Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Касаначиликни рағбатлантириш режалаштирилмоқда

08.06.2022

Читать на русском языке

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасининг “Касаначиликни ташкил этган тадбиркорлик субъектларини янада қўллаб-қувватлаш чора тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди. Лойиҳа ҚҲТБТ порталида жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилди.

 

Президентнинг «Касаначиликни ривожлантириш асосида аҳоли бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2022 йил 21 апрелдаги ПҚ-214-сон қарорига мувофиқ  2022 йил 1 июлдан 2025 йил 1 январга қадар лойиҳа билан қуйидагилар таклиф қилинмоқда:

  • Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳисобидан олис ва чекка ҳудудлардаги маҳаллаларда касаначиликни ташкил этган тадбиркорлик субъектларига ҳар бир касаначининг дастлабки уч ой давомидаги касаначилик фаолияти учун бир ойлик ўртача даромади миқдорида бир марталик субсидия ажратиш;
  • Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан тадбиркорлик субъектларига «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари»га киритилган ёки «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»да бўлган ва касаначилик билан шуғулланаётган фуқароларга асбоб-ускуналар харид қилиб бериш харажатларининг 50%игача бўлган қисми, бироқ БҲМнинг 10 бараваригача миқдорида субсидия ажратиш.

 

Лойиҳа билан қуйидагиларни тасдиқлаш таклиф қилинмоқда:

  • Олис ва чекка ҳудудлардаги маҳаллаларда касаначиликни ташкил этган тадбиркорлик субъектларига субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низом;
  • Касаначилик билан шуғулланаётган фуқароларга асбоб-ускуналарини харид қилиш учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низом.

 

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

Лола Абдуазимова.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах