Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

ЖКда нималар ўзгартирилмоқда

02.03.2021

Читать на русском языке

«Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қонун (янги таҳрири) лойиҳаси  муҳокамага қўйилди.

 

Қонун лойиҳаси жиноий ҳуқуқ нормаларини унификациялаш, жиноий жавобгарлик ва жазолаш тизимларини янада либераллаштириш, такомиллаштириш мақсадида Бош прокуратура томонидан амалиётда мавжуд тизимли камчиликлар ва муаммоларни ҳисобга олган ҳолда тайёрланди.

 

Жамиятга хавф солиш даражаси ва хусусияти жиноий ҳуқуқ принципларига мувофиқ келмайдиган хатти-ҳаракатлар содир этилганлиги учун жавобгарлик белгиланишига олиб келувчи нормаларни бартараф этишга оид бир қатор ўзгартиришлар таклиф этилмоқда.

 

Янги таҳрирдаги ЖК лойиҳаси 26 боб ва 395 моддадан иборат.

 

Қонун лойиҳасида мустаҳкамлаш учун бир қатор янгиликлар таклиф этилмоқда.

 

5 йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан жазолаш назарда тутилган эҳтиётсизлик оқибатида содир этилган жиноятларни (амалдаги таҳририда мазкур жиноятлар унча оғир бўлмаган жиноятларга киритилади) ҳам оғир жиноятлар сифатида баҳолаш назарда тутилмоқда.

 

Хусусан, ўлим ёки бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлган эҳтиётсизлик орқасида содир этилган жиноятларни оғир жиноятлар тоифасига ўтказиш назарда тутилмоқда. Бугунги кунда ЙҲҚни бузиш ёки транспорт воситаларидан фойдаланиш инсон ўлимига олиб келадиган ҳолатларни унча оғир бўлмаган жиноят сифатида кўриб чиқиш амалиёти адолатлилик принципига мувофиқ келмайди.

 

Жазо тури ва миқдорини аниқлаш учун жиноятларни таснифлаш асосида қуйидагиларни белгилаш таклиф этилмоқда:

  • ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар учун 200 БҲМгача, унча оғир бўлмаган жиноятлар учун 400 БҲМгача, оғир жиноятлар учун - 600 БҲМгача миқдорда жарима.

 

 

Бунда суд томонидан тайинланган жариманинг 2/3 қисми 3 ой давомида тўланган тақдирда, маҳкум жариманинг қолган қисмини тўлашдан озод қилинади.

 

Инсон омили билан боғлиқ бўлган жиддий шикаст, жиддий зарар каби атамалар жиноят тўғрисидаги қонун ҳужжатларидан чиқариб ташланиши таклиф этилмоқда.

 

Ушбу атамаларнинг чиқариб ташланиши оқибатида тергов ва суд органларининг субъектив фикр-мулоҳазалари асосида ножўя хатти-ҳаракатларни жиноят деб баҳолаш амалиётидан воз кечишга тўғри келади.

 

Жарима санкциялари тизими ва уларни қўллаш механизмлари қайта кўриб чиқилди, замонавий талабларга жавоб бермайдиган эскириб қолган жазо шакллари ва турлари чиқариб ташланди. Хусусан, енгилроқ жазо тайинлаш қоидалари бўйича аниқ мезонлар ва муайян чекловлар белгиланди.

 

Шунингдек ахлоқ тузатиш ишлари пенитенциар тизимдан чиқариб ташланди ва шартли ҳукм билан алмаштирилди. Ахлоқ тузатиш ишларидан фарқли ўлароқ, иш ҳақидан ушлаб қолиш тарзидаги жазо чораси маҳкумнинг иш жойи мавжуд бўлгандагина қўлланилади.

 

Лойиҳада бошқа ўзгартиришлар ҳам назарда тутилган.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Баҳодир Бухорий.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_