Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzОтмена льгот по НДС: ответы на 3 часто задаваемых вопроса Как определить доход от реализации в отдельных случаях Как выплачивать материальную помощь

Фуқароларга қонунчилик ташаббуси берилиши мумкин

09.10.2023

Читать на русском языке

«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

 

Ўзгартиришлар қаторида – қуйидаги субъектлар томонидан  қонунчилик таклифларини илгари суриш ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритиш мумкинлиги кўзда тутилган: 

  • 100 минг нафардан кам бўлмаган фуқаролар;
  • Сенат;
  • Омбудсман;
  • Марказий сайлов комиссияси.

 

Шу билан бирга, қуйидаги масалалар фуқаролар томонидан киритиладиган қонунчилик таклифининг предмети бўлиши мумкин эмас:

  • Ўзбекистон ҳудудий яхлитлигини ўзгартириш;
  • амнистия ва афв этиш;
  • мансабдор шахсларни тайинлаш ва вазифасидан озод этиш.

 

Шунингдек, қонун лойиҳаси қуйидагиларни назарда тутмоқда:

  • Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ва Сенатининг мутлақ ваколатларини ҳамда парламент назоратини амалга оширишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришни;
  •  қонунларни қабул қилишнинг янги тартибини амалдаги қонунчиликда белгилашни.

 

Лойиҳа билан Сайлов кодекси ва қуйидаги қонунларга ўзгартиришлар киритиш режалаштирилмоқда:

  • «Прокуратура тўғрисида»;
  • «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида»;
  • «Референдум якунлари ҳамда давлат ҳокимияти ташкил этилишининг асосий принциплари тўғрисида»;
  • «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»;
  • «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»;
  • «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида»;
  • «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»;
  • «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ва Сенати аъзосининг мақоми тўғрисида»;
  • «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»;
  • «Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида»;
  • «Парламент назорати тўғрисида»;
  • Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида»;
  • Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси тўғрисида». 


Лойиҳа ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.


 Собир Нурбердиев.