Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожно ли применить льготу по НДФЛ к доходу иностранного работника, ставшего резидентом Что влечет отказ перейти на налог с оборота в фиксированной сумме Как сдать ДипИФР: рекомендации Ирины ЗАВАЛИШИНОЙ Как применять положения международных договоров об избежании двойного налогообложения

Ҳар бир вилоятда биттадан йирик МИЗ ташкил этиш режалаштирилмоқда

14.11.2022

Читать на русском языке

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан   Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Йирик махсус иқтисодий зоналарни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.

 

Ўрта ва йирик лойиҳаларни амалга оширишни қўллаб-қувватлаш ва зарур инфратузилма яратиш мақсадида Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига 2023 йил 1 мартга қадар бизнес учун барча шароит ва инфратузилмага эга ҳар бир вилоятда 100 тадан корхоналар учун йирик махсус иқтисодий зоналарни ташкил этиш чораларини кўриш топширилади.

 

Қуйидагилар йирик махсус иқтисодий зоналарнинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгиланди:

  • юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил қилиш учун тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш;
  • вилоятнинг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятларидан комплекс ҳамда самарали фойдаланишни таъминлаш;
  • маҳаллий хом ашё ва материаллар негизида мустаҳкам кооперация алоқаларини ўрнатиш асосида юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш;
  • қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш, қайта ишлашни чуқурлаштириш ва уларнинг экспорт ҳажмини ошириш;
  • логистика хизматлари кўрсатишнинг замонавий инфратузилмасини шакллантириш, саноат соҳасидаги ишлаб чиқариш субъектларига улар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар экспортини ташкил этишда кўмаклашиш ва бошқалар.

 

Янги ташкил қилинадиган йирик махсус иқтисодий зоналарни ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш бўйича бош режа лойиҳаларини ишлаб чиқиш Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳамда ҳудудлардаги тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармалари ҳисобидан амалга оширилади.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Лола Абдуазимова.