Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Где посмотреть расшифровку по НДС с учетом «коэффициента разрыва» ИКПУ поможет быстро и без ошибок сформировать ЭСФПояснительная записка по оплате труда для ГНИ Когда и какой чек системы онлайн-ККТ нужно выдать покупателю
  • www.norma.uz
  • НҲҲ лойиҳалари
  • Франшизинг тўғрисидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш онлайн-режимга ўтказилади

Франшизинг тўғрисидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш онлайн-режимга ўтказилади

03.11.2021

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг “Комплекс тадбиркорлик лицензияси (франшизинг) шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

 

Ҳужжат лойиҳаси ФК, Президентнинг “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 12 декабрдаги ПФ-5278-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган.

 

Маълумот учун! Комплекс тадбиркорлик лицензияси (франшизинг) шартномаси бўйича бир тараф (комплекс лицензиар) иккинчи тарафга (комплекс лицензиатга) ҳақ эвазига лицензиарнинг фирма номидан ҳамда қўриқланадиган тижорат ахборотидан, шунингдек шартномада назарда тутилган мутлақ ҳуқуқларга кирувчи бошқа объектлардан (товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгиси ва ихтиролар ҳамда бошқалардан) лицензиатнинг тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиш ҳуқуқини ўз ичига оладиган мутлақ ҳуқуқлар комплексини (лицензия комплекси) бериш мажбуриятини олади. Комплекс тадбиркорлик лицензияси шартномаси ёзма равишда тузилиши керак ва у шартномага мувофиқ лицензиар сифатида иш кўрадиган юридик шахсни ёки ЯТТни рўйхатга олган орган томонидан рўйхатга олиниши керак. Ушбу қоидага риоя қилмаслик шартноманинг ҳақиқий ҳисобланмаслигига сабаб бўлади (ФК 862, 863-м.).

 

Регламент билан комплекс тадбиркорлик лицензияси шартномаларини (кейинги ўринларда – франшизинг тўғрисидаги шартнома) давлат рўйхатидан ўтказиш, мазкур шартномаларга ўзгартириш, қўшимчалар киритиш ёки уларни бекор қилиш тартиби назарда тутилган.

 

Франшизинг тўғрисидаги шартномани давлат рўйхатидан ўтказиш Давлат хизматлари марказлари (кейинги ўринларда –рўйхатдан ўтказувчи орган) томонидан тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими (кейинги ўринларда – Тизим) орқали амалга оширилади.

 

Бунинг учун ариза берувчи (лицензиат, лицензиар ёки уларнинг вакиллари) рўйхатдан ўтказувчи органга ўзи келиб мурожаат этади ёки ЯИДХП орқали Тизимда рўйхатдан ўтади. Аризанинг тасдиқланган шаклига рўйхатдан ўтказиш мақсадларига боғлиқ ҳолда зарур ҳужжатлар электрон шаклда илова қилиниши керак.

 

Франшизинг тўғрисидаги шартномани давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказганлик учун БҲМнинг 1 баравари миқдорда йиғим ундирилади.

 

Йиғим:

  • суд органининг ҳужжати асосида франшизинг тўғрисидаги шартномага ўзгартириш ва қўшимчаларни давлат рўйхатидан ўтказишда;
  • франшизинг тўғрисидаги шартнома бекор қилинганда;
  • франшизинг тўғрисидаги шартнома (муҳим ўзгартиришлар, қўшимчалар)ни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича ҳужжатлар такроран кўриб чиқилганда тўланмайди.

 

Рўйхатдан ўтказувчи орган тақдим этилган ҳужжатларни келиб тушган санадан бошлаб 2 иш куни давомида кўриб чиқади ҳамда кўриб чиқиш натижалари бўйича франшизинг тўғрисидаги шартномани давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш ҳақида ёки давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказишни рад қилиш ҳақида қарор қабул қилади.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Наргиза Воҳидова.