Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Где посмотреть расшифровку по НДС с учетом «коэффициента разрыва» ИКПУ поможет быстро и без ошибок сформировать ЭСФПояснительная записка по оплате труда для ГНИ Когда и какой чек системы онлайн-ККТ нужно выдать покупателю

Давлат хизматлари агентлари тўғрисидаги низомни ўзгартиришлари мумкин

28.10.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат хизматларини кўрсатишда агентлар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 19 апрелдаги 221-сон ВМҚга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

 

Лойиҳа Адлия вазирлиги томонидан давлат хизматлари кўрсатилишида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш ҳамда уларни олис ва чекка ҳудудларда кўрсатиш мақсадида ишлаб чиқилган.

 

Ўзгартиришлар хусусий тадбиркорларга давлат хизматлари кўрсатиш ҳуқуқини бериш билан боғлиқ. Хусусан, янги Низом давлат хизматларини кўрсатишда якка тартибдаги тадбиркорга агент сифатида иштирок этиш учун сертификат бериш тартибини белгилайди. Амалдаги низом тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат хизматлари кўрсатиш тартибини тартибга солади.

 

Талабгорга сертификат ваколатли орган томонидан давлат хизматларини кўрсатиш бўйича малака ошириш курси ва малака имтиҳони натижаларига кўра 2 йил (3 йил ўрнига) муддатга берилади.

 

Талабгорларга қўйиладиган талаблар тўлдирилди, хусусан:

  • бинонинг тегишли ҳудуддаги давлат хизматлари марказлари ва филиалларидан камида 5 км ўзоқ масофада жойлашганлиги;
  • талабгор учун алоҳида бинонинг ёки унинг қисмининг мулк ҳуқуқи (ижара ҳуқуқ, текин фойдаланиш ҳуқуқи) асосида тегишлилигини тасдиқловчи ҳужжат мавжудлиги;
  • ннсофсиз ижрочиларнинг ягона реестрида қайд этилмаганлиги.

 

Ўқув курслари Давлат хизматлари марказлари томонидан кўрсатиладиган, талабгорлар танлаган хизматлар турлари бўйича 60 соатлик ўқув дастури (ҳозир 40 соатлик дастур) асосида онлайн шаклда ташкил этилади.

 

Ўқув курсларида қатнашиш учун тўлов миқдори ўқув марказлари томонидан мустақил белгиланади. Бироқ, ушбу сумма ҳар бир талабгор учун БҲМнинг 5 бараваридан ошмаслиги лозим.

 

Низом лойиҳасида бошқа ўзгартиришлар ҳам назарда тутилади.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Лола Абдуазимова.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_