Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Что делать, если служебная машина «засветилась на камеру» - читать на buxgalter.uzВведен ли в Узбекистане официально режим «ФОРС-МАЖОР» - читать на buxgalter.uzНужен новый этап либерализации рынка аудита – читать на buxgalter.uzПриближаются горячие даты! Не забудьте сдать расчеты по НДС, по налогу на дивиденды и проценты – читать на buxgalter.uz Имеет ли право подписи главбух, работающий по ГПД? – читать на buxgalter.uz Почему выросли поступления НДФЛ в I квартале – читать на buxgalter.uzПодводные камни регистрации плательщиков НДС по новым правилам – читать на buxgalter.uzЧто нужно знать о сроках регистрации плательщиков НДС – читать на buxgalter.uzМинфин разъяснил, как применять УП-5996 – читать на buxgalter.uzНалоговые последствия за бездействующее оборудование – читать на buxgalter.uz

«Humo Arena» қишки спорт турларини ривожлантириш марказига айланади

07.08.2018

Читать на русском языке

Тошкентдаги «Humo Arena» кўп функцияли муз комплекси 2018 йил 30 декабргача фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. ҚҲТБТ порталида ушбу спорт иншооти фаолиятини ташкил этишга йўналтирилган Президент қарори лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.   


Эслатиб ўтамиз, Тошкентда «Humo Arena» муз комплексини қуриш лойиҳаси ишга туширилгани ҳақида илгари хабар берган эдик.  


Иншоотдан хоккей, фигурали учиш, кёрлинг, шорт-трекни ривожлантириш учун фойдаланиш режалаштирилмоқда. Бу ерда баскетбол, волейбол, мини-футбол, бокс, кураш ва ёпиқ биноларда ўтказиладиган бошқа спорт турлари оммалаштирилади. Концертлар, тантаналар ва бошқа маданий-кўнгилочар тадбирларни ўтказиш ҳам режалаштирилган.

 

Комплексдан фойдаланишни «Wind Rose» МЧЖ зиммасига юклаш мўлжалланмоқда, у комплекс қурилишига буюртма берган эди. Унинг фаолият юритишидан олинган даромадлар, хайрия маблағлари ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар молиялаштириш манбалари бўлиши мумкин.

 

Қуйидагилар назарда тутилган «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш таклиф этилмоқда:

  • қишки спорт турлари бўйича тегишли федерациялар ҳамда Қишки ва мураккаб техник спорт турлари бўйича республика олий спорт маҳорати мактаби билан биргаликда қишки спорт турларини ривожлантириш ва оммалаштириш, шу жумладан уларнинг эҳтиёжлари учун «Нumо Arena»да зарур тайёргарлик базасини яратиш чора-тадбирлари;
  • қишки спорт турлари бўйича федерациялар ва спорт клубларини ташкил этиш;
  • мавжуд экспонатлар ёхуд мамлакатнинг бошқа музейларидаги уларнинг нусхаларини консолидациялаш ва тўплаш йўли билан Комплекс базасида қишки спорт турлари бўйича вақтинчалик экспозицияларни ташкил этиш;  
  • Комплекс қурилиши доирасида унинг лозим даражада жиҳозланишини таъминлаш учун барча тадбирларни, ш.ж. халқаро стандартлар бўйича ўтказиш мақсадида савдо, умумий овқатланиш ва кўнгилочар инфратузилмани тайёрлаш, зарур инвентарь, амуниция ва мосламаларни харид қилиш;  
  • етакчи хорижий компаниялар билан биргаликда спорт инвентари, мосламалар ва амуниция ишлаб чиқарилишини ташкил этиш.

 

Лойиҳа рад этилиши, ўзгартирилиши ёки унга қўшимча киритилиши мумкин.

 

Олег Гаевой.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_