ахлоҳ кодексларини ишлаб чиқиш учун асос бўлиб хизмат қилади.

 

Лойиҳага мувофиқ давлат хизмати уч турга бўлинади:

  • давлат сиёсий хизмати  Президент Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасининг номенклатурасига кирадиган лавозимларга, депутатлар ва сенаторларга юклатилган вазифа ва функцияларни амалга оширишга қаратилган ҳамда ҳақ тўланадиган касбий хизмат фаолияти бўлган давлат хизматининг бир тури;
  • давлат фуқаролик хизмати – Ўзбекистон фуқароларининг давлат органларидаги давлат фуқаролик лавозимларига юклатилган вазифа ва функцияларни амалга оширишга қаратилган ҳамда ҳақ тўланадиган касбий фаолиятини назарда тутувчи давлат хизматининг бир тури;
  • давлат махсус хизмати – Ўзбекистон Қуролли кучларидаги ҳарбий ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ҳамда суд органларидаги юклатилган вазифа ва функцияларни амалга ошириш.

 

Қуйидагилар давлат хизматчиларининг касбий фаолиятини амалга оширишдаги асосий принциплар этиб белгиланди:

  • қонунийлик;
  • адолатлилик;
  • фуқароларнинг ҳуқуқлар, эркинликлар ва қонуний манфаатлари устуворлиги;
  • ватанпарварлик ва хизмат бурчига фидойилик;
  • давлат ва жамият манфаатларига садоқат;
  • ҳалоллик ва холислик;
  • очиқлик ва коррупцияга тоқатсизлик;
  • профессионаллик ва лаёқатлилик;
  • самарадорлик ва тежамкорлик.

 

Шунингдек фуқароларнинг давлат хизматчиси томонидан Кодекс талабларига риоя этилмаганлиги, шунингдек коррупцион ҳаракатлар содир этилганлиги ҳақидаги хабар ва шикоятларини кўриб чиқиш тартиби белгиланди.

 

Давлат хизматчиси фаолиятидаги асосий чекловлар жумласига қуйидагилар ҳам киритилди:

  • тадбиркорлик ва ҳақ тўланадиган бошқа турдаги фаолият билан шуғулланиш;
  • ўз хизмат мавқеини суиистеъмол қилган ҳолда фуқаролар, жамият ва давлатнинг қонуний манфаатларига зарар етказиш орқали шахсий фойдани олиш;
  • ўз хизмат вазифаларини бажариши муносабати бирор-бир моддий бойликларни олиш ёхуд жисмоний ёки юридик шахслардан бошқача наф кўриш.

 

Кодекс 2022 йил 1 январдан кучга киритилиши режалаштирилмоқда.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Лола Абдуазимова.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах