Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новые формы налоговой отчетности – по доходам нерезидентов, дивидендам и процентам - читать на buxgalter.uzНК-2020: новые причины для приостановки операций по счетам - читать на buxgalter.uzСанкций за несвоевременную сдачу отчетности стало больше - читать на buxgalter.uzКакие иностранные компании должны платить налог в Узбекистане - читать buxgalter.uz
  • www.norma.uz
  • НҲҲ лойиҳалари
  • «Хорижликлар» ойна тусини ўзгартирганлиги (қорайтирганлиги) учун қандай ҳақ тўлайдилар

«Хорижликлар» ойна тусини ўзгартирганлиги (қорайтирганлиги) учун қандай ҳақ тўлайдилар

26.11.2018

Читать на русском языке

Ойналари туси ўзгартирилган (қорайтирилган) хорижий автомобиллар Ўзбекистонга вақтинча кирганда ва транзит ҳаракатланганда ҳақ тўлаш тартибини белгиловчи лойиҳа ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган.

 

Эслатиб ўтамиз, ВМнинг 18.07.2018 йилдаги 547-сон қарорига мувофиқ, жорий йил 1 августдан бошлаб жисмоний ва юридик шахсларга туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали автомобиллардан пулли асосда фойдаланишга рухсат берилган. Ушбу ҳужжатда хорижий давлатларнинг ойналари туси ўзгартирилган (қорайтирилган) енгил автомобилларининг мамлакатимиз ҳудудига вақтинча кириши ва транзит ҳаракатланиши учун мажбурий йиғимларни ундириш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш вазифаси топширилган.

 
Низом Ўзбекистон ҳудудига вақтинча кираётган ёки транзит ҳаракатланаётган ҳамда бир вақтнинг ўзида қуйидаги аломатларга жавоб берадиган енгил автомобилларга нисбатан татбиқ этилади:

  • хорижий давлатларнинг рўйхатдан ўтказувчи органларида ҳисобга қўйилган;
  • йўловчиларни ташиш учун фойдаланиладиган;
  • ҳайдовчи ўриндиғидан ташқари, ўриндиқлари сони 8 та ортиқ бўлмаган;
  • оғирлиги 3,5 тоннадан ортиқ бўлмаган;
  • олд, ён ва орқа ойналаридан биттаси ёки бир нечтасининг (томидаги люкдан ташқари) туси ўзгартирилган (қорайтирилган)..

 

Расмий хорижий делегацияларнинг туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали автомобилларига қоидалар дахл этмайди.

 

Кирувчи хорижий автомобиллар ойналари тусини ўзгартирганлиги (қорайтирганлиги) учун йиғим миқдори 15 АҚШ долларини ташкил этади. Тўлов ҳисоб-китоб кунидаги курс бўйича сўмда, тўловчининг танловига кўра – нақд пулсиз шаклда ёки нақд пул билан тижорат банклари орқали бевосита божхона постларида амалга оширилади.

 

Нақд тўловлар қуйидаги тартибда ундирилиши кўзланмоқда. Чегара божхона постлари ойналари туси ўзгартирилган (қорайтирилган) барча кирувчи хорижий автомобилларни ҳақ тўлаш учун ўша ерда жойлашган банк кассаларига йўллайдилар. Кассалар, ўз навбатида, тўловларни қабул қиладилар ва автомобилнинг рўйхат рақами белгиси қайд этилган квитанцияни расмийлаштирадилар. Бунда квитанция ИИБ томонидан бериладиган ойналарнинг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатномага тенглаштирилади. Унинг бир нусхаси ҳайдовчига топширилади.  

 

Ойналари тусини ўзгартирганлиги (қорайтирганлиги) учун йиғим тўламаганларни аниқлаш йўл-патруль хизмати зиммасига юклатилди. Квитанция мавжуд бўлмаганда у белгиланган тартибда маъмурий баённома тузади.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Ленара Хикматова.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_