Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Можно ли простить долг по импортному контракту без налоговых последствий - читать на buxgalter.uzГлавбухов обяжут предупреждать о своем увольнении за месяц - читать на buxgalter.uzКак скорректировать переходящие контракты в связи со снижением ставки НДС - читать на buxgalter.uzСоздается электронная система возврата излишне уплаченных сумм по НДС - читать на buxgalter.uzДля кого и по каким товарам отменяются льготы по НДС - читать на buxgalter.uzЧто нужно сделать бухгалтеру до 25 октября - читать на buxgalter.uzОблагаются ли НДС услуги консультанта-нерезидента, оказанные по договору ГПХ - читать на buxgalter.uz

«Электрон тижорат тўғрисида»ги Қонунни янгиламоқчилар

21.12.2018

Читать на русском языке

 

ҚҲТБТ порталида ушбу ҳужжатнинг янги таҳрири лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилган. 2019 йил 3 январгача муҳокамада иштирок этишингиз, фикр-мулоҳаза ва таклифларингизни билдиришингиз мумкин.

 

Маълумот учун: «Электрон тижорат тўғрисида»ги Қонун 2004 йилда қабул қилинган. 11 йил ўтгач, 2015 йилда унинг янги таҳрири тасдиқланган, у айни пайтгача амал қилиб келмоқда. 2018–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида электрон тижоратни ривожлантириш дастурида ушбу соҳадаги норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш, хусусан, Қонунга бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилган.

 

Амалдаги ҳужжатга таянган ҳолда, лойиҳада бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг айрим қоидалари жамланган. Масалан, Электрон тижоратни амалга ошириш қоидалари, Шартномаларни тузишда электрон рақамли имзоларни қўллаш ва электрон ҳужжатларни ҳамда электрон тижоратда қўлланиладиган электрон хабарлардаги мавжуд ахборотни сақлаш тартиби тўғрисидаги низом, Дастурий маҳсулотлар ва ахборот маҳсулотларидан фойдаланиш ҳуқуқини амалга ошириш ҳамда расмийлаштиришнинг божхона расмийлаштируви (декларациялаш) ва бухгалтерлик ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низом ва бошқаларни тилга олиш мумкин.

 

Натижада Қонун билан тартибга солинадиган механизмлар қамрови кенгайган, лойиҳада улар жуда батафсил акс эттирилган. Ҳужжатнинг амалдаги ва тақдим этилган таҳрири солиштирма таҳлили қуйидагиларни кўрсатди:

 

биринчидан, Қонунга жуда кенг тушунчалар аппарати киритилмоқда. Базавий атамалар билан бир қаторда, унга рақамли маҳсулотлар, уларни импорт ва экспорт қилиш, рақамли дистрибуция, трансчегаравий электрон тижорат ва ҳ.к. таърифлари киритилган;

 

иккинчидан, электрон тижоратни амалга оширишнинг қўшимча принциплари қайд этилган. Хусусан, ҳужжатларни, ш.ж. электрон ҳужжатларни бирхиллаштириш, ахборот хавфсизлигини, товарлар (ишлар ва хизматлар) сифати лозим даражада бўлишини таъминлаш, шунингдек тартиб-таомилларнинг очиқ-ошкоралиги, шаффофлиги ва тушунарлилиги ҳақида сўз юритилган. Мазкур соҳа асосланган ҳар бир принципнинг мазмун-моҳияти алоҳида очиб берилган;

 

учинчидан, соҳани давлат томонидан тартибга солиш тартиби белгиланган: Вазирлар Маҳкамаси, Ахборот коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (ваколатли орган, таҳр.), давлат органлари ва маҳаллий ҳокимиятларнинг ваколати чекланган;

 

тўртинчидан, электрон тижорат иштирокчиларининг (сотувчи ва харидорлар, бизнес-операторлар, ш.ж. битимларни тузишда иштирок этувчи ёки бунда ёрдам берувчи савдо платформаларининг операторлари, таҳр.) таркиби, шунингдек уларнинг ўзаро муносабатлари хусусияти белгиланган;

 

бешинчидан, битимларни тузиш тартиби, шу жумладан уларни ҳужжатлаштириш шакли ва тартиби, электрон ҳужжатлар ва хабарларнинг юридик кучи, уларни сақлаш шартлари ва муддатлари, шунингдек битим тарафлари тўғрисидаги ахборот таркиби ва ҳ.к. батафсил қайд этилган. Ҳисоб-китоб қилиш, товарларни етказиб бериш, уларни қайтариш ва тўлов суммаларини қоплаш тартибига оид масалалар тартибга солинган;

 

олтинчидан, рақамли маҳсулотлар билан боғлиқ битимларни тузиш қоидалари тилга олинган. Трансчегаравий электрон тижоратга алоҳида боб бағишланган.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.         

 

 Олег Заманов.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_