Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Можно ли учесть убытки прошлых лет в период карантина – читать на buxgalter.uzНалоговые льготы для малого бизнеса с учетом №УП-5996 – читать на buxgalter.uzЧто делать, если офисы снова «закроют» - читать на buxgalter.uzЧто делать, если «дебиторка» мешает исполнить обязательства – читать на buxgalter.uzРешить проблему «опаздывающих» ЭСФ можно в договоре с контрагентом – читать на buxgalter.uz Календарь главбуха: чек-лист на июнь – читать на buxgalter.uz

Жамоатчилик назорати - вақт талаби ва демократик тизим омилидир

22.09.2017

“Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси бўйича  тушунтиришлар.

 

“Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси давлат раҳбарининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 44-банди ижросини таъминлаш мақсадида ўрнатилган тартибда келишилган ҳолда[1] ишлаб чиқилган.

 

Республикамизда, жамоатчилик назоратини такомиллаштириш, уни амалга оширишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини мустаҳкамлашга қаратилган ислоҳотлар босқичма-босқич ўтказилмоқда.

 

Жамоатчилик назорати институтининг изчил ривожланиши учун муҳим аҳамият касб этадиган қатор қонунлар қабул қилинди. “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги, “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонунлар шулар жумласидандир.

 

Шу билан бирга, миллий давлатчилик ҳамда жамиятни демократлаштириш ва эркинлаштириш жараёнининг босқичма-босқич ривожланиб бориши самараси ўлароқ фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги ортиб бормоқда. Бу эса жамоатчилик назорати бўйича норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш, уни энг юқори поғона, яъни Асосий Қонун даражасида мустаҳкамлашни талаб этади.

 

Ўзбекистон фуқароларининг давлат органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш орқали жамият ва давлат ишларини бошқаришга бўлган конституциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқаришдан иборат бўлган “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилиниши муҳим аҳамият касб этади.

 

Қонун лойиҳаси  21 моддадан иборат.

 

Лойиҳа билан қонуннинг мақсади, жамоатчилик назорати тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, жамоатчилик назорати субъектлари, объекти, асосий принциплари ва шакллари белгиланмоқда.

 

Хусусан, жамоатчилик назорати субъектлари сифатида Ўзбекистон фуқароларини, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини, ННТ ва ОАВни белгилаш таклиф этилмоқда. Шунингдек, жамоатчилик назорати жамоатчилик кенгашлари, комиссиялари ва қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда жамоатчилик назоратини ўтказишнинг бошқа ташкилий шакллари томонидан амалга оширилиши мумкинлиги белгиланмоқда (масалан, Мудофаа  вазирлиги ва бошқа ташкилотларда жамоатчилик кенгашлари мавжуд).

 

Жамоатчилик назоратининг объекти сифатида эса давлат органлари ва улар мансабдор шахсларининг қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, қарорларда, шунингдек давлат, тармоқ ва минтақавий ривожлантириш дастурларида жамоатчилик манфаатларини, жамоатчилик фикрини ҳисобга олиш бўйича; фуқароларнинг, юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, жамият манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларининг ижро этилишини таъминлаш бўйича; ўз зиммасига юклатилган ижтимоий ва жамоат манфаатларига дахлдор вазифалар ва функцияларни самарали бажариш бўйича; давлат хизматларини самарали ва сифатли кўрсатиш бўйича; ижтимоий шериклик доирасида амалга ошириладиган битим, шартнома, лойиҳа ва дастурларни бажариш бўйича фаолияти белгиланмоқда.

 

Қонун лойиҳаси билан жамоатчилик назоратинниг қуйидаги шакллари назарда тутилмоқда: давлат органларига мурожаатлар ва сўровлар; давлат органларининг очиқ ҳайъат мажлисларида иштирок этиш; жамоатчилик муҳокамаси; жамоатчилик эшитуви; жамоатчилик мониторинги; жамоатчилик экспертизаси; жамоатчилик фикрини ўрганиш; фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан ижро этувчи ҳокимият органларининг, бошқа ташкилотлар ва муассасаларнинг ҳисоботларини эшитиш.

 

Лойиҳада жамоатчилик назорати шаклларининг тушунчаси ҳамда уларни амалга ошириш механизмлари, жамоатчилик назоратининг натижаларини расмийлаштириш тартиби, жамоатчилик назорати субъектларининг ва давлат органларининг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлари очиб берилмоқда.

 

Алия ЮНУСОВА  

Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати,

Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва
 фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси аъзоси.

 


[1]Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталари, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Президент ҳузуридаги амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, “Маҳалла” ХЖФ, Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ва Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси билан келишилган.