Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЕсли арендованный автомобиль попал в ДТП: бухучет, налоговые последствияПочему автокамерал доначисляет НДС на импорт услуг, даже когда у налогоплательщика все верноКакие налоговые льготы ждут предпринимателей-ювелиров в Узбекистане Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за июнь 2024 года – Buxgalter Pro

Хорижий юк ташувчилар йўналишни ЯИДХП орқали ўзгартиришлари мумкин

09.03.2017

Қонун ҳужжатлари таъсирини баҳолаш тизими порталида  Хорижий автомобилда юк ташувчилар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаракатланиш йўналишларини ўзгартиришга рухсатнома бериш тартиби тўғрисида Низомнинг янги таҳрири лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 11.01.1995 йилдаги 11-сон қарорига биноан хорижий автомобилда юк ташувчилар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон  ҳудудида ҳаракатланиши аниқ белгиланган автомобиль йўллари бўйлаб вақтинчалик йўналиш варақаси асосида амалга оширилади. Яни мамлакатимизга киришда уларга аниқ қатнов йўналиши ўрнатилади.

 

Йўналишни ўзгартириш қатъий равишда Хорижий автомобилда юк ташувчилар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаракатланиш йўналишларини ўзгартиришга рухсатнома бериш тартиби тўғрисида низомга (28.11.2006 йилдаги 245-сон ВМҚ билан тасдиқланган) асосан  Давлат божхона қўмитасининг тегишли ҳудудий  бошқармаси томонидан бериладиган рухсатномалар бўйича амалга оширилади.

 

Илгаригидек, хорижий автомобилда юк ташувчининг Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб ҳаракатланиш йўналишини ўзгартириш учун рухсатнома Ўзбекистон Республикаси резиденти (ариза берувчи) - транспорт-экспедиторлик ташкилотларига берилади. Бунинг учун хорижий юк ташувчи ариза берувчи билан тегишли хизматлар кўрсатиш учун шартнома тузиши керак.

 

Бироқ лойиҳага кўра божхона хизмати органларига бевосита мурожаат қилишдан олдин ариза берувчи электрон-рақамли имзодан (ЭРИ) фойдаланган ҳолда  ЯИДХП орқали тузилган шартнома бўйича маълумотларни электрон шаклда киритиши керак бўлади.

 

Мазкур норма божхона органларига хорижий юк ташувчилар билан тузилган шартномаларни онлайн режимида мониторинг қилиш имкониятини таъминлайди.

 

Фақат шундан кейин божхонага барча зарур маълумотларни, жумладан қуйидагиларни кўрсатган ҳолда мурожаат қилиш мумкин:

  • импорт юкни тушириш ва юклаш божхона масканлари ва Ўзбекистондан чиқиш божхона маскани – автотранспорт воситаси импорт юк билан кирган тақдирда;
  • кириш божхона маскани, экспорт юкни юклаш ва Ўзбекистон ҳудудидан чиқиш маскани – хорижий автомобилда юк ташувчининг автотранспорт воситаси бўш кирган тақдирда. 

 

 Бошқа маълумотларни амалдаги таҳрирга биноан ўзгаришсиз қолдириш режалаштирилмоқда.

 

Аризанинг ўзини ҳам ЯИДХП орқали электрон шаклда юбориш мумкин бўлади. Бунда у ариза берувчининг ЭРИ билан имзоланиши керак. Бундан ташқари, ариза берувчига қабул қилинган қарор тўғрисида хабар бериш ҳам, эҳтимол, Ягона портал орқали электрон хабарнома тарзида аризада кўрсатилган электрон манзилга  амалга оширилади.

 

Лойиҳа билан рухсатнома беришни рад этиш учун асосларга тузатишлар киритилди. Улар қуйидагилар:

  • аризада маълумотларни тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим қилиш ёки унда нотўғри ёхуд хато маълумотларни кўрсатиш;
  • ариза берувчининг Низомда кўрсатилган рухсатнома талабларига номувофиқлиги. 

 

Аризани кўриб чиқиш, рухсатнома бериш ва унинг дубликатини расмийлаштириш тахминан йиғим ундирилмасдан амалга оширилади (амалдаги таҳрирда мазкур жиҳат ҳеч қандай тарзда айтиб ўтилмаган).

 

Изоҳ: Амалдаги Низом бўйича йўналишни ўзгартириш учун рухсатнома барча хорижий давлатларнинг автомобилда юк ташувчиларига  берилиши мумкин. Лойиҳа эса уларни фақат Туркманистон, Эрон ва Туркия вакилларига берилишини кўзда тутади. Бошқа мамлакатларнинг автомобилда юк ташувчилари, башарти уларнинг мамлакатлари Ўзбекистон автомобилда юк ташувчиларига шу каби рухсатномаларни берса,  рухсатнома олишлари мумкин бўлади.

 

Лойиҳа муҳокамада ва ўзгартирилиши, тўлдирилиши ёки рад этилиши мумкин.


Олег ЗАМАНОВ,

экспертимиз.