Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как решить проблему «фантомного директора» в ЭДО – читать на buxgalter.uz Как составить Расчет НДФЛ и соцналога, если применяли более двух ставок соцналога – читать на buxgalter.uzКак оформить ЭСФ, если комитент – нерезидент – читать на buxgalter.uzКакие налоговые задолженности будут признаны безнадежными – читать на buxgalter.uzЛьгота для высококвалифицированного гендиректора – читать на buxgalter.uzКакие пени и штрафы ждут декларантов – читать на buxgalter.uzПочему за «уточненку» наказывают аудиторов – читать на buxgalter.uzКому не нужно представлять справку об авансовых платежах на III квартал – читать на buxgalter.uz

Жиноят процесси иштирокчиларига кўпроқ ҳуқуқ берилади

06.04.2020

Читать на русском языке

 

Олий суд Жиноят-процессуал кодексга киритиладиган тузатишлар лойиҳасини ишлаб чиқиб, муҳокама қилиш учун тақдим этди.

 

Ўтган йил декабрь ойида Президент жиноят-процессуал қонунчиликни такомиллаштириш ҳақида кўрсатма берган эди. Аниқроқ қилиб айтганда – манфаатдор шахсларга прокурор, суриштирувчи ёки терговчининг қарорлари устидан бевосита судга шикоят қилиш ҳуқуқини бериш ҳақида. Олий судга Бош прокуратура, ДХХ, ИИВ ва Адлия вазирлиги билан биргаликда тегишли қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш топширилган эди.

 

Улар бунинг устида ишлаб, ЖПКга киритиладиган тузатишлар пакетини муҳокамага қўйдилар. Қонун лойиҳаси муаллифлари қарорлар кесимида манфаатдор шахслар доирасини белгиладилар:

  • тафтиш ўтказиш тўғрисида – гумон қилинувчи, айбланувчи, унинг ҳимоячиси, текширилаётган субъектнинг ваколатли мансабдор шахси ёки вакили;
  • жиноят ишини қўзғатиш тўғрисида – ўзига нисбатан жиноят иши қўзғатилган шахс, айбланувчи, унинг ҳимоячиси, қонуний вакили;
  • жиноят ишини қўзғатишни рад этиш тўғрисида – жиноят содир этилганлиги тўғрисида хабар юборган фуқаро, корхонанинг, муассасанинг, ташкилотнинг, жамоат бирлашмасининг вакили ёки мансабдор шахс;
  • жиноят иши бўйича суриштирувни, дастлабки терговни тўхтатиш тўғрисида – гумон қилинувчи, айбланувчи, унинг ҳимоячиси, жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакиллари;
  • жиноят ишини тугатиш тўғрисида – гумон қилинувчи, айбланувчи, унинг ҳимоячиси, жабрланувчи, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва уларнинг вакиллари, ўз хабарига кўра иш қўзғатилган корхона, муассаса, ташкилот вакили ёхуд фуқаро. 

 

Кўрсатилган субъектлар айтиб ўтилган қарорларнинг кўчирма нусхаларини оладилар, уларда бошқа маълумотлар қатори улар устидан шикоят қилиш тартиби қайд этилади. Бунда жиноят ишини қўзғатиш тўғрисидаги ва қўзғатишни рад этиш тўғрисидаги қарорларнинг кўчирма нусхалари манфаатдор шахсларга 3 кунлик муддатда тақдим этилиши ёки электрон шаклда юборилиши керак.

 

Тафтиш ўтказиш тўғрисидаги, жиноят ишини қўзғатиш ҳақидаги, жиноят ишини қўзғатишни рад этиш тўғрисидаги қарор устидан унинг кўчирма нусхаси олинган кундан эътиборан 10 кун ичида шикоят берилиши мумкин. Жиноят иши бўйича суриштирувни, дастлабки терговни тўхтатиш тўғрисидаги, жиноят ишини тугатиш ҳақидаги қарор устидан эса у чиқарилган кундан эътиборан бир йил ичида шикоят қилиниши мумкин. 

 

Шикоят судга қадар иш юритилиши устидан назоратни амалга оширувчи прокурор орқали жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судига ёки терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов ўтказилган жойдаги ҳудудий ҳарбий судга берилади. Шикоятни олган прокурор шикоят қилинаётган қарорни бекор қилишга ёхуд уни терговга қадар текширув, жиноят иши материаллари билан бирга 3 кунлик муддатда судга юборишга ҳақли.

 

Шикоят уни бериш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан берилган бўлса ёки ушбу судда кўриб чиқилиши лозим бўлмаса, суд томонидан қайтарилиб, бу ҳақда ажрим чиқарилади.

 

Шикоят судга келиб тушган кундан эътиборан 5 кунлик муддатда судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади. Суд мажлисида шикоят берган шахс, унинг ҳимоячиси (адвокати), вакили, терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган мансабдор шахснинг вакили, суриштирувчи, терговчи, прокурор иштирок этиши мумкин.

 

Шикоятни кўриб чиқиш натижалари бўйича суд шикоятни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида, устидан шикоят берилган қарорни бекор қилиш ҳақида ажрим чиқаради. Суд ажримининг кўчирма нусхаси шикоят берган шахсга ва прокурорга 3 кунлик муддатда юборилади. Бунда суднинг ажрими устидан хусусий шикоят, прокурор томонидан эса апелляция тартибида тақдимнома берилиши мумкин. Улар апелляция инстанцияси суди томонидан умумий асосларда кўриб чиқилади.  

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Олег Заманов.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_