Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие налоговые последствия возникают при продаже акций по рыночной цене Как провести инвентаризацию маркированных товаров Какие льготы и преференции получили предприятия текстильной отрасли Рекомендации об ЭЦП в Buxgalter Pro Рекомендации об ЭЦП в Buxgalter Pro Рекомендации об ЭЦП в Buxgalter Pro
  • www.norma.uz
  • НҲҲ лойиҳалари
  • Давлат рўйхатидан ўтказганлик тўғрисидаги гувоҳнома ерга бўлган ҳуқуқни белгиловчи ягона ҳужжат бўлади

Давлат рўйхатидан ўтказганлик тўғрисидаги гувоҳнома ерга бўлган ҳуқуқни белгиловчи ягона ҳужжат бўлади

18.01.2018

 

ҚҲТБТ порталида «Ерга оид қонунчиликнинг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси жойлаштирилган.

 

Чунончи, Ер кодексининг 33-моддасига тузатишлар ишлаб чиқилди. Давлат рўйхатидан ўтказганлик тўғрисида гувоҳномани ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ягона ҳужжат деб тан олиш таклиф этилмоқда. Унинг берилиши учун қуйидагилар асос бўлади:

  • ҳокимликларнинг юридик ва жисмоний шахсларга ер участкаси бериш (тақсимлаш) тўғрисидаги қарори;
  • ижарага олиш, олди-сотди ва бошқача турда бошқа шахсга ўтказиш шартномалари;
  • ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордери;
  • мулкдорларнинг ёки улар томонидан ваколатланган шахсларнинг қарори.

 

Маълумот учун. Айни пайтда ерга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар қуйидагилардир:

  • Ер участкасига доимий эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи давлат ҳужжати;
  • Ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқини берувчи давлат ҳужжати;
  • Ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини берувчи давлат ҳужжати;
  • Ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордери;  
  • ер участкаси ижараси шартномаси ёки ер участкасидан муддатли фойдаланиш шартномаси;  
  • ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатига олиш тўғрисидаги гувоҳнома.

 

Масалан, агар ҳозир ер участкасини ижарага олиш шартномаси ўз ҳолича ерга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжат бўлса, ўзгартиришлар тасдиқлангандан кейин шартнома асосида ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани ҳам олиш зарур бўлади.

 

Шу билан бирга юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказиш муддатини ариза келиб тушган пайтдан эътиборан 10 кундан 2 кунгача қисқартириш режалаштирилмоқда.

 

Лойиҳада Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тузатишлар ҳам берилган. Улар ҳақида бу ерда ўқийсиз.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.


Ленара Хикматова.