Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Халқ банки жамғариб бориладиган пенсия тизимини ислоҳ қилишни таклиф этди

23.10.2018

Читать на русском языке


Лойиҳада – ходимлар реестрини тақдим этишнинг янги муддатлари, жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаларини бекор қилиш, Халқ банкининг таваккалчиликларини фуқаролар зиммасига юклаш ва жамғармаларни олиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномани соддалаштирилган тарзда бериш.

 

Халқ банки «Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунга бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни таклиф этмоқда.

 

Маълумот учун: Жамғариб бориладиган пенсия тизими Ўзбекистонда суғурта тусидаги пенсия таъминотини тўлдиради, бунда ишловчи фуқаролар амалда катта авлоднинг пенсиясини тўлайдилар. Пенсия олиш ҳуқуқи юзага келганда жамғариб бориладиган қисми бир йўла ёхуд қисмлаб тўланади.

 

Ходимларнинг реестрлари – янги муддатларда

 

Эслатиб ўтамиз, ҳозир иш берувчилар ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-кунига қадар ўзлари жойлашган жойдаги Халқ банки филиалига:

  • жамғариб бориладиган пенсия бадаллари ўтказилганлиги тўғрисида тўлов ҳужжатининг кўчирма нусхасини;
  • ШЖБПҲ рақамлари, ҳар бир ходимнинг фамилияси, ҳисоблаб ёзилган иш ҳақи ва жамғариб бориладиган пенсия бадаллари суммаси кўрсатилган ҳолда ходимлар реестрини тақдим этишлари шарт (АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомга қаранг).

 

Амалиётда бухгалтерлар электрон реестрларни ЯИДХП ёхуд Халқ банки сайти орқали топширадилар. Ушбу мажбуриятга амал қилмаганлик учун МЖТКнинг 179-2-моддасига мувофиқ 2 ЭКИҲдан 4 ЭКИҲгача миқдорда жарима солинади.

 

Лойиҳада реестр тақдим этиш муддатларини ўзгартириш назарда тутилган. Лойиҳанинг бу қисмини сўзма-сўз келтирадиган бўлсак, реестр «даромад солиғи ҳисоблаш жараёни билан бир вақтнинг ўзида ҳар ойда» тақдим этилади.

 

Шарҳ муаллифининг фикрича, бу унча аниқ муддат эмас. Гап шундаки, Солиқ кодексининг 188-моддасига мувофиқ, ЖШДС, одатда, солиқ агенти томонидан жисмоний шахсга тўлаш мақсадида пул маблағларини (ойнинг биринчи ярми учун авансдан ташқари) олиш учун хизмат кўрсатувчи банкка ҳужжатларни тақдим этиш билан бир вақтда тўланади. Бунда солиқ ойнинг охирги кунидаги ҳолатга кўра ҳисобланади, аслида амалиётда ҳисоб-китобнинг ўзи кейинроқ – кейинги ойнинг илк саналарида амалга оширилади. ЖШДС бўйича ҳисоботлар эса ҳар чоракда – ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-санасигача топширилади.

 

Шу тариқа, лойиҳада муддатни пул маблағларини олиш учун хизмат кўрсатувчи банкка ҳужжатларни тақдим этиш ёхуд ЖШДС бўйича ҳисобот топшириш санасига боғлаб, аниқроқ кўрсатиш мақсадга мувофиқ. 

 

Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчалари ўтмишда қолади

 

Дафтарчалар ўрнига жамғариб бориладиган пенсия тизимига ҳисобга олинганлиги тўғрисида маълумотномаларни жорий этиш таклиф этилмоқда. Маълумотлар ҳажми бўйича маълумотнома дафтарчадан деярли фарқ қилмайди: унда ҳисобга олинган сана, жисмоний шахснинг шахсига оид маълумотлар, ШЖБПҲ рақами, шунингдек бошқа зарур маълумотлар кўрсатилади. Янги ҳужжат мавжуд пенсия жамғармалари қайд этиладиган устунларга эга бўлмаслиги билан фарқланса керак.

 

Бундан ташқари, маълумотнома электрон шаклда бўлади, у давлат хизматлари марказлари ёхуд ЯИДХП орқали берилади. «Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 7 ва 9-моддаларига тегишли ўзгартиришларни киритиш таклиф этилмоқда.

 

Пенсия жамғармаларини олиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома «югур-югурсиз» берилади 

 

Амалдаги тартибга кўра, меҳнат шартномаси бўйича ишловчи шахслар жамғариб бориладиган пенсия тўловларини олиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномани бериш сўралган аризани иш берувчи орқали тақдим этадилар. Якка тартибдаги тадбиркорлар, деҳқон хўжаликларининг аъзолари ва бошқа фуқаролар эса – уни бевосита яшаш жойларидаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига берадилар. Гувоҳноманинг ўзи ариза келиб тушган кундан эътиборан 5 иш куни ичида расмийлаштирилади. Сўнг ҳужжатни Халқ банки филиалига топшириш талаб этилади.  

 

Келгусида буларнинг бари осонлаштирилиши мумкин. Фуқаролар Халқ банкига мурожаат қилишларининг ўзи етарли бўлади, у гувоҳномани бериш тўғрисидаги сўровни электрон тарзда ўзи йўллайди. Барча тартиб-таомиллар онлайн режимда амалга оширилади.

 

Халқ банкининг фойда ва таваккалчиликлари – бизнинг фойда ва таваккалчилигимиз

 

Ҳозир банк шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларидаги маблағларга пул қадрсизланишига нисбатан юқори суръатлардаги ставкалар бўйича фоизларни ҳисоблаб қўшишга мажбур (Қонуннинг 10-моддаси). Фоизлар миқдорини белгилашнинг бошқа механизми таклиф этилмоқда – у жамғариб бориладиган пенсия тизимидаги маблағларни жойлаштиришдан олинган даромадлар миқдоридан, яъни маблағларни молиявий воситаларга жойлаштириш ҳамда улардан инвестиция ва кредит ресурлари сифатида фойдаланиш ва бошқалардан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

 

Шу тариқа, бир томондан, фуқаролар ШЖБПҲдаги маблағлари бўйича фоиз кўринишида кўпроқ фойда олишлари мумкин бўлади, бошқа томондан эса, пул қадрсизланиши даражасидан паст бўлмаган фоизларнинг энг кам миқдори ҳисоблаб қўшилиши истисно этилади. Шу сабабли самарасиз инвестиция қилганда пенсия жамғармалари камайиши мумкин.

 

Халқ банки пенсия жамғармаларини жойлаштиришдан олинган даромаддан ўзининг операцион харажатларини қоплаш ҳуқуқига эга бўлади. Илгари маржа миқдори аниқ харажатларга боғланмаган эди (Қонуннинг 23-моддасига қаранг). Илгаригидек, унинг миқдори Молия вазирлиги билан келишилади.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Самир Латипов.



 


Комментарии (1)

Добавить комментарий
Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.

Гость_31405861910033 :

2020-12-05 20:59:29

Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах