Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Что изменится в Узбекистане в мае 2026 годаНужно ли запрашивать разрешение на выставление ЭСФ на сумму свыше 10 млрд сум.?

Фаолият кўрсатмаётган корхоналар банкрот деб топилади

06.04.2017

 

Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартиби тўғрисидаги Низомга тузатишлар лойиҳаси қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталида жойлаштирилди.

 

Демак, солиқ органлари банклардан молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган корхоналар тўғрисида ахборот олгандан кейин давлат ва бошқа органлар ва ташкилотларга кўчар ва кўчмас мол-мулк, шунингдек бошқа номоддий активлар рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида сўров беради.

 

Лойиҳада кўрсатилишича, молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган, мол-мулки бўлмаган корхоналар бўйича солиқ хизмати органлари судга уларни банкрот деб топиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилади.

 

Маълумот учун:Банкротлик тўғрисида”ги Қонуннинг 185-моддаси билан тугатилаётган юридик шахслар банкротлигининг соддалаштирилган тартиботлари ўрнатилган.

 

Лойиҳа муҳокамада бўлиб, у ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Олег ЗАМАНОВ,
 экспертимиз.

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_