Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Типичные ошибки в оформлении доверенности – читать на buxgalter.uz Как отразить матпомощь в Расчете налога на прибыль – читать на buxgalter.uz Отказ принять «уточненку» без камеральной проверки – это нарушение норм НК – читать на buxgalter.uz "Автомат" по заполнению расчета НДС подправили – читать на buxgalter.uz Почему налоговики корректируют суммы зачета у тех, кто платит НДС с 1 января – читать на buxgalter.uz ГНК не будет вводить новые штрафы за «неправильные» цены – читать на buxgalter.uz Как сдать перерасчет по НДС за прошлый год – читать на buxgalter.uz Внимание! Какие проблемы ЭСФ могут остаться нерешенными – читать на buxgalter.uz Камеральной проверке – быть. Вопрос – когда? – читать на buxgalter.uz Можно ли вычесть расходы на штрих-кодирование – читать на buxgalter.uz

Иш ўринлари ким учун банд қилиб қўйилади

30.10.2017

ҚҲТБТ порталида Вазирлар Маҳкамасининг «Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

 

Маълумот учун: ҳозирда амалда бўлган Ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш тартиби тўғрисидаги низом Вазирлар Маҳкамасининг 20.08.2008 йилдаги 186-сон қарори билан тасдиқланган.

 

Тақдим этилган лойиҳа қуйидагиларни ўз ичига олган:

  • юқорида кўрсатилган Низомнинг янги таҳририни;
  • жазони ўташ муассасаларидан озод этилган ёки суд қарори асосида тиббий характердаги мажбурий чоралар қўлланилган маъмурий назорат ўрнатилган шахсларни иш билан таъминлаш қоидаларини.

 

Лойиҳа билан ижтимоий химояга муҳтож ва иш топишда қийналаётган фуқаролар рўйхатини кенгайтириш кўзда тутилган.

 

Шу тариқа қуйидагилар учун қўшимча квоталар жорий этилмоқда:

  • Олийгоҳлар битирувчилари – бюджетчилар. Амалдаги таҳрирда ижтимоий ҳимояга муҳтож ёки иш топишда қийналаётган шахслар қаторига киритиш учун битирувчининг таълим олиш тури (шартнома ёки грант) кўрсатилмаган;
  • СЧРда хизмат ўтаган шахслар [1];
  • маъмурий назорат ўрнатилган шахслар [2];
  • одам ўғриси қурбонлари [3].

 

Лойиҳада «ногирон», «пенсиядан олдинги ёш», «одам савдоси қурбонлари» каби тушунчаларга тавсифлар берилган.

 

Банд килиб қўйиладиган иш ўринларининг чегаравий сони ўртача ходимлар рўйхатига 7% эди, энди у 10%гача оширилди.

 

Банд қилиб қўйиладиган иш ўринлари сонини аниқлаш бўйича махсус комиссиянинг таркиби раҳбарлар орасидан камида 7 кишини ўз ичига олади, булар:

  • туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш маркази;
  • статистика органи;
  • «Махалла» жамғармаси;
  • Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи;
  • Соғлиқни сақлаш бирлашмалари;
  • Хотин-қизлар қўмитаси.

 

Таъкидлаш керакки, ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш ташкилий-ҳуқуқий шакли ва мулкчилик шаклидан қатъий назар барча юридик шахслар учун мажбурий ҳисобланади.  

 

Бу - муҳим! Иш ўринларини банд этиш бўйича давлат органининг қарорини бажармаганлик ҳамда белгиланган минимал иш ўринлари ҳисобига йўналтирилган шахсларни ишга жойлашда асосланмаган рад жавоби учун маъмурий жавобгарлик кўзда тутилган (МЖтКнинг 49-50-моддалари).

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.                                           

Ленара Хикматова.

 


[1] Сафарбарлик чақирув резерви (СЧР) – чақирувдагилар томонидан ойлик йиғимлар тарзидаги пуллик бадаллар киритилишини кўзда тутувчи ҳудудий тамойил бўйича ташкиллаштириладиган хизмат тури.

[2] Маъмурий назорат жазони ижро этиш муассасаларидан тарбиявий-профилактик таъсир ва қонунчиликда кўзда тутилган чекловлар чораларини қўллаш шарти билан озод этилган шахслар устидан белгиланади.

[3]  Мажбурий иш ёки хизмат, қуллик ёки қулликка тенглаштириладиган урф-одатдан, бошқа шахс томонидан фоҳишалик  эксплуатацияси ёки жинсий экслуатациянинг бошқа шаклларидан, мажбурий ҳолат ёки одамнинг аъзолари ва тўқималарини олишдан жабр кўрган шахс.