Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Какие иностранные компании должны платить налог в Узбекистане - читать buxgalter.uzКак защититься от налоговых доначислений с помощью ценовой политики - читать на buxgalter.uzДильшод СУЛТАНОВ отвечает: зачет НДС по автотранспорту - читать на buxgalter.uzОтчет по НДС за январь: ошибка в форме исправлена! - читать на buxgalter.uzКак подстроить систему ЭСФ под себя - читать на buxgalter.uzДильшод СУЛТАНОВ отвечает: целевые льготы по НДС - читать на buxgalter.uz

Давлат ва бизнес: ҳамкорликнинг янги тамойиллари

18.08.2017

 

Президентнинг “Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони лойиҳаси ҚҲТБТ порталида жойлаштирилди.


Бизнеснинг барча даражадаги давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва назорат органлари, шунингдек банклар билан ҳамкорлигини янги тамойиллар асосида қуриш таклиф қилинмоқда (қуйидаги жадвалга қаранг).

 

 

Тамойил

 

 

Таърифи

рақобат устуворлиги тамойили («yellowpagesrule»)

50%дан ортиқ акция (улуш)лари давлат ва мамлакатда ўз фаолиятини амалга оширадиган улар билан аффилланган шахсга тегишли давлат корхоналари ва юридик шахсларни ташкил этиш тақиқланади, башарти бундай ташкил этиш бозорда рақобатни чеклашга олиб келса

 

«иккита учун битта» тамойили («onein – twoout»)

янги НҲҲ қабул қилинишида ташаббус кўрсатган давлат бошқаруви ва маҳаллий ҳокимият органлари тартибга солинаётган соҳада амалда бўлган 2 та ҳужжатни бекор қилиш ҳисобига эҳтимолий харажатларни қисқартиришни таъминлаши керак

 

 «гильотин» тамойили («guillotinemethod»)

юқори кучга эга қонун ҳужжатларига мувофиқ келмайдиган, ҳавола қилувчи нормаларга эга ва нормани амалга оширишнинг аниқ механизмлари билан мустаҳкамланмаган, шунингдек бизнес юритиш шарт-шароитларини ва тадбиркорлик субъектлари ҳолатини ёмонлаштирувчи НҲҲ кучга киргандан кейин 6 ой ўтгандан сўнг автоматик тарзда амал қилишини тўхтатади.

 

 «сўзсиз келишиш» тамойили («silenceisconsent»)

белгиланган муддатда тегишли хулосаларни бермаган ёки тегишли комиссиялар ишида ўз вакилининг иштирокини таъминламаган  ваколатли органлар билан келишиш талаб қилинадиган масалалар, келишилган ҳисобланади. Бунда кўрсатилган органлар ваколатига кирадиган масалалар бўйича жавобгарлик уларнинг раҳбарларига юкланади

 

солидар жавобгарлик тамойили

лицензиялар ва рухсатномалар бериш бўйича ваколатли органлар қонунчиликбузилишига сабаб  бўлган ҳолатлар вужудга келганда, башарти тадбиркорлик субъекти ваколатли органларнинг барча талаб ва кўрсатмаларини бажарганлиги исботланса, солидар жавоб беради

 

Шунингдек, лойиҳа қуйидагилар бўйича комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олади:

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Олег Заманов,

 экспертимиз.