Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:12 дел для главбуха до конца 2021 года 12 НПА, повлиявших на «коммерческую» медицину в 2021 году Как подстроиться под последние нововведения в чеках онлайн-ККТ Как без ошибок отразить данные онлайн-ККТ в персональном кабинете налогоплательщика и расчете по налогу

Ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддатини узайтиришлари мумкин

30.09.2021

Читать на русском языке

Давлат хизматлари агентлиги Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқди ва муҳокама учун жойлаштирди, унда эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш муддатини узайтириш таклиф қилинмоқда.

 

Амалдаги тартибга асосан ( “Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 2 мартдаги 116-сон ВМҚ) эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари янгиларига 2021 йил якунига қадар алмаштирилиши керак.

 

Лойиҳа билан ушбу муддатни ҳайдовчилик гувоҳномалари берилган санасига мувофиқ ҳолда табақалаштирилган тарзда уч ойдан бир йилгача 2022 йил 31 декабрга қадар узайтириш  таклиф қилинмоқда.

 

Ҳайдовчилик гувоҳномалари берилган санани ҳисобга олган ҳолда, улар ҳақиқий эмас деб ҳисобланадиган муддат кўрсатилиб, уларни алмаштириш жадвали белгиланмоқда:

  • 2010 йилгача бўлган даврда берилганлари – 2022 йил 1 апрелдан;
  • 2010 – 2012 йилларда берилганлари – 2022 йил 1 июлдан;
  • 2013 – 2015 йилларда берилганлари – 2022 йил 1 октябрдан;
  • 2015 йилдан кейинги кейин берилганлари – 2023 йил 1 январдан бошлаб.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Лола Абдуазимова.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Курс валют

2021-11-26
  • USD:10757.57 (+0.00) сум
  • EUR:12074.30 (+0.00) сум
  • RUB:144.34 (+0.00) сум