Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Жиноят кодексининг моддалари такомиллаштирилмоқда

23.05.2017

"Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 298-моддасига ўзгартиш киритиш тўғрисида"ги Қонун лойиҳаси бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзХДП фракцияси аъзоси Алия ЮНУСОВАнинг изоҳлари.

 

Ўзбекистон Республикасининг Миллий хавфсизлик концепцияси (29.08.1997 йилдаги Қонун билан тасдиқланган) давлатнинг ҳаёт учун муҳим манфаатлари сифатида мустақиллик, конституцион тузум ва ҳудудий яхлитликнинг ҳимояси ҳамда давлатнинг мудофаа қобилиятини таъминлашни белгилайди.

 

Айрим жиноятлар бўйича суд-тергов амалиётининг таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, ҳарбий хизматчи ўз шахсий автомашинасида ёки фуқаро йўл-транспорт ҳодисаси содир қилгани оқибатида икки ёки ундан ортиқ фуқароларга ўртача оғир ёки оғир тан жароҳати етказса, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси, 1-қисми билан малакаланади.

 

Ушбу модда бўйича содир этилган жиноят учун ЭКИҲнинг 50 баравари миқдоридаги жарима ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари жазоси қўлланилиши назарда тутилган.

 

Юқоридаги жиноят жамият учун хавфлилиги жиҳатидан бир хил аҳамиятга эга бўлган, Жиноят кодексининг (бундан буён - ЖК) 298-моддаси иккинчи қисми билан малакаланадиган қилмиш учун (қайд қилинган қилмиш натижасида баданга ўртача ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса) 3 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

 

2015-2016 йилларда ЖКнинг 298-моддаси билан 4 нафар ҳарбий судланиб, шундан 3 нафарига нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазо тури қўлланилган.

 

Хориж давлатлари (МДҲ мамлакатлари - Қозоғистон,Озарбайжон, Россия ва бошқ.) тажрибаси жанговар, махсус ёки транспорт машиналарини бошқариш ёхуд улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш натижасида баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилганлиги учун оғирроқ жазо тури йўқлигини кўрсатди.

 

Шу боис, ЖК 298-моддасининг иккинчи қисмидаги "икки ёки ундан ортиқ шахснинг баданига ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилиши" деган сўзларни чиқариб ташлаш мақсадга мувофиқ.

 

Шунингдек, ушбу моддани ЖК 266-моддасидагига ўхшаш қилмиш ҳалокатга олиб келиши натижасида жавобгарликни назарда тутувчи банд билан тўлдириш лозим.

 

ЖК 298-моддасига таклиф этилаётган ўзгартиш жиноят қонунчилигининг фуқароларнинг қонун олдида тенглиги ва адолат каби принципларнинг амалга оширилишини таъминлашга каратилган.