Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

«Хорижий паспорт» қандай расмийлаштирилади

08.08.2018

Читать на русском языке


ҚҲТБТ порталида Президентнинг «Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси жойлаштирилган.

 

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 16.08.2017 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартибини такомиллаштиришга доир муҳим чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ–5156-сон Фармонига мувофиқ, 2019 йилнинг 1 январидан хорижга чиқиш учун рухсат ёзуви стикерини расмийлаштириш тартиби бекор қилинади. Улар ўрнига эса хорижга чиқиш учун Ўзбекистон фуқароларининг биометрик паспортлари жорий этилади.

 

Шу тариқа, фуқароларда 2 та паспорт бўлиши мумкин:

 

  • биометрик паспорт (ички паспорт – таҳр.) – Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини ва эгасининг шахсини тасдиқловчи, электрон ташувчи қурилма (чип)га эга бўлган ҳужжат;
  • фуқаронинг хорижга чиқиш учун биометрик паспорти («хорижий паспорт» – таҳр.) – хорижга чиқиш ва мамлакатимиз ҳудудига кириш, шунингдек хорижда бўлиш пайтида Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини ва эгасининг шахсини тасдиқловчи, электрон ташувчи қурилма (чип)га эга бўлган ҳужжат.                       

«Хорижий паспорт» ёшга қараб қуйидаги муддатга берилади:

  • туғилган кундан 1 ёшгача – 2 йил;
  • 1 ёшдан 16 ёшгача – 5 йил;
  • 16 ёшдан ошган шахсларга – 10 йил.

 

Уни расмийлаштириш учун эса қуйидаги ҳужжатларни талаб қилиш таклиф этилмоқда:

 

Республика ичида расмийлаштиришда

Вақтинча консуллик ҳисобида турганлар учун консуллик муассасасида расмийлаштиришда

Доимий консуллик ҳисобида турганлар учун консуллик муассасасида расмийлаштиришда

  • белгиланган шаклдаги ариза-анкета;
  • ташкилотнинг белгиланган намунадаги ёзма илтимосномаси – фуқаро мазкур ташкилот томонидан хорижга юборилаётган бўлса;
  • биометрик паспорт ёки ID-карта;
  • 16 ёшга тўлмаган фуқаролар учун биометрик паспорт ёки туғилганлик ҳақида гувоҳнома ёхуд ID-карта;
  • илгари берилган хорижга чиқиш учун биометрик паспорт (мавжуд бўлганда);
  • ваколатли органнинг қарори (хорижга чиқиш учун биометрик паспорт ашёвий далил сифатида олиб қўйилганда);
  • ҳарбий ёки қайд этиш гувоҳномасининг нусхаси (ҳарбий хизматга мажбурлар учун);
  • давлат божи тўланганлиги ҳақида квитанция;
  • фуқаро хорижга чиқишига ота-онаси, васий (ҳомий)ларининг нотариал тасдиқланган розилиги (вояга етмаганлар учун);
  • фуқарога ҳамроҳлик қилувчи шахснинг нотариал тасдиқланган мажбурияти (вояга етмаганлар учун).
  • белгиланган шаклдаги ариза-анкета;
  • илгари берилган биометрик паспорт ёки хорижга чиқиш учун биометрик паспорт (мавжуд бўлганда);
  • туғилганлик ҳақида гувоҳнома (16 ёшга тўлмаган фуқаролар учун);
  • ҳарбий ёки қайд этиш гувоҳномасининг нусхаси (ҳарбий хизматга мажбурлар учун);
  • фуқаро хорижга чиқишига ота-онаси, васий (ҳомий)ларининг нотариал тасдиқланган розилиги (вояга етмаганлар учун);
  • фуқарога ҳамроҳлик қилувчи шахснинг нотариал тасдиқланган мажбурияти (вояга етмаганлар учун);
  • биометрик паспортни ёки хорижга чиқиш учун биометрик паспортни йўқотиб қўйганлиги ҳақидаги маълумотнома (паспортни йўқотиб қўйганда);
  • консуллик йиғими ва бошқа йиғимлар тўланганлиги ҳақида квитанция.
  • белгиланган шаклдаги ариза-анкета;
  • илгари берилган биометрик паспорт ёки хорижга чиқиш учун биометрик паспорт (мавжуд бўлганда);
  • туғилганлик ҳақида гувоҳнома (16 ёшга тўлмаган фуқаролар учун);
  • биометрик паспортни ёки хорижга чиқиш учун биометрик паспортни йўқотиб қўйганлиги ҳақидаги маълумотнома (паспортни йўқотиб қўйганда);
  • консуллик йиғими ва бошқа йиғимлар тўланганлиги ҳақида квитанция.


Маълумот учун:
Ўзбекистон фуқаролари 1.01.2021 йилга қадар кириш визаларини расмийлаштириш талаб этилмайдиган давлатлар ҳудудига ички паспортдан фойдаланган ҳолда чиқишлари мумкин. Улар паспортнинг амал қилиш муддатида хорижда бўлиш учун ҳам ҳақиқий ҳисобланади. Ўтиш даври қоидалари ҳақида батафсил – бу ерда.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Самир Латипов.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Курс валют

2018-09-18
  • USD:8039.00 (+176.83) сум
  • EUR:9347.75 (+266.16) сум
  • RUB:118.05 (+5.46) сум