Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Налоговые льготы для средних и крупных предприятий – читать на buxgalter.uzКак исправить ошибки в налогообложении матпомощи, выплаченной в 2019 году – читать на buxgalter.uzКакие проблемы по онлайн-кассам не будут решены в ближайшее время – читать на buxgaltyer.uzЧтобы получить льготы по №УП-5978, не нужно ничего делать – читать на buxgalter.uzЧто не так с новой формой расчета НДС (10006_14) – читать на buxgalter.uz Как определить, имеете ли вы право на льготы для малых предприятий в 2020 году – читать на buxgalter.uzРаботаем с ЕНСТ: 10 наиболее часто задаваемых вопросов – читать на buxgalter.uzЧто делать с амортизацией и арендной платой при производственном простое – читать на buxgalter.uz

Иқтисодиёт 2020 йилда қандай ривожланади

13.02.2020

Читать на русском языке

 

2020 йилги Давлат дастури лойиҳасининг иқтисодиёт бўлимини кўриб чиқамиз.

 

Қуйидаги жадвалда – иқтисодий ривожланиш ва фаол инвестициялар соҳасида қонун ҳужжатларига киритилиши режалаштирилаётган ўзгартиришларнинг энг муҳимлари.

 

Тадбир

Муддат

Масъул органлар

Амалга ошириш механизми, кутилаётган натижа

Инфляцион таргетлаш тизимига ўтиш

20.03.2020 й.

МБ, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги

Қуйидаги чора-тадбирларни ўз ичига олган дастур:

  • пул-кредит сиёсати инструментлари қаторини янгилаш;
  • мослашувчан фоиз сиёсати;
  • молия бозорларида операцияларни амалга ошириш учун платформа;
  • банк тизими ликвидлилигини прогноз қилиш тизими ва б.

Макропруденциал назорат тизимини жорий этиш

20.03.2020 й.

МБ, бошқа вазирлик ва идоралар

Қуйидагиларни ўз ичига олган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси:

  • молиявий барқарорлик ҳолатини ифодаловчи индикаторлар тизими;
  • макропруденциал чоралар;
  • хатарларнинг олдини олиш даражаси ва б.

 

Фискал сиёсатнинг самарадорлигини ошириш

1.09.2020 й.

Молия вазирлиги,

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,  Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, МБ

Қуйидагиларни ўз ичига олган чора-тадбирлар дастури:

  • вақтинчалик ташқи шоклар ва ислоҳотлар натижасида юзага келадиган йўқотишларни бошқаришнинг етарлича мослашувчан шарт-шароитларини таъминлайдиган фискал сиёсат қоидаларини ишлаб чиқиш;
  • умумий фискал баланс доирасида давлат дастурларини кредитлаш бўйича Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси консолидациялашган бюджети;
  • фискал хавф-хатарларни бошқариш услубияти;
  • 2021–2023 йилларга мўлжалланган фискал стратегия.

“Давлат молиявий назорати тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш

20.04.2020 й.

Вазирлар Маҳкамаси, Молия вазирлиги, Ҳисоб палатаси, Адлия вазирлиги ва б.

Бюджетлар ва жамғармалар, давлат активларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган нормалар, замонавий АКТ ва халқаро стандартларни жорий этишни ўз ичига олган қонун лойиҳаси

Марказлашган инвестициялар самарадорлигини ошириш, уларни бошқаришни баҳолаш (PIMA) тизимини жорий этиш

1.08.2020 й.

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

 

Вазирлар Маҳкамасининг қуйидагиларга йўналтирилган қарори лойиҳаси:

  • инвестиция лойиҳаларини танлаш ва амалга ошириш билан боғлиқ муаммоларнинг таҳлил қилиш мақсадида давлат инвестицияларини бошқаришни баҳолаш (PIMA) тизимини жорий этиш;
  • ижтимоий соҳа тармоқлари, йўл-транспорт инфратузилмаси ва бошқа тармоқлар бўйича инвестиция лойиҳаларини танлаш меъёрларини белгилаш мезонларини ўрнатиш;
  • марказлашган инвестициялар ва ХМИ маблағи ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳаларнинг ҳар йили янгиланадиган базасини яратиш;
  • лойиҳаларни молиялаштиришда давлат бюджети улушини камайтириш.

“Давлат қарзи тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш

1.05.2020 й.

Молия вазирлиги, Марказий банк, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

 

Қуйидагиларни назарда тутувчи қонун лойиҳаси:

  • давлат қарзини халқаро стандартлар асосида бошқариш,
  • давлат қарзини макроиқтисодий барқарорлик учун хавфсиз даражада сақлаб туриш механизмлари;
  • давлат қарзига кафолатли хизмат кўрсатиш;
  • давлат қарзини диверсификациялаш ва кафолат бериш.

Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига босқичма-босқич ўтиш орқали бухгалтерия ҳисобини такомиллаштириш

1.03.2020 й.

Вазирлик ва идоралар, Молия вазирлиги, МБ, ДСҚ

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ва хўжалик юритувчи субъектларнинг МҲХСга ўтиши бўйича “Йўл харита”си

Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш

1.03.2020 й.

ДСҚ, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

ДСҚда АКТни ривожлантириш бўйича стратегияни ишлаб чиқиш, янги Солиқ кодексига биноан бизнес-процессларни ишлаб чиқиш ва уларни автоматлаштириш  бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси, риск-анализ дастурий маҳсулини яратиш ва б.

Солиқ ҳисоботларини такомиллаштириш

1 .04.2020 й.

ДСҚ, Молия вазирлиги

Халқаро тажриба асосида солиқ ҳисоботи шаклларини такомиллаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси. “Сизнинг электрон бухгалтерингиз” дастурий маҳсулини яратиш

“Расмий статистика тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш

1.08.2020 й.

Давстатқўм, Молия вазирлиги ва б.

Миллий статистика тизимини ташкил этиш, статистика маълумотларига талаблар ва бошқаларни назарда тутувчи қонун лойиҳаси

“Кичик ва ўрта бизнес тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш

1.09.2020 й.

Вазирлар Маҳкамаси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Адлия вазирлиги

кичик ва ўрта бизнес субъектлари мезонлари, уларнинг йириклашишини рағбатлантириш механизмларини белгилаш;

ҚҚС қайтарилишининг электрон тизимини жорий этиш 

1.07.2020 й.

ДСҚ, Молия вазирлиги ва б.

Экспорт қилингандан сўнг ҳисобга олинадиган ҚҚСнинг қайтарилиши муддатини қисқартириш имконини берадиган тизимни барпо этиш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

Савдо соҳасида норматив базани тартибга солиш

20.03.2020 й.

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, ССП, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, ДСҚ

 

Барча турдаги савдо ташкилотларини ташкил этиш тартибини белгилайдиган, замонавий тўлов шаклларини такомиллаштириш ва бошқалар назарда тутилган “Савдо тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси

Ўзбекистоннинг ташқи савдо ва интеграцион ҳамкорлик стратегиясини ишлаб чиқиш

1.07.2020 й.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги,

Президентнинг экспортга йўналтирилган ва глобал иқтисодиётга интеграцияни таъминлашга қаратилган “Йўл харита”сини ишлаб чиқиш, ўрта ва узоқ муддатли ташқи савдо сиёсатининг устувор йўналишлари тўғрисидаги Фармони лойиҳаси 

Экспортёрларни молиявий қўллаб-қувватлаш ягона тизимини барпо этиш

1.04.2020 й.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, МБ

Президентнинг Экспорт-кредит агентлигини, экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этишга доир Фармони лойиҳаси

Стандартлаштириш ва сертификатлаштиришга доир қонун ҳужжатларини такомиллаштириш

1.11.2020 й.

“Ўзстандарт” агентлиги, Адлия вазирлиги

Стандартлаштириш тўғрисида”, “Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида” ҳамда  “Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида”ги қонунларга тузатишлар киритиш

“Рақамли Ўзбекистон” дастурини ишлаб чиқиш

2020 й.

Вазирлар Маҳкамаси, ЛБМА, вазирлик ва идоралар

Иқтисодиёт ва ҳаётнинг барча соҳаларига рақамли технологияларни кенг жорий этишга доир чора-тадбирлар

Рақобатни ривожлантиришга доир қонун ҳужжатларини такомиллаштириш

1.11.2020 й.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Давлат активларини бошқариш агентлиги

Табиий монополиялар тўғрисида” ва “Рақобат тўғрисида”ги қонунларнинг  янги таҳрирдаги лойиҳаси

Тўловга қобилиятсизлик таомилларини такомиллаштириш

1.07.2020 й.

Давлат активларини бошқариш агентлиги, Олий суд, ДСҚ

Иқтисодий ночор корхоналарни соғломлаштириш, жисмоний шахсларни банкротлик жараёнларини тартибга солувчи нормаларни белгилаш ва бошқалар бўйича қонун лойиҳаси

 

2020 йилги Давлат дастури лойиҳаси 20 февралга қадар муҳокама учун очиқ. Ўз шарҳларингиз ва таклифларингизни ҳавола бўйича қолдиришингиз мумкин.
 

Лола Абдуазимова.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_