Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие налоговые последствия возникают при продаже акций по рыночной цене Как провести инвентаризацию маркированных товаров Какие льготы и преференции получили предприятия текстильной отрасли Рекомендации об ЭЦП в Buxgalter Pro Рекомендации об ЭЦП в Buxgalter Pro Рекомендации об ЭЦП в Buxgalter Pro

Истеъмол товарларини етказиб берувчилар учун тенг шароитлар таъминланади

22.12.2017

 

Президентнинг Мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини янада таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги Фармони лойиҳаси ҚҲТБТ порталида эълон қилинди.

 

Якка тартибдаги имтиёзлар бекор қилинади

 

1.08.2002 йилдан бошлаб Ўзбекистонда  истеъмол товарларини олиб киришда юридик шахслар томонидан божхона тўловларини тўлаш бўйича имтиёзлар бекор қилинган (8 турдаги товарлар бундан мустасно, уларни импорт қилишда имтиёзлар сақланиб қолинган). Бинобарин, алоҳида импорт қилувчиларга якка тартибдаги имтиёзлар ва преференциялар тақдим этилмоқда, бу эса уларнинг бозорда устун мавқега эга бўлишига ёрдам беради. Бу, ўз навбатида, айрим товарларнинг сунъий танқислиги ва нархларнинг асоссиз равишда оширилишига ҳамда монополистлар томонидан қўшимча фойда олинишига олиб келади, деб қайд этилади лойиҳада.

 

Шу муносабат билан лойиҳа озиқ-овқат маҳсулотларини мамлакатга олиб кириш бўйича алоҳида хўжалик юритувчи субъектларга амалдаги барча божхона, солиқ ва бошқа якка тартибдаги имтиёзларни бекор қилиш ва келажакда уларни жорий этишга тақиқни кўзда тутади (1.02.2018  йилдан бошлаб).

 

Маълумот учун: соғлом рақобат муҳитининг ривожланишини чеклаётган алоҳида хўжалик юритувчи субъектларга эксклюзив ҳуқуқлар, якка тартибдаги имтиёзлар ва преференциялар бериш амалиётидан воз кечиш Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясида кўзда тутилган.

 

Барча етказиб берувчиларга – тенг шароитлар

 

Келаси йил учун озиқ-овқат етказиб берувчиларни излаш ва жалб этиш, уларнинг бозорга киришлари учун тенг шароитларни яратиш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилади. Шу тариқа аҳолининг сифатли, арзон маҳсулотларга бўлган талабини тўлиқ қондириш режалаштирилмоқда.

 

Ҳар бир ҳудудда ихтисослашган омборхоналар, сақлаш жойлари, совутадиган камералар ҳамда озиқ-овқат товарларини қайта ишлаш ва қадоқлаш бўйича ускуналарни очиш режалаштирилмоқда.     

 

Озиқ-овқатларни биржа орқали харид қилиш ва сотишга рухсат берилади

 

Товар-хом ашё биржаларидаги (ТХБ) республикамизга истеъмол товарларини олиб киришни кўзда тутувчи битимлар мамлакатимизда 2002 йилнинг 1 августидан тақиқланган. Ушбу тақиқни бекор қилиш таклиф этилмоқда. Бунинг устига, Ички истеъмол бозорида нарх-навони барқарорлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси  ҳисобига харид қилинадиган озиқ-овқатларнинг  ижтимоий аҳамиятли турлари фақат ТХБнинг очиқ электрон савдолари тизими орқали сотиб олинади. Худди шундай тартиб давлат стратегик ва сафарбарлик захирасидан янгиланиши лозим бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини сотишда ҳам амал қилади.

 

ТХБнинг очиқ электрон савдоларида озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олиш ва сотиш учун улгуржи савдони амалга оширишга бериладиган лицензия талаб этилмайди.

 

Лойиҳага ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Олег Заманов,

экспертимиз.