Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как уплачивать и отчитываться по налогу на прибыль в 2020 году - читать на buxgalter.uzДИЛЬШОД СУЛТАНОВ ОТВЕЧАЕТ: постановка на учет и расчет НДС для постоянных учреждений - читать buxgalter.uzНалоговики уверены, что коррупции в ОГНС теперь будет меньше. Почему? - читать на buxgalter.uzНалоговая отчетность за 2019 год: что и в какие сроки сдавать - читать на buxgalter.uzПереход на онлайн-ККМ: почему налоговики требуют невозможного? - читать на buxgalter.uzКак пересчитывать льготы по НДФЛ, если размер МРОТ изменится - читать на buxgalter.uz

ХУМШ: янги қонун лойиҳасида нималар таклиф этилмоқда

22.10.2018

Читать на русском языке

 

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (бундан кейин – УКХ вазирлиги) «Уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ҚҲТБТ порталида муҳокама қилиш учун эълон қилди.

 

Эслатиб ўтамиз, август ойида пойтахтимизда икки кунлик давра суҳбати бўлиб ўтган, унда ш.ж. мазкур қонун лойиҳаси ҳам муҳокама қилинган эди. «Норма маслаҳатчи» газетасининг (11.09.2018 йилдаги 36-сони) «Янги уй-жой қонунчилиги устида иш олиб борилмоқда», «Муаммолар мавжуд. Қандай таклифлар бор?», «УКХ: қонун қандай бўлиши керак?» материалларида маҳаллий ва хорижий экспертларнинг шу хусусдаги шарҳлари билан танишишингиз мумкин.  

 

Айни пайтда кўп квартирали уйдаги умумий мол-мулкни сақлашни ташкил этиш ва уни бошқариш масалалари 12.04.2006 йилдаги «Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида»ги ЎРҚ–32-сон Қонун билан тартибга солинади. Янги таҳрирни ишлаб чиқиш зарурати Президентнинг 18.04.2017 йилдаги «Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш тизимини бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–5017-сон Фармонини амалга ошириш билан боғлиқ.

 

Муҳокама қилинаётган қонун лойиҳаси уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини ташкил этишда қўлланиладиган тушунчаларнинг, шунингдек ширкатлар фаолиятини ташкил этишга дахлдор шахслар ваколатларининг батафсил очиб берилиши билан фарқланади. Ҳужжат амалдаги Қонунда акс этмаган янги тушунчаларни ҳам ўз ичига олган.

 

Ширкат ва уни бошқариш

 

Амалдаги Қонунга кўра ширкатлар юридик шахсни ташкил этмасдан барпо этилиши мумкин. Лойиҳада ширкат фақат юридик шахс сифатида белгиланган.

 

Уй-жой мулкдорларининг умумий йиғилиши – бошқарувнинг олий органини чақириш муаммоли жиҳатлардан бири бўлиб қолмоқда. Кўпгина ХУМШларда ушбу орган ишлашини таъминлаш учун қонун ҳужжатларида қайд этилмаган усуллардан фойдаландилар. Лойиҳада масаланинг ечими топилган. Уй-жой мулкдорлари умумий йиғилиши сўров ўтказиш ва хабардор қилиш йўли билан қарорлар қабул қилиши механизмларини қайд этиш таклиф этилмоқда. 

 

Ширкат фаолиятини ташкил этишга доир қарорларни қабул қилганлик учун ХУМШ мансабдор шахсларининг жавобгарлигини ошириш кўзланмоқда. Қонун ёки ширкат уставига кўра ширкат номидан чиқаётган шахс унинг манфаатларини кўзлаб виждонан ва оқилона иш юритиши шарт. Лойиҳа ўзгартиришларсиз қабул қилинса, ширкат аъзолари умумий йиғилишининг талабига кўра бундай шахс ширкатга етказган зарарларни қоплаши шарт бўлади.  

 

Лойиҳада тўлов интизомини мустаҳкамлашга оид чора-тадбирлар назарда тутилган. Хусусан, нотурар жой мулкдорлари умумий мол-мулкни сақлаш бўйича мажбурий тўловларни ширкат уставида белгиланган муддатда тўламаганлиги учун тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун юридик шахсларга 0,4% миқдорида, жисмоний шахсларга 0,1% миқдорида, бироқ муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 50%идан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня ҳисобланишини назарда тутувчи норма қайд этилган. Лойиҳада турар жой мулкдорлари учун санкциялар назарда тутилмаган.

 

Лойиҳада «кўп квартирали уй», «кўп квартирали уй кенгаши», «кўп квартирали уйдаги хоналар мулкдорларининг комиссиялари» сингари тушунчалар ўз аксини топди.

 

УМШнинг давлат органлари билан ўзаро ҳамкорлиги

 

Давлат ширкатларнинг ва улар аъзоларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини кафолатлайди. Лойиҳада ушбу норма янада кенг миқёсда амалга оширилади. Бу жадвалдан кўриниб турибди:

 

«Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида»ги Қонун

«Уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси

ХУМШ фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш қуйидаги йўллар билан амалга оширилади:

– уй-жой соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шу жумладан стандартлар қабул қилиш;

– коммунал хизматларга ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш;

– уй-жой-коммунал соҳасида хизматлар кўрсатишда рақобатни ривожлантириш учун шароитлар яратиш;

– имтиёзлар ва кредитлар бериш;

– таъмирлаш-тиклаш ишлари учун бюджет ссудалари бериш;

– кўп квартирали уйларни сақлаш ва коммунал хизматларга ҳақ тўлашда кам таъминланган оилаларга ёрдам кўрсатиш;

– доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ер участкалари бериш;

– алоҳида дастурлар қабул қилиш ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа чора-тадбирлар кўриш..

УМШни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги нормани амалга ошириш йўллари:

– мақбул ҳуқуқий майдонни шакллантириш;

– молиявий ва инвестициявий кўмак, кафолатлар бериш;

– кўп квартирали уйларга хизмат кўрсатувчи инфратузилмаларни ташкил этиш ва ривожлантириш имконини яратиш;

– ахборот ва маслаҳат ёрдами бериш;

– новаторлик фаолияти ва замонавий инновацион технологиялар жорий этилишига кўмаклашиш;

– мақбул солиқ сиёсатини амалга ошириш;

– кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;

– статистика ҳисоботи ва бухгалтерия ҳисобининг соддалаштирилган тизимларини яратиш;

– коммунал хизматларга ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш; 

– уй-жой-коммунал соҳасида хизматлар кўрсатишда рақобатни ривожлантириш учун шароитлар яратиш;

– имтиёзлар ва имтиёзли кредитлар бериш;

– таъмирлаш-тиклаш ишлари учун бюджет ссудалари бериш;

– кўп квартирали уйларни сақлаш ва коммунал хизматларга ҳақ тўлашда кам таъминланган оилаларга ёрдам кўрсатиш;

– доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ер участкалари бериш;

– алоҳида дастурлар қабул қилиш ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа чора-тадбирлар кўриш.  

 

Янги қонунда УКХ вазирлиги ширкатлар фаолиятида иштирок этишини қайд этиш таклиф этилмоқда. У қуйидаги йўналишлар бўйича уларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради:

  • кўп квартирали уйлар ва кўп квартирали уйларга туташ ер участкасидан ширкатлар ёки турар ва нотурар жойлар мулкдорлари (бундан кейин – жойларнинг мулкдорлари) билан бирга фойдаланиш ва сақлаш бўйича тизимли ишни самарали ташкил этиш;
  • кўп квартирали уйларни мавсумий фойдаланишга ўз вақтида ва сифатли тайёрлаш;
  • кўп квартирали уйларни капитал ва жорий таъмирлаш ҳамда кўп квартирали уйларга туташ ер участкасини ободонлаштириш.

 

Ширкатни бошқариш шаклини танлаш қоидаларини белгиловчи нормалар таклиф этилмоқда. Жойларнинг мулкдорлари ўртасида бошқарув усулини танлаш юзасидан келишувга эришилмаганда УКХ вазирлиги 3 ой муддатга кўп квартирали уйни бошқарувчи орган функцияларини амалга оширадиган хизмат кўрсатувчи ташкилот ёки бошқарувчини белгилаш ҳуқуқига эга бўлади. Агар ушбу муддат давомида мулкдорлар бошқариш усули масаласини ҳал этмасалар ёки қабул қилинган қарор амалга оширилмаса, вазирлик бошқарувчи ташкилот ёхуд бошқарувчини танлаш бўйича очиқ танлов ўтказади.   

 

Очиқ танлов натижаларига кўра тузилган кўп квартирали уйни бошқариш шартномасининг амал қилиш муддати тугагунга қадар, шунингдек ширкат тугатилганда ёхуд кўп квартирали уй ширкатдан чиққанда бу уйни бошқариш усули танланмаган ёки бу уйни бошқариш усулини танлаш тўғрисида қабул қилинган қарор амалга оширилмаганда ҳам очиқ танлов ўтказиш талаб этилади.

 

Қонун лойиҳасида ширкатлар фаолияти устидан давлат назорати масалалари қайд этилди, уни УКХ вазирлиги ҳузуридаги Кўп квартирали турар жой фондидан фойдаланиш соҳасини назорат қилиш инспекцияси амалга оширади.

 

Лойиҳанинг ушбу қисмига тузатишлар киритилмаса, уй-жой инспекцияси қуйидаги ваколатларга эга бўлади: 

  • умумий мол-мулкнинг техник жиҳатдан текширилишини ташкил этиш;
  • умумий мол-мулкни капитал таъмирлашнинг айрим турлари рўйхати, уларни ўтказиш даврлари ва навбатини белгилаш;
  • жойларнинг мулкдорлари иштирокида молиялаштириладиган кўп квартирали уйни бошқарувчи орган тақдим этган умумий мол-мулкни капитал таъмирлашнинг айрим турларини амалга ошириш учун харажатлар сметасини келишиш;
  • қурилиши тугалланган кўп квартирали уйлар, шунингдек кўп квартирали турар жой фондининг муҳандислик ускуналари тизимларида амалга оширилган реконструкция норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ва техник тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқлиги борасида уларни фойдаланишга қабул қилувчи комиссияларда иштирок этиш;
  • маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённомалар тузиш ва ушбу ишларни кўриб чиқиш;
  • кўп квартирали уйдаги жойлар мулкдорлари мурожаат қилганда кўп квартирали уйни бошқариш бўйича ҳисобот мавжудлигини текшириш.

 

Лойиҳа рад этилиши, ўзгартирилиши ёки унга қўшимча киритилиши мумкин.

 

Олег Гаевой.


 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_