Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Можно ли учесть убытки прошлых лет в период карантина – читать на buxgalter.uzНалоговые льготы для малого бизнеса с учетом №УП-5996 – читать на buxgalter.uzЧто делать, если офисы снова «закроют» - читать на buxgalter.uzЧто делать, если «дебиторка» мешает исполнить обязательства – читать на buxgalter.uzРешить проблему «опаздывающих» ЭСФ можно в договоре с контрагентом – читать на buxgalter.uz Календарь главбуха: чек-лист на июнь – читать на buxgalter.uz

Коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий пойдевори мустаҳкамланади

11.08.2017

 

“Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинганлиги муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни лойиҳаси бўйича тушунтиришлар.

 

Коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш мақсадида, илғор хорижий тажриба, шунингдек “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун қоидаларини инобатга олиган ҳолда, Бош прокуратура томонидан бошқа органлар билан ҳамкорликда “Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилиниши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилди.

 

Ушбу Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ички ишлар, Молия ва Адлия вазирликлари,  Давлат солиқ қўмитаси ҳамда Миллий хавфсизлик хизмати билан келишилган.

 

Қонун лойиҳаси Фуқаролик, Ер, Солиқ, Бюджет кодекслари, “Таълим тўғрисида”ги, “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги, “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги, “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлиги тўғрисида”ги, “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги, “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутади.

 

Жумладан:

  • Фуқаролик кодексининг 12-моддасига коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар натижасида қабул қилинган қарорлар, ваколатли давлат органи, бошқа ташкилот ёки мансабдор шахс томонидан бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши ёхуд манфаатдор шахснинг аризаси бўйича суд тартибида ҳақиқий эмас деб топилиши ҳақидаги Қонуннинг 29-моддасида назарда тутилган норма билан тўлдирилмоқда;
  • “Таълим тўғрисида”ги Қонуннинг 18-моддаси таълимни бошқариш бўйича ваколатли давлат органларининг ваколатларини кенгайтириш йўли билан кўрсатилган Қонуннинг 26-моддасига мувофиқлаштирилмоқда;
  • “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонуннинг 21, 24-моддалари қоидалари норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказишни назарда тутадиган нормалар билан тўлдирилмоқда;
  • Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Қонун қоидалари, уларнинг коррупцияга қарши курашишда иштирок этишига доир масалаларни назарда тутадиган нормалар билан тўлдирилмоқда;
  • Давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупцияни олдини олиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида, Ер кодексининг 1-моддаси, Солиқ кодексининг 1-моддаси, Бюджет кодексининг 1, 170, 179-моддалари  “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4 ва 5-моддалари талабларидан келиб чиққан ҳолда, коррупциявий ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва олдини олишга доир нормалар билан тўлдирилмоқда;
  • “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлиги тўғрисида”ги Қонуннинг 5-моддаси коррупцияга боғлиқ воқеалар, фактлар, ҳодисалар ва жараёнлар ҳақидаги маълумотлар, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятига оид маълумотларга киришини назарда тутадиган норма билан тўлдириш йўли билан “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуннинг 31-моддасига мувофиқлаштирилмоқда;
  • “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги, “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Қонунларга коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишларини мувофиқлаштиришга оид тегишли  ўзгартиш ва қўшимчалар таклиф қилинмоқда.

 

Аксавли ТУМИШОВА ва Алия ЮНУСОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари.