Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzВозникает ли НДС при реализации остатков Как зарегистрировать здание, полученное при реорганизации Как заполнить отчетность по налогу с доходов в виде дивидендов и процентов Как изменить организационно-правовую форму предприятия

Конституцияда нимани ўзгартириш режалаштирилмоқда

27.06.2022

Читать на русском языке

“Менинг Конституциям” порталида Президентнинг ташаббуси билан ишлаб чиқилган ва Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан биринчи ўқишда қабул қилинган Конституцияга тузатишлар киритиш тўғрисидаги Конституциявий қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамаси учун эълон қилинди.

 

Лойиҳа Конституциянинг 64 та моддасига 200 дан ортиқ ўзгартириш ва қўшимчаларни қамраб олган. Бундан ташқари, 6 та янги модда киритилиб, улар билан 16 та янги норма жорий этилмоқда.

 

Конституциянинг таклиф қилинаётган таҳрири ҳар бир инсон шахсий ҳаётининг дахлсиз бўлиши, шахсий ва оилавий сири, ўз шаъни ва қадр-қиммати ҳимоя қилиниши ҳуқуқини кафолатлайди. Ҳеч бир шахс ўзига ва яқин қариндошларига қарши гувоҳлик беришга мажбур эмас.

 

Лойиҳада давлат ҳокимияти асосларини янада такомиллаштириш, парламент ваколатларини кучайтириш, фуқароларнинг қонун ижодкорлиги жараёнида фаол иштирокини таъминлаш нормалари акс эттирилган.

 

Хусусан, лойиҳа билан ҳокимлар бир вақтнинг ўзида халқ депутатлари Кенгашларига ҳам раҳбарлик қилиши ҳақидаги норма бекор қилинмоқда, халқ депутатлари Кенгашининг ва ҳокимларнинг ваколатлари мустаҳкамлаб қўйилмоқда.

 

Бундан ташқари, парламентга коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги ҳар йилги миллий маърузани муҳокама қилиш ваколати берилмоқда.

 

Қонун лойиҳасида қуйидаги тушунчалар белгиланган: давлатда қулай ишбилармонлик муҳити ва инвестициявий муҳит, ҳалол рақобатни ҳимоя қилиш, тадбиркорликни ривожлантириш учун шарт-шароитларни таъминлаш, иқтисодий фаолиятда монополлаштиришга йўл қўймаслик, тадбиркорларнинг қонунчиликда тақиқланмаган ҳар қандай фаолиятни амалга ошириш, чекланмаган миқдорда даромад олиш ҳуқуқи.

 

Асосий қонунга тузатишлар лойиҳасида Президент ваколатларини беш йилдан етти йилгача узайтириш, шунингдек ўлим жазосини тақиқлаш назарда тутилмоқда.

 

Қонун лойиҳасини муҳокама қилиш 4 июлга қадар давом этади, сўнгра якуний лойиҳа референдумга олиб чиқилади.