Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzАССА «DIPifr-рус»: как сдать экзамен с отличным результатом (часть 1) Нужно ли платить налог на прибыль при списании кредиторской задолженности по импортному контракту Как вести бухучет подрядчику Как вести бухучет заказчику

Фойдаланилган транспортдан олинадиган йиғимларни камайтириш таклиф қилинмоқда

17.02.2020

Читать на русском языке

 

Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган тегишли қонун лойиҳаси ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган. 28 февралга қадар муҳокамада иштирок этиш мумкин.

 

Автотранспорт воситаларини сотиб олганлик ва (ёки) Ўзбекистонга вақтинчалик олиб кирганлик учун йиғимлар ставкалари “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги Қонун (15-илова) билан тасдиқланган.

 

Фойдаланилган автотранспорт билан бўлган ҳолатда эксплуатация муддатидан келиб чиқиб ҳар бир от кучига БҲМ фоизи ҳисобида ҳисоблаб чиқарилади (янгиларидан – харид қилиш нархининг 3%и, таҳр.). Йиғимни автотранспорт эгалари (фойдаланувчилари) уларни ИИВ органларида рўйхатдан ўтказиш чоғида тўлайди.

 

Амалдаги ставкаларни  ўртача 3,3 марта камайтириш таклиф этилган (қуйидаги жадвалга қаранг).

 

Эксплуатация муддати

Йиғим ставкаси (ҳар бир от кучига БҲМ %и ҳисобида)

амалдаги

таклиф қилинаётган

Енгил автомобиллар

3 йилгача

11

4

3 дан 7 йилгача (7 йил ҳам)

9

3

7 йилдан ортиқ

6

2

Мотоцикллар (шу жумладан, мопедлар) ва ёрдамчи двигатель ўрнатилган велосипедлар, кажавали ёки кажавасиз

3 йилгача

10

3

3 дан 7 йилгача (7 йил ҳам)

7

2

7 йилдан ортиқ

5

1

Бошқа моторли транспорт воситалари

3 йилгача

16

5

3 дан 7 йилгача (7 йил ҳам)

13

4

7 йилдан ортиқ

9

3

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Олег Заманов.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-07-19
  • USD:12601.08 (+0.00) сум
  • EUR:13774.24 (+0.00) сум
  • RUB:143.50 (+0.00) сум